Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун ЖШДС бўйича имтиёзларни ҳисоблашда қандай МҲЭКМдан фойдаланилади

preview

Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун ҳар бир ой учун 1,41 МҲЭКМ миқдорида даромадларни қисман солиқ солишдан озод этиш назарда тутилган . МҲЭКМ ошганда имтиёз миқдорини қандай ҳисоблаб чиқаришни МВ Бевосита солиқлар бўлими бошлиғи  Умид ҲАМРОЕВ ва  «Норма» эксперти Дилором САИДОВА тушунтиришди:


– Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари даромадлари ҳар бир ой учун 1,41 МҲЭКМ миқдорида солиқ солишдан озод этилади . Бунда даромадлар ҳисобланган ой учун МҲЭКМ олинади.

Уларга қуйидагилар киради:

т/р

Жисмоний шахсларнинг тоифаси

Асос

1

"Ўзбекистон Қаҳрамони", Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган шахслар, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган шахслар

  • "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони дафтарчалари, орден дафтарчаси

ёки

  • мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг маълумотномаси

 

2

Уруш ногиронлари ва иштирокчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган ва доираси қонун ҳужжатларида белгиланадиган шахслар

  • Уруш ногиронининг (иштирокчисининг)  гувоҳномаси;

ёки

  • мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси;
  • бошқа ногиронларга (иштирокчиларга) -ногироннинг (иштирокчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома

3

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

  • Пенсия гувоҳномаси

ёки

  • ТМЭКнинг маълумотномаси

4

Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари)

  • Пенсионерлар учун – "Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" ёки "ИИО ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси;
  • пенсионер бўлмаган шахслар учун - ҳарбий хизмат назарда тутилган идоралар томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ИИО ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома

5

Икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар

Ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома

6

Икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ҳамда боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар

  • Эрнинг (хотиннинг) вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
  • болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;
  • янги никоҳдан ўтмаганлик тасдиқномаси;
  • Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олинмаслиги ҳақидаги маълумотномаси

7

Болалигидан ногиронлиги бўлган шахс, доимий парваришни талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота ёки она

  • Пенсия гувоҳномаси

ёки

  • соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси

Имтиёзни қўллаш учун жисмоний шахс ҳужжат-асосни тақдим этиши керак . Агар жисмоний шахс имтиёзга доир ҳуқуққа эга  шахсларнинг бир нечта тоифасига кирса, унга танловига қараб фақат битта солиқ имтиёзи берилади .

Эслатиб ўтамиз
Йил бошига МҲЭКМ 679 330 сўмни ташкил этган, 1 февралдан бошлаб унинг янги миқдори белгиланган - 747 300 сўм .

Шартли мисолда йил давомида МҲЭКМ ўзгарганда ЖШДСни қандай ҳисоблаб чиқаришни кўриб чиқамиз:

Мисол
СКнинг 380-моддасига биноан имтиёзга доир ҳуқуққа эга ходим даромадидан ЖШДС ушлаб қолиш

 

СКнинг 380-моддасига биноан имтиёзга доир ҳуқуққа эга ходимнинг ҳар ойда меҳнатига ҳақ тўлаш январь–мартда 2 200 000 сўмни ташкил этди. Йил бошидан бошлаб даромад - 6 600 000 (2 200 000 х 3) сўм.

Солиқ базаси миқдорини ҳисоблаб чиқарамиз:

Ой

Ҳисобланган даромад

Камайиш суммаси 

Солиқ базаси

ССБ  

Ўсиб борувчи якун билан

Январь

2 200 000

679330 х 1,41 = 957855,30

2200 000 – 957855,30 =

1 242 144,70

1 242 144,70

Февраль

2 200 000

747300 х 1,41 = 1 053 693

2200 000 – 1 053 693 =

1 146 307

2 388 451,70

Март

2 200 000

747300 х 1,41 = 1 053 693

2200 000 – 1 053 693 =

1 146 307

3 534 758,70

Январь–март учун ЖШДС: 3 534 758,70 х 12% = 424 171,04 сўмни ташкил этди.

Январь–февралда: 286 614,20 сўм солиқ (2 388 451,70 х 12%) ушлаб қолинди.

Март учун ЖШДС суммаси 137 556,84 сўмни (424 171,04 – 286 614,20) ташкил этди.

Январь–март учун ШЖБПҲ учун мажбурий бадаллар 3 534,76 сўмни (3 534 758,70 х 0,1%) ташкил этади.

Январь–февралда ШЖБПҲ учун 2 388,45 сўм йўналтирилди, март учун ажратма - 1 146,31 сўм (3 534,76 – 2 388,45).

Март учун бюджетга ЖШДС 136 410,53 сўм (137 556,84 – 1 146,31) ўтказилади.

Ходим қўлга 2 062 443,16 сўм (2 200 000 – 137 556,84) олади.

ЖШДСдан қисман озод этиш ҳуқуқига эга жисмоний шахс имтиёзни нафақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига, балки фоизлар ва дивидендлар тарзида олинган даромадларига, шунингдек мол-мулкни ижарага топширишдан олинган даромадларига қўллаши мумкин .

Имтиёз бундай даромадларга қуйидаги тарзда қўлланилади :

  • асосий иш жойи бўйича, агар даромадлар у ерда тўланган бўлса;
  • яшаш жойидаги ДСХОда жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида - бошқа ҳолларда.
Мисол
Юридик шахс жисмоний шахс-II гуруҳ ногиронидан нотурар жой бинони ижарага олади

 

Юридик шахс жисмоний шахс-II гуруҳ ногирони билан нотурар жой бино (80 кв. м) ижара шартномасини тузди. Ҳар ойлик ижара тўлови - 2 млн сўм. Жисмоний шахс юридик шахс билан меҳнатга оид муносабатларда эмас. Бино Тошкент шаҳрида жойлашган.

Юридик шахс ЖШДС ҳисоб-китобида 1 кв. м учун жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам миқдорини шартномадаги нарх билан солиштириши керак. 2021 йилда жисмоний шахслар учун нотурар жой биноси ижара тўловининг энг кам миқдори Тошкент шаҳрида 1 кв. м учун 29 000 сўмни ташкил этади . Шартнома нархи 1 кв. м учун 25 000 сўмни ташкил этади, бу энг кам миқдордан кам. ЖШДС ижара тўловининг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

Солиқ суммаси 278 400 сўмга (29 000 х 80 х 12%) тенг бўлади.

Жисмоний шахс қўлга 1 721 600 сўм олади.

Юридик шахс - даромадни тўлаш манбаи 1,41 МҲЭКМ миқдорида имтиёзни қўллаши мумкин эмас, сабаби жисмоний шахс унинг асосий иш жойи бўйича ходими ҳисобланмайди.

Жисмоний шахс имтиёзни қўллаш учун яшаш жойидаги ДСХОга мурожаат қилиши ва даромад олинган йилдан кейинги йилнинг 1 апрелига қадар жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиши керак.

Эътибор беринг!
Турли вазиятларда ЖШДСни қандай тўғри ушлаб қолиш ҳақида бу ерда ўқинг.