2021 йилда МТМ учун нималар ўзгарди: имтиёзлар, преференциялар, давлат томонидан тартибга солиш

preview

Buxgalter.uz 2021 йилда МТМ учун асосий янгиликларни жадвалда жамлади:

НҲҲ

Ўзгартиришлар, имтиёзлар ва преференцияларнинг таърифи

Шарҳга ҳавола

1

12.04.2021 йилдаги ПҚ-5071-сон "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарор

2018-2019 йилларда имзоланган МТМ билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар учун босқичма-босқич кредитлар ажратилиши маъқулланган

Батафсил >>

2

26.05.2021 йилдаги ПҚ-5125-сон "Ҳудудларда мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш бўйича қўшимчачора-тадбирлар тўғрисида"ги қарор

2021-2022 йилларда мактабгача таълим хизматларини кенгайтиришни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан $100 млн ажратилади

Батафсил >>

3

10.06.2021 йилдаги ПҚ-5144-сон "Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарор

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ҳудудларда мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш бўйича "Йўл харитаси";
  • Қамров даражаси паст бўлган туманларда МТТлари тармоғини кенгайтириш дастури;
  • 2021 йил якунига қадар ҳудудларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар.

Имтиёзлар ва префенциялар:

  • ходимларга давлат бюджетидан иш ҳақи;
  • имтиёзли кредитлар;
  • мебель ва асбоб-ускуналар учун 30 млн сўмгача субсидия тўлаш;
  • коммунал харажатларни қисман компенсация қилиш;
  • ҳар бир тарбияланувчи учун субсидия тўлаш

Батафсил >>

4

03.07.2021 йилдаги 416-сон ВМҚ "Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"

Лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари тасдиқланди.

Тижорат банкларига Жамғарма маблағларидан хусусий шерикларга имтиёзли кредитлар ажратиш топширилди. ДХШ лойиҳаларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 11.08.2021 йилдаги 509-сон ВМҚ билан тасдиқланган

Батафсил >>

5

03.08.2021 йилдаги 494-сон ВМҚ "Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"

Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Батафсил >>

6

11.08.2021 йилдаги 510-сон ВМҚ

"Реабилитация марказига эга бўлган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Умумий турдаги давлат ва нодавлат МТТлари тўғрисида низом жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган ўқувчилар билан ишлашга тааллуқли нормалар билан тўлдирилди.

Умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотида ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган, шу жумладан нутқида нуқсони бўлган тарбияланувчилар билан коррекцион-педагогик машғулотларни ўтказиш учун дефектолог штат бирлиги киритилади.

Батафсил >>

Эътибор беринг

Агар сизнинг ташкилотингиз давлат субсидияларини олса, қуйидаги тавсиялар сизга уларни ҳисобга олишнинг ўзига хос жиҳатларини тушуниб олишга ёрдам беради:

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади