Ижарага берувчи ЖШДС бўйича имтиёзни қандай қўллайди
2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади . Ушбу имтиёзни қандай қўллашни ДСҚнинг катта солиқ инспектори Дилдора ҲОШИМОВА тушунтирди:
- Агар ижара шартномаси жисмоний шахслар ўртасида тузилган бўлса, ҳаммаси автоматик равишда рўй беради. Ижарага берувчи имтиёзни қўллаш учун ҳеч нарса қилиши зарур эмас. Солиқ тўловчилар ва улар томондан тўланган солиқлар ҳисоби юритиладиган дастурда 2020 йилнинг 1 июлидан 31 декабрига қадар жисмоний шахслар мол-мулкини ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича ЖШДС ҳисоблаш функцияси ўчирилган.
Агарда ижарага берувчи – жисмоний шахс, унинг мижози юридик шахс бўлса, юридик шахс:
- ЖШДС ушлаб қолмаслиги керак;
- ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботини тўлдириш чоғида солиқ суммасини имтиёз бўлимида кўрсатиши зарур.
Манбага қаранг.
- Норезидентнинг ижара бўйича даромадлари ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда қандай акс эттирилади
- Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун ЖШДС бўйича имтиёзларни ҳисоблашда қандай МҲЭКМдан фойдаланилади
- Молия вазирлиги ва ДСҚ ижара бўйича имтиёзлар норезидентларга татбиқ этилиши юзасидан тушунтириш беришди
- Ижарадан олинган даромадлардан ЖШДС қандай қайтарилади
- Ижара тўловларининг энг кам ставкаларини бекор қилиш тўғрисидаги имтиёз қандай қўлланади