2021 йилда фермер хўжаликлари учун 8 та асосий НҲҲ

preview

2021 йилда фермерларнинг ривожланишига ёрдам берган асосий имтиёз ва субсидияларни жадвалда кўринг:

НҲҲ

Имтиёз ёки субсидия

Шарҳ

1

15.07.2021 йилдаги ПФ-6262-сон Фармон

“Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”

Ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлов бериш техникалари, агрометеостанциялар, биолаборатория жиҳозлари ва бошқа ускуналар харид қилинганда 2024 йил 31 декабрга қадар қуйидагиларга эга бўлишади: 

а) компенсация қилиниши:

  • суммаси 10 млрд сўмдан, фоиз ставкаси МБ асосий ставкасининг 1,75 баробаридан ошмайдиган миллий валютада ажратиладиган кредитлар учун фоиз тўловларининг харажатлари, МБнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 7 фоиз пунктдан кўп бўлмаган қисми;
  • тижорат банклари томонидан эквиваленти 10 млрд сўмдан ошмайдиган хорижий валютада ажратиладиган кредитлар учун –тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30%игача, бироқ 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда фоиз;  

б) ажратиладиган кредит таъминотининг 50%игача (бироқ 10 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган) миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кафиллик тақдим этилиши.

>>

2

11.12.2020 йилдаги ПҚ-4919-сон қарор

“Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”

2021 йилдан бошлаб:

  • сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар 2-иловага мувофиқ тақдим этилади;
  • сувни тежайдиган технологияларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 3-иловага мувофиқ субсидиялар тақдим этилади;
  • маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларга сотиб олинган ер текислагич агрегатлари қийматининг 30%и бюджетдан қоплаб берилади.

Субсидиялар жорий қилинган сувни тежайдиган технологиялар камида 5 йил ишлатилиши шарти билан ажратилади

>>

3

02.02.2021 йилдаги ПҚ-4973-сон қарор

"Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2021 йил 31 декабрга қадар шоли етиштириш учун сотиб олинган замонавий уруғ сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20%гача Давлат бюджетидан қоплаб берилади

>>

4

23.11.2021 йилдаги ПҚ-20-сон қарор

“Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”

Кредит маблағлари «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури шартлари асосида тижорат банклари томонидан деҳқон ва фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи бошқа корхоналарга қуйидаги шартларда тақдим этилади:

а) ҳар бир лойиҳа миллий валютада 100 млн сўмдан ошмаган миқдорда йиллик 14% ставкада молиялаштирилади;

б) кредитлар:

  • кичик интенсив боғдорчилик ва узумчиликка 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
  • полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчиликка 6 ойгача имтиёзли давр билан 2 йилгача муддатга ажратилади

>>

5

20.04.2021 йилдаги ПФ-6208-сон Фармон

“Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”

2021 йил 1 майдан бошлаб “Ёшлар дафтари”га киритилган деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган ёшларга “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” ҳамда “Аёллар дафтари” жамғармалари ҳисобидан уруғликлар ва кўчатларни харид қилиш учун БҲМнинг 8 баравари миқдоригача субсидия ажратилади

>>

6

27.03.2021 йилдаги ПҚ-5041-сон қарор

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”

Тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкалари, истисно тариқасида, 2022 йил 1 январга қадар МБнинг асосий ставкаси доирасида белгиланади.

Тижорат банкларига кредит ресурслари МБнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст даражада ажратилади

>>

7

11.03.2021 йилдаги 130-сон ВМҚ

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида”

Пахта хом ашёси етиштириш харажатларини имтиёзли кредитлаш:

  • фермер, деҳқон хўжаликлари ва элита уруғчилик хўжаликларининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун 14 ой муддат билан уруғлик қийматини ҳисобга олган ҳолда:

         а) пахта хом ашёси қийматининг 50%игача йиллик 6%да;

         б) пахта хом ашёси қийматининг 60%игача йиллик 8%да. 

  • пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун 22 ойгача бўлган муддатга:

а)пахта хом ашёси қийматининг 50%игача йиллик 6%да;

б) пахта хом ашёси қийматининг 60%игача йиллик 8%да

>>

8

30.01.2021 йилдаги 44-сон ВМҚ

“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”

07.06.2018 йилдаги 433-сон ВМҚга ўзгартиришлар киритилди, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ДХШ асосида лойиҳаларни молиялаштириш;
  • 2022 йилдан бошлаб аҳоли томорқаларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш

>>

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади