ПФ-5996-сон Фармонни ҳисобга олган ҳолда ЯТТ учун солиқ имтиёзлари

preview

Президентнинг 2020 йил 18 майдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5996-сон Фармони билан шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқлар бўйича қўшимча имтиёзлар жорий этилган. Батафсил – «Норма» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВнинг шарҳловчи жадвалида:


Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун солиқ имтиёзлари Президентнинг қуйидаги фармонларида акс эттирилган:

  1. 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон; 
  2. 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон;
  3. 27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон;
  4. 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон.

Мазкур фармонларга мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлар учун барча имтиёз ва преференциялар қулай бўлиши учун битта жадвалда жамланди:

Т/р

Солиқлар ва йиғимлар

 

Якка тартибдаги тадбиркорлар

Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошмаган

Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмгача бўлган 

Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 1 млрд сўмдан ошмаган

  

  

Солиқлар бўйича имтиёзлар  

1

ЖШДС

1. Карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган ЯТТ учун ЖШДС қатъий белгиланган суммасини ҳисоблаш тўхтатилди .

2. Фаолияти туризм соҳасига бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган ЯТТ учун ЖШДСнинг қатъий белгиланган суммалари 30%га камайтирилади .


Маълумот учун: ЖШДСнинг қатъий белгиланган ставкалари 09.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга 13-иловада кўрсатилган

  1. 2020 йил 1 апрелдан жисмоний шахслар томонидан хайрия ташкилотларидан моддий наф тарзида олинадиган даромадлар солиққа тортишдан озод қилинади .
  2. 2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар «Маҳалла», «Саховат ва кўмак», «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» фондларидан, юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган беғараз ёрдам (пул маблағлари, товарлар ва хизматлар)га, агар ёрдам олувчи шахслар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган бўлса, жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди .
  3. 2020 йилда ходимга тўланадиган, ЖШДСга тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси МҲЭКМнинг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилади

2

Мол-мулк солиғи

1. ЯТТ 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади
2. Қуйидаги суммалар ҳисобдан чиқарилади:

  • ПФ-5969-сон ва ПФ-5978-сон фармонларга асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган солиқ суммалари;
  • 2020 йил 15 май ҳолатига мол-мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари

3. 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга нисбатан мол-мулк солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек, оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби тўхтатилади


Маълумот учун: жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари СК
422-моддасида кўрсатилган

3

Ер солиғи

1. ЯТТ 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача солиқни тўлашдан озод қилинади .
2. Қуйидаги суммалар ҳисобдан чиқарилади:

  • ПФ-5969-сон ва ПФ-5978-сон фармонларга асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган солиқ суммалари;
  • 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари .

3. Қуйидагилар тўхтатилади:

  • 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга нисбатан солиқнинг оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек, оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш ;
  • карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган ЯТТ томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш .


Маълумот учун: жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга 
9-иловада кўрсатилган

4

Ижтимоий солиқ

  1. 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда солиқнинг ойлик энг кам суммаси БҲМнинг 50%ига қадар камайтирилади .
  2. Карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган ЯТТ учун солиқни ҳисоблаш тўхтатилади

 
Маълумот учун: ижтимоий солиқ ставкалари СК 408-моддасида кўрсатилган 

5

Айланмадан олинадиган солиқ

 

 

  1. 2020 йил якунига қадар қарз берувчига фоиз шаклида даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (қайтариб бериладиган молиявий кўмак) тақдим этилганда қайта молиялаш ставкаси асосида аниқланадиган даромад солиққа тортилмайди .
  2. 2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар «Маҳалла», «Саховат ва кўмак», «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» фондларига (уларнинг бўлинмаларига), шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган товарлар (хизматлар) солиқ солиш объектига киритилмайди

 

6

Фойда солиғи

 

 

 

  1. Солиқни аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича ўрнатилган талабларни бекор қилган ҳолда, ушбу солиқни тўловчилар 2020 йилнинг II чорагидан бошлаб, кутилаётган ҳажмлардан келиб чиқиб солиқ бўйича аванс тўловлар суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга
  2. Тижорат банклари томонидан кредитлар бўйича ҳисобланган ва кечиктирилган фоизлар суммаси кечиктириш тақдим этилган даврда солиқни ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмайди .
  3. 2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар «Маҳалла», «Саховат ва кўмак», «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» фондларига (уларнинг бўлинмаларига), шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган пул маблағлари ва товарлар (хизматлар)га чегириладиган харажатлар сифатида қаралади

7

ҚҚС

 

 

  1. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҚҚС бўйича имтиёзлар солиқ солишдан бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шартларисиз қўлланилади .
  2. 2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар «Маҳалла», «Саховат ва кўмак», «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» фондларига (уларнинг бўлинмаларига), шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган товарлар (хизматлар) ҚҚСдан озод қилинади

8

Божхона тўловлари

  1. 2020 йил 31 декабрга қадар 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармонга 1-иловага мувофиқ товарларни олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланади .
  2. Коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббиёт ва карантин муассасалари қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари, шунингдек, улар фаолият кўрсатиши учун зарур товарлар 2020 йил 31 декабргача муддатга божхона тўловларидан (божхона божи, акциз солиғи, ҚҚСдан) озод этилади .
  3. Коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича экспресс-тестларни олиб киришда улар учун божхона расмийлаштируви йиғими ундирилмайди

9

Туристик (меҳмонхона) йиғим

2020 йил 1 апрелдан 1 июлгача бўлган даврда туристик йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш

Солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)

10

Мол-мулк солиғи, ер солиғи

Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига асосан ЯТТга солиқларни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади

11

Айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ижтимоий солиқ  

Ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50%дан кўпроққа камайган ЯТТга солиқ органларини хабардор қилган ҳолда 2020 йил 31 декабрга қадар қуйидаги солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади:

  • айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича – уларни кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан;
  • ижтимоий солиқ бўйича – уни кейинчалик 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан  .

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган ва келгусида тўланадиган солиқ суммаларини тўлаш бўйича муддатни мустақил равишда, бироқ 2 йилдан оширмасдан белгилаш ҳуқуқига эга

12

ЖШДС

2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар жисмоний шахсларга турар жойларини жисмоний шахсларга ва коронавирус пандемияси даврида фаолияти тўхтаган тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни ижарага беришдан олинган жисмоний шахслардан олинадиган даромадлар бўйича солиқни фоизсиз кечиктириб тўлаш ҳуқуқи берилади. Кечиктирилган солиқ суммаси 2021 йил 1 апрелгача тенг улушларда тўланиши лозим

13

Божхона тўловлари

ЯТТга товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилишда ҚҚСни тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш олиш ҳуқуқи берилди

Солиқ маъмуриятчилиги соҳасидаги имтиёзлар 

14

2020 йил 1 октябргача ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун ЯТТга жарималар қўллаш тўхтатилади

15

2020 йил 1 октябргача вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган якка тартибдаги тадбиркорларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисобланиши тўхтатиб турилади. Шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари кўрилмайди .


Маълумот учун: пеня миқдори
СК 110-моддасида белгиланган  

16

2021 йил 1 январга қадар солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатилди, жиноят ишлари доирасида солиқ аудитидан ўтказиш бундан мустасно .


Маълумот учун: солиқ аудитидан ўтказиш тартиби СК
140–143-моддаларида келтирилган 

17

Карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни (карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бундан мустасно) тўлаш муддатлари карантин муддати тугагунга қадар узайтирилади

Изоҳ: материал эълон қилинган санада базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 223 000 сўмни, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) 679 330 сўмни ташкил этган.