ПФ-5978-сон Фармонга асосан имтиёзлар олиш учун ҳеч нарса қилиш керак эмас

preview

Давлат солиқ қўмитаси Президентнинг ПФ-5978-сон Фармонида назарда тутилган имтиёзлар қандай ишлашини тушунтирди: фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғини оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш.

Ушбу имтиёзларни олиш учун солиқ органларига мурожаат қилиш шарт эмас – деб таъкидлашди ДСҚда. Улар автоматик тарзда – дастурий маҳсулот орқали қўлланилади, унинг ёрдамида ДСҚ оширилган ставкаларни қўллаш ва қарздорликни ундириш тартибини назорат қилади.

Таъкидлаб ўтамизки, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда фақат Бизнес-омбудсман томонидан ДСҚга нисбатан огоҳлантириш чиқарилгандан кейингина 4 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектлари давлатимиз раҳбари фармонларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдалана олганликлари тўғрисидаги ахборот тарқатилгандан кейин ДСҚ сайтида имтиёзлар билан боғлиқ вазиятни тушунтириш пайдо бўлди.