Қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари учун Ер солиғи ҳисоб-китобида озод қилиш қандай акс эттирилади

07.08.2020

Президентнинг ПФ-6029-сон Фармони билан тадбиркорлик субъектларининг айрим тоифалари учун ер солиғи бўйича имтиёз 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилди. Амалиётда саволлар юзага келди: корхоналар-қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари аниқлаштирилган Ер солиғи ҳисоб-китобини қандай тўғри тўлдиришлари мумкин?

ДСҚ бу ҳақда батафсил қўлланмани эълон қилди, buxgalter.uz эса уни анча тушунарли баён қилишга ҳаракат қилди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармонига мувофиқ қуйидагиларга ер солиғидан озод этиш тақдим этилди:

  • кичик тадбиркорлик субъектлари;
  • бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.

Имтиёзни қўллаш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга корхоналар, шунингдек қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари - мева-сабзавот маҳсулотлари (сабзавотлар, полиз экинлари, мевалар, токзорлар) билан банд бўлган суғориладиган ва лалми ерлари учун аниқлаштирилган солиқ Ҳисоб-китобини тақдим этишлари лозим.

I. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича ер солиғи ҳисоб-китоби

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида Ҳисоб-китобнинг 050-сатрининг 6-устунида акс эттирилган йиллик ер солиғи суммаси 12 га бўлиниб бир ойлик солиқ суммаси ажратилади.

ПФ-5996-сон Фармон бўйича имтиёзни қўллаш ва унинг муддатини 2020 йил 31 декабрга қадар узайтиришни ҳисобга олган ҳолда ер солиғининг бир ойлик суммаси 5 ойга (2020 йилнинг январь-май ойлари) кўпайтирилади. Шундан кейин ушбу суммадан аниқлаштирилган Ҳисоб-китобда 2020 йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган ер солиғи суммасини акс эттириш зарур :

  • 30% - Ҳисоб-китобнинг 0501-сатр 6-устунида;
  • 70% - 0502-сатр 6-устунида;
1-мисол
Ҳисоб-китобни тўлдириш
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга корхона 2020 йилда 16 625 000 сўм миқдорида ер солиғи ҳисоблади. Ушбу сумманинг 1/12 қисми 1 385 416 сўмга тенг бўлади.
Шундан кейин 2020 йилнинг январь-май ойлари даври учун солиқ кўрсаткичини ҳисоблаш - 6 927 083,33 сум. (1 385 416 х 5) – ва:
  • ушбу сумманинг 30%и (2 078 125 сўм) – Ҳисоб-китобнинг 0501-сатрининг 6-устунида;
  • ушбу сумманинг 70%и (4 848 958 сўм) – Ҳисоб-китобнинг 0502-сатрининг 6-устунида акс эттириш зарур.
Ер солиғи ҳисоб-китобидан сатрлар кўрсаткичлари:

II. Қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларининг мева-сабзавот маҳсулотлари (сабзавотлар, полиз экинлари, мевалар, токзорлар) билан банд бўлган суғориладиган ва лалми ерлари учун тўланадиган ер солиғи бўйича ер солиғи ҳисоб-китоби

Мева-сабзавот маҳсулотлари (сабзавотлар, полиз экинлари, мевалар, токзорлар) билан банд бўлган суғориладиган ва лалми ерларидан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китобида Ҳисоб-китобнинг 060-сатри 5-устунида акс эттирилган йиллик ер солиғи суммаси 12 га бўлиб бир ойлик солиқ суммаси ажратилади.

Бир ойлик ер солиғи суммаси 5 ойга (2020 йилнинг январь-май ойлари) кўпайтирилади. Шундан кейин ушбу суммадан аниқлаштирилган Ҳисоб-китобда 2020 йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган ер солиғи суммасини акс эттириш зарур :

  • 30% - Ҳисоб-китобнинг 0601-сатри 5-устунида;
  • 70% - Ҳисоб-китобнинг 0602-сатри 5-устунида.
2-мисол
Ҳисоб-китобни тўлдириш
Қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчи корхона 2020 йилда суғориладиган ерлар бўйича 1 405 057, 35 сўм миқдорида ер солиғи ҳисоблади. Ушбу сумманинг 1/12 қисми 117 088 сўмга тенг бўлади.
Шундан кейин 2020 йилнинг январь-май ойлари даври учун солиқ кўрсаткичини ҳисоблаш - 585 440,56 сўм (117 088 х 5) – ва:
  • ушбу сумманинг 30%и (175 632, 17 сўм) – Ҳисоб-китобнинг 0601-сатрининг 5-устунида;
  • ушбу сумманинг 70%и (409 808, 39 сўм) – Ҳисоб-китобнинг 0602-сатрининг 5-устунида акс эттириш зарур.
Ер солиғи ҳисоб-китоби дан сатрлар кўрсаткичлари:


Шу тариқа, 2020 йил июнь-декабрь ойлари учун ҳисобланган ер солиғи суммаси имтиёз қўлланилиши муносабати билан камайтирилади.

Манбага қаранг.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал