Дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар қандай инвентарлашдан ўтказилади

31.12.2020

Инвентарлаш натижалари бўйича баъзан муайян солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин бўлган даромадлар ва харажатларни эътироф этишга тўғри келади. Дебиторлик ва кредиторлик қарзини инвентарлашда нимани ҳисобга олишни buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:

- Банклар билан ссудалар бўйича, бюджет, харидорлар, мол етказиб берувчилар, ҳисобдор шахслар, ишчи ва хизматчилар, депонентлар ҳамда бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни инвентарлашни йиллик молиявий ҳисоботни тузишдан олдин ўтказиш - қолдиқларни аниқлаш ва бухгалтерия ҳисоби счётларида (4000–4900, 5000–5900, 6000–6900 ва 7000–7900, 008, 009-гуруҳлар) қайд этилган суммаларнинг асослилигини синчиклаб текшириш зарур.

Комиссия қарзларнинг пайдо бўлиши муддатлари ва сабабларини, даъво этиш муддатлари ўтказиб юборилган тақдирда - айбдор шахсларни аниқлайди.

Мол етказиб берувчилар счётларидаги фактура қилинмаган моллар бўйича қолдиқлар бўйича текширувдан кейин бухгалтерия мол етказиб берувчилардан ҳисобварақ-фактураларни талаб қилиши керак. Етказиб берувчилар уларни тақдим этишлари ёки нима учун бунинг имкони йўқлигини маълум қилишлари шарт. Агар етказиб берувчида ҳисобда қарз бўлмаса ҳам у бу ҳақда сотиб олувчини хабардор қилиши шарт.

Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини инвентарлаш ўзаро ҳисоб-китоблар сальдосини тасдиқлайдиган солиштириш далолатномалари ёки хатлар билан расмийлаштирилади .

Ишчи ва хизматчиларга қарзлар бўйича ўз вақтида талаб қилиб олинмаган иш ҳақи суммалари, шунингдек, ортиқча тўлашлар суммалари ва бунинг пайдо бўлиш сабаблари аниқланиши керак. Талаб қилиб олинмаган иш ҳақи депонентланади.

Ҳисобот бериладиган суммалар бўйича (хизмат сафарларига ва озиқ-овқатлар хариди учун бўнаклар, корпоратив пластик карталарга ўтказилган маблағлар ва ҳ.к.)    мақсадли фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда ҳисобдор шахсларнинг берилган бўнаклар бўйича ҳисоботларини текширамиз.

Солиштириш далолатномаси намунаси:

"Navro’z" МЧЖ ва "Vostok" МЧЖ ўртасида 01.10.2020 й.дан 01.12.2020 йилга қадар бўлган давр учун

ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР СОЛИШТИРИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

"Navro’z" МЧЖ бош бухгалтер И.А. Гурченко тимсолида, бир тарафдан ва "Vostok" МЧЖ бош бухгалтер Н.С. Исломова тимсолида, бошқа тарафдан, ҳисоб маълумотларига биноан мазкур ўзаро ҳисоб-китобларнинг қуйидаги ҳолати юзасидан солиштириш далолатномасини туздилар:

 минг сўм

Ҳужжат

"Navro’zМЧЖ

"Vostok" МЧЖ

 

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

01.10.2020 й. ҳолати бўйича сальдо

 

-

-

 

-

 

-

 

09.10.2020 йилдаги 65-сон шартномага биноан товарлар учун олдиндан тўлов келиб тушди (ҳисобварақ бўйича банк кўчирмаси) 

 

3 750

 

3 750

 

 

Товарлар юклаб жўнатилди (09.10.2020 йилдаги 65-сон шартномага 12.10.2020 йилдаги 65-сон ҳисобварақ-фактура) 

25 000

 

 

 

25 000

 

12.10.2020 йилдаги 65-сон ҳисобварақ-фактурага биноан товарлар учун тўлов келиб тушди (ҳисобварақ бўйича банк кўчирмаси 

 

10 500

 

10 500

 

 

13.10.2020 йилдаги 65-сон ҳисобварақ-фактурага биноан товарлар учун тўлов келиб тушди (ҳисобварақ бўйича банк кўчирмаси)  

 

8 000

 

8 000

 

 

Давр учун айланмалар

 

25 000

 

22 250

 

22 250

 

25 000

 

01.12.2020 й. ҳолати бўйича сальдо

2 750

 

 

2 750

 

"Vostok" МЧЖнинг "Navro’z" МЧЖ олдидаги қарзи 2 750 000 сўмни (икки миллион етти юз эллик минг сўм) ташкил этади

"Navro’z" МЧЖ Гурченко И.А.                                                                                                    "Vostok" МЧЖ Исламова Н.С.

Ҳисоб-китобларни инвентарлаш натижалари 19-сон БҲМСга 16-илова бўйича далолатномада умумлаштирилади. Унда тасдиқланган (солиштириш далолатномаси ёки суд қарори бўйича) ва тасдиқланмаган қарз, шунингдек даъво қилиш муддати ўтган суммалар келтирилади.

Умумий даъво муддати 3 йилни ташкил этади . Даъво муддатининг ўтиши даъво қўзғатилиши билан ёки мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади . Узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан бошланади, узилишгача ўтган вақт эса - янги муддатга қўшилмайди.

Агар инвентарлаш жараёнида даъво қилиш муддати кредиторлик қарзи аниқланган бўлса, у жорий йилнинг бошқа даромадлари таркибига ўтказилади - 9360- “Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар” счётининг кредити. Бундай даромадлар қуйидагилар ҳисоб-китобида жами даромадга киритилади:

  • фойда солиғи ;
  • айланмадан олинадиган солиқ .
Эътибор беринг
Даъво қилиш муддати ўтган кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромад айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси учун нафақат мазкур солиқ бўйича солиқ оқибатларига, балки жами даромаднинг 1 млрд сўм миқдоридаги чегара қийматидан ошишига олиб келиши мумкин, бу солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтишга сабаб бўлади .

Қарздор сўндириши мумкин бўлмаган   (мажбурият суд қарори билан тўхтатилган, хўжалик юритувчи субъект тугатилган ёки банкротлик жараёнида, даъво қилиш муддати ўтган ва ҳ.к.) дебиторлик қарзи умидсиз ҳисобланади. Бундай қарз раҳбарнинг фармойиши билан жорий йилда ҳисобдан чиқарилади:

  • бошқа харажатларга (9430 “Бошқа операцион харажатлар” счёти);
  • даргумон қарзлар бўйича захира ҳисобига (агар у ҳисоб сиёсатида назарда тутилган бўлса).

Ҳисобдан чиқарилган қарз ҳисоби 007 “Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи” счётида (ҳар бир қарздор бўйича алоҳида) ҳисобдан чиқарилган пайтдан эътиборан 5 йил мобайнида юритилиши керак. Агар қарздорларнинг мулкий аҳволи ўзгарса, сиз уни ундириш имкониятини кузатиб боришингиз мумкин.

Фойда солиғи тўловчиларда умидсиз қарзни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарар чегириладиган харажатлар деб эътироф этилади, агар илгари солиқ солинадиган даромадлар олиш билан боғлиқ бўлса .

Агар даргумон қарзлар бўйича захира назарда тутилган бўлса, уни шакллантириш бўйича харажатлар жорий йилнинг фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайди . Уларни умидсиз қарзни захира ҳисобига ҳисобдан чиқаришда чегириш мумкин, агар мазкур зарарлар ҳам  илгари солиқ солинадиган даромадлар олиш билан боғлиқ бўлса .

Мисол
Умидсиз қарзни ҳисобдан чиқариш
Инвентарлаш жараёнида комиссия қуйидагиларни аниқлади:
  • жорий йилда тугатилган ташкилотнинг (ҳуқуқий ворислари аниқланмаган) 1 500 минг сўм миқдорида кредиторлик қарзи;
  • 1 820 минг сўм миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарзи.
Раҳбарнинг буйруғи билан қарзни ҳисобдан чиқаришга қарор қилинган. Ҳисоб сиёсатида даргумон қарзлар бўйича захира назарда тутилмаган.

Хўжалик муомаласининг мазмуни

Сумма
(минг с
ўм)

 Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

Талаб қилиб олинмаган кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилди

1 500

6010

9360

Даъво қилиш муддати ўтган дебиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилди

1 820

9430

4010

Қарзнинг ҳисобини 5 йил мобайнида балансдан ташқари счётда юритиш акс эттирилди

1 820

 

007

 

 

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь