Имтиёзлар
Дата публикации 18.08.2020
Карантин даврида хўжалик юритувчи субъектлар «Маҳалла», «Саховат ва кўмак», «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» хайрия фондларига, шунингдек ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга пул маблағлари ва товарларни (хизматларни) беғараз бердилар. 2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар ушбу мақсадларда берилган пул маблағлари ва товарларга (хизматларга) фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралади; товарлар (хизматлар) ҚҚСдан озод қилинади ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмайди. ... 

Дата публикации 11.08.2020
2020 йил якунига қадар фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган солиқ ставкалари қўлланилмайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ кўрсатилган объектларга солиқ солиш тўғрисида батафсил гапириб берди: ... 

Дата публикации 07.08.2020
Президентнинг ПФ-6029-сон Фармони билан тадбиркорлик субъектларининг айрим тоифалари учун ер солиғи бўйича имтиёз 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилди. Амалиётда саволлар юзага келди: корхоналар-қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари аниқлаштирилган Ер солиғи ҳисоб-китобини қандай тўғри тўлдиришлари мумкин? ... 

Дата публикации 07.08.2020
1 июлдан 31 декабрга қадар умумий овқатланиш ва биноларни ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар айланмадан олинадиган солиқ тўлашдан озод этилган. ДСҚ тегишли Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича қўлланмани ишлаб чиқди, buxgalter.uz эса, одатдагидек, тафсилотларни аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 28.07.2020
Президентнинг ПФ-6029-сон Фармони тадбиркорларнинг муайян тоифалари учун ер солиғи бўйича имтиёзни узайтирди. Ушбу имтиёзни қандай қўллашни ДСҚнинг бош давлат солиқ инспектори Баҳромжон МАДАЗИМОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 27.07.2020
Президентнинг ПФ-6029-сон Фармони тадбиркорларнинг муайян тоифалари учун мол-мулк солиғини тўлашдан озод этишни 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирди. Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун солиқ бўйича аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этиш зарур. Буни қандай тўғри амалга оширишни ДСҚнинг бош давлат солиқ инспектори Баҳромжон МАДАЗИМОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 27.07.2020
2020 йилнинг 1 июлидан 31 декабрига қадар мол-мулкини (бино ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахслар учун солиқ солиш мақсадларида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тўхтатилди. Ушбу имтиёзни қандай қўллашни ДСҚнинг катта солиқ инспектори Дилдора ҲОШИМОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 27.07.2020
2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади. Ушбу имтиёзни қандай қўллашни ДСҚнинг катта солиқ инспектори Дилдора ҲОШИМОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 24.07.2020
Президентнинг 2020 йил 20 июлдаги янги ПФ-6029-сон Фармони билан солиқлар бўйича қўшимча имтиёзлар, шу жумладан – умумий овқатланиш корхоналари учун жорий этилди. «Норма» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВнинг шарҳида батафсил ўқинг: ... 

Дата публикации 23.07.2020
Президентнинг 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармони тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтиришга қаратилган. Бунда бухгалтерлар илгариги фармонлар бўйича бўлган муаммолар юзага келишидан хавфсирашмоқда. Қандай қилиб вазият такрорланишининг олдини олса бўлади? Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz учун мазкур масала бўйича фикрлари билан ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 23.06.2020
2020 йил 19 июнь куни Президент томонидан “Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ушбу ҳужжатнинг маъноси ва амалий қўллаш масалалари тўғрисидаги саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 20.06.2020
Президентнинг 2020 йил 18 майдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5996-сон Фармони билан шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқлар бўйича қўшимча имтиёзлар жорий этилган. Батафсил – «Норма» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВнинг шарҳловчи жадвалида: ... 

Дата публикации 19.06.2020
18 395 та тадбиркорлик субъектлари 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябрига қадар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўламаслик ҳуқуқидан фойдаланишди. Имтиёз Президентнинг 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармони билан тақдим этилган. Ушбу ҳуқуқдан фойдаланмаганлар буни амалга оширишлари мумкин. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ бошқарма бошлиғи Нодир ЭРКАЕВ тафсилотларни тушунтирди: ... 

Дата публикации 18.06.2020
Давлат пандемиядан энг кўп зарар кўрган туристик ва у билан боғлиқ бўлган соҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида корхоналарга солиқлар бўйича қўшимча имтиёзлар тақдим этмоқда. Батафсил – «Норма» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВнинг шарҳловчи жадвалида: ... 

Дата публикации 12.06.2020
Корхонада Президентнинг 26.02.2010 йилдаги ПҚ-1292-сон қарорининг 5-бандига асосан амал қилиш муддати кўрсатилмаган - "Ижод" фондига йўналтирилган суммага фойда солиғи, ЯСТ ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмалар бўйича солиқ солиш базасини камайтириш бўйича имтиёз мавжуд. Қонун ҳужжатларига кейинчалик киритилган ўзгатиришларни инобатга олган ҳолда "Ижод" фондига ажратмалар бўйича имтиёз сақланиб қолганми? ... 

Дата публикации 04.06.2020
Давлат солиқ қўмитаси Президентнинг ПФ-5978-сон Фармонида назарда тутилган имтиёзлар қандай ишлашини тушунтирди: фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғини оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш. ... 

Дата публикации 03.06.2020
Давлат карантин даврида бизнесга турли турдаги қўллаб-қувватлашни таклиф қилмоқда. Президентнинг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармони билан солиқлар бўйича қўшимча имтиёзлар жорий этилди. Барча амалдаги имтиёзлар ва преференциялар тўғрисида «Норма» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВнинг шарҳида ўқинг. ... 

Дата публикации 02.06.2020
Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари (ТИФ ТН коди: 8703 22 101 0, 8703 23 193 0, 8703 24 101 0, 8703 31 101 0, 8703 32 191 0, 8703 33 191 0) 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинди. Ушбу имтиёз Президентнинг 30.05.2020 йилдаги «Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан тез тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПҚ-4737-сон қарори билан жорий этилди. ... 

Дата публикации 29.05.2020
Солиқ қўмитаси Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармони билан тақдим этилган 2020 йилнинг июнь-август ойлари учун имтиёзларни инобатга олган ҳолда солиқ ҳисоботини тўлдириш бўйича Қўлланмани тайёрлади. ... 

Дата публикации 28.05.2020
Давлат юзага келган мураккаб вазиятда бизнесга турли турдаги солиқ енгилликларини таклиф қилмоқда. Президентнинг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармони солиқлар бўйича қўшимча имтиёзларни жорий этади. Сизнинг корхонангиз учун қўллаш имконияти бўлган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотларни «Норма» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВ тайёрланган йиғма жадвалда кўринг. ...