ДСҚ ЭИЗ иштирокчиларига 2020 йилда фойдаланиш мумкин бўлган имтиёзлар ҳақида эслатиб ўтди

11.03.2021

Солиқ қўмитасининг хабарида 2020 йилда рўй берган тақдим этиладиган имтиёзлар шартларига киритилган тузатишлар ҳақида тушунтиришлар сақланади.


Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Президентнинг ПФ-4853-сон Фармони билан эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларига катта имтиёзлар берилган. Улар орасида - ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловини тўлашдан киритилган инвестицияларнинг ҳажмига боғлиқ ҳолда 3 йилдан 10 йилгача муддатга озод этиш.

Солиқ кодексининг янги таҳрири, “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири ва Президентнинг “Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида”ги ПФ-6011-сон Фармонининг қабул қилиниши муносабати билан 2020 йилда ЭИЗ иштирокчилари:

  • 2020 йил 1 январдан бошлаб - СКнинг 473-моддасида назарда тутилган мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича имтиёзларни ПФ-4853-сон Фармонда белгиланган муддатларда қўллашга ҳақли бўлишган;
  • 2020 йил 1 октябрга қадар - ПФ-4853-сон Фармон билан берилган фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёзларни қўллашга ҳақли бўлишган.
Эътибор беринг!
Агар мақсадли солиқ имтиёзларидан фойдаланмаган бўлсангиз нима қилиш ҳақида бу ерда ўқинг. ДСҚ ва Молия вазирлигининг 2020 йил 1 апрелга қадар товарларни импорт қилишда солиқ имтиёзлари тақдим этилиши муносабати билан бўшаган ва қонунчилик билан белгиланган мақсадларга йўналтирилган маблағлар тарзида ҚҚС суммасини ҳисобга олиш борасида қўшма хати - бу ерда.


Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь