Микрофирма ва кичик корхоналар томонидан ЯСТ тўлаш муддатини кечиктириш бўйича имтиёз бекор қилинди

08.05.2021

4 майдан бошлаб Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида низом ўз кучини йўқотди.

 

Тўлашни кечиктириш солиқ таътиллари тарзида берилган ва тўлаш муддатини давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 1 йил муддатга кўчиришни англатган. Муддати кечиктирилган тўлов суммасини 12 ой давомида тенг улушлар билан сўндириш мумкин бўлган.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь