Умумий овқатланиш корхоналари қайси солиқ имтиёзларидан фойдаланишга ҳақли

preview

Президентнинг 2020 йил 20 июлдаги янги ПФ-6029-сон Фармони билан солиқлар бўйича қўшимча имтиёзлар, шу жумладан – умумий овқатланиш корхоналари учун жорий этилди. «Норма» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВнинг шарҳида батафсил ўқинг:

ПФ-6029-сон Фармоннинг 2-банди билан умумий овқатланиш корхоналари учун уларни кичик корхоналар тоифасига киритиш мақсадида 2020 йил 1 июлдан бошлаб улар учун белгиланган ходимларнинг йиллик ўртача сони 25 нафардан 50 нафарга оширилади. Бу кичик тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилган имтиёзлар ва преференцияларни кўпроқ корхоналарга татбиқ этиш имконини беради.

Таклиф этилаётган жадвалда умумий овқатланиш корхоналари бўйича Президент фармонлари билан белгиланган солиқ имтиёзлари акс эттирилган:

 

Солиқлар ва йиғимлар  

Умумий овқатланиш корхоналари учун имтиёз ва преференциялар турлари 

Солиқлар бўйича имтиёзлар  

1

Айланмадан олинадиган солиқ

 

2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар солиқ тўлашдан умумий овқатланиш корхоналари - айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар озод қилинади . Эслатиб ўтамиз, уларнинг жами даромади солиқ даври учун 1 млрд сўмдан ошмаслиги керак .

 

2

Мол-мулк солиғи

1.Умумий овқатланиш корхоналари – корхонада ишчиларнинг сонидан қатъи назар  мол-мулк солиғини тўлашдан 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар озод этилади .

2. Умумий овқатланиш кичик корхоналари учун қуйидаги ҳисобланган суммалар ҳисобдан чиқарилади:

- улар бўйича ПФ-5969-сон ва ПФ-5978-сон Фармонларга мувофиқ фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этилган, 2020 йил апрель ва май  ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи суммалари;

- 2020 йил 15 май ҳолатига мол-мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари .

3. Ходимлар сонидан қатъи назар 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар:

– фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга нисбатан мол-мулк солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш;

– оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тўхтатилади .

Маълумот учун. Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари СКнинг 415-моддасида кўрсатилган

3

Ер солиғи

1. 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар барча умумий овқатланиш корхоналари ер солиғини тўлашдан озод этилади .

2. Умумий овқтланиш кичик корхоналари учун қуйидаги ҳисобланган суммалар ҳисобдан чиқарилади:

- улар бўйича ПФ-5969-сон ва ПФ-5978-сон Фармонларга мувофиқ фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этилган, 2020 йил апрель ва май  ойлари учун тўланиши лозим бўлган ер солиғи суммалари

- 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари .

3. Карантин тадбирлари амал қилиш даврида ўз фаолиятини мажбурий тўхтатган барча умумий овқатланиш корхоналари учун:

- 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга нисбатан ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш;

– оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш ;

- давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилади .

Маълумот учун. Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари СКнинг 429-моддасида кўрсатилган

4

Ижтимоий солиқ

2020 йил 1 майдан 31 декабрга қадар ижтимоий солиқ ставкаси 12%дан 1%гача пасайтирилади, акцизости маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно.

Умумий овқатланиш корхоналари ижтимоий солиқнинг пасайтирилган ставкасини ишчиларнинг сонидан қатъи назар қўллайди

5

Божхона тўловлари

2020 йил 31 декабрга қадар барча умуий овқатланиш корхоналари учун 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармонга 1-иловага асосан товарларни олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланади

6

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим

2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар бўлган даврда барча умумий овқатланиш корхоналари йиғимни тўлашдан озод этилади

Солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)

7

Мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув солиғи 

Маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарори асосида ушбу солиқларни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этилади

8

Божхона тўловлари

Товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилишда ҚҚСни тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш олиш ҳуқуқи берилган

Божхона органларига мурожаат қилган кунгача 1 йилдан кам бўлмаган муддат давомида фаолиятни амалга ошираётган умумий овқатланиш кичик корхоналарига, 2020 йил 31 декабрга қадар кейинчалик кечиктирилган суммани 120 кун мобайнида тенг улушларда тўлаш шарти билан, товарларни (истеъмол товарларидан ташқари) олиб киришда ундириладиган божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини кечиктириш тақдим этилди

Солиқ маъмуриятчилиги соҳасида имтиёзлар

9

2020 йил 1 октябрга қадар ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун умумий овқатланиш корхоналарига жарималар қўллаш тўхтатилади

10

2020 йил 1 октябрга қадар вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган умумий овқатланиш корхоналарига мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисобланиши тўхтатиб турилади. Шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари кўрилмайди .

Маълумот учун. Пеня миқдори СКнинг 110-моддасида белгиланган

11

2021 йил 1 январга қадар солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатилади, жиноят ишлари доирасида ва умумий овқатланиш корхоналарини тугатиш муносабати билан солиқ аудитидан ўтказиш бундан мустасно .

Маълумот учун. Солиқ аудитини ўтказиш тартиби СКнинг 140-143-моддаларида белгиланган

12

Карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни (карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бундан мустасно) тўлаш муддатлари карантин муддати тугагунга қадар узайтирилади

13

2020 йил 31 декабрга қадар 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш тўхтатилади

14

2020 йилда ДСҚ томонидан белгиланган ҳолларда, солиқ қонунчилигида белгиланган муддатда умумий овқатланиш корхоналари томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги учун жарима солинмайди, башарти солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг белгиланган муддатидан 5 кундан кўп муддат ўтмаган бўлса