Фарзанд туғилганда ва дафн маросими учун бериладиган нафақани қаердан олиш мумкин

20.10.2020

Жорий йилнинг 23 май куни  фарзанд туғилганда ва дафн маросими учун бериладиган нафақани олишни регламентловчи 327-сон ВМҚ чиқди. Мазкур ҳужжатга асосан ариза берувчилар нафақа олиш учун ДХМга – шахсан бориб ёки ЯИДХП сайти орқали – хизматларни электрон шаклда олиш учун мурожаат қилишлари керак. Фуқароларнинг аризалари ПЖнинг тегишли бўлимига кўриб чиқиш учун юборилади, у эса фуқаро нафақа олиши ёки олмаслигини ҳал қилади, агар “олса”, унда – қачон ва қаердан.

Buxgalter.uz таҳририяти мазкур масалани тушуниб олди.

1 сентябрь куни ОАВда фарзанд туғилган ҳолда нафақа ФҲДЁнинг туман бўлимлари орқали расмийлаштирилиши ва тўланиши ҳақида хабарнома пайдо бўлди. Амалиётда эса юқорида санаб ўтилган органлардан – ФҲДЁ ҳам, ДХМ ҳам, ҳеч бири мазкур тўловлар билан шуғулланмайди.

ДХМ, ПЖ ёки ФҲДЁга мурожаат қилинганда – жавоб битта бўлади: “тўловни фақат Халқ банки орқали оласиз”.

Ҳақиқатан, нафақани прописка қилинган жойидан қатъи назар Халқ банкининг исталган кассасидан олиш мумкин. Олиш учун ариза ёзиш шарт эмас, керакли ҳужжатларни тақдим этиш ва навбатда туриш етарли.

Дафн маросими учун нафақа олишда ёнингизда қуйидагилар бўлиши лозим:

  • ўлим ҳақидаги гувоҳнома;
  • ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд рақами;
  • нафақа олувчининг паспорти ва СТИР рақами. СТИРни ҳар доим ҳам сўрашмайди, бироқ барибир ёнингизда бўлишини маслаҳат берамиз.

Фарзанд туғилганда бериладиган нафақани олиш учун қуйидагилар ёнингизда бўлсин:

  • туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;
  • туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд рақами;
  • нафақа олувчининг паспорти ва СТИР рақами.

Виктория БЕЗГИНА,

buxgalter.uz эксперти

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал