Қадамма-қадам йўриқнома: инвентарлаш қандай ўтказилади?

12.12.2019

1. Корхона раҳбари инвентарлашни ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради, унда инвентарлаш комиссиясини тайинлаб, инвентарлаш режасини тасдиқлайди.

Буйруқ намунасига қаранг.

2. Комиссия инвентарлашни ўтказиш режасини тайёрлайди, унда:

  • инвентарлаш зонаси;
  • кўрсатилган зонада қайта санашни ўтказадиган ходимлар;
  • кўрсатилган ҳар бир зонада қайта санашни ўтказишнинг вақтинчалик доирасини кўрсатади.

Тахминий режага қаранг.

3. Корхона раҳбари буйруққа қўшимча равишда комиссия томонидан қабул қилинган инвентарлашни ўтказиш режасини тасдиқлайди.

4. Инвентарлаш комиссияси товар-моддий қийматликларнинг инвентарлаш рўйхатини тайёрлайди.

Инвентарлаш рўйхати намунасига қаранг

5. Инвентарлаш комиссияси раиси моддий жавобгар шахслардан товарларнинг барча чиқим ва кирим ҳужжатлари инвентарлашнинг бошланишида бухгалтерияга ёки комиссияга топширилганлиги ва уларнинг жавобгарлигига келиб тушган барча ТМҚ кирим қилинганлиги, чиқарилганлари – чиқимга ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида тилхат олади.

Тилхат намунасига қаранг

6. Инвентарлаш комиссияси буйруқ билан ТМҚ қайта санаш ва инвентарлаш рўйхатларини тўлдиришни амалга ошириш бўйича иш (санаш) комиссияларига тайинланган ходимларга йўл-йўриқ беради.

7.  Қайта санаш ўтказилгандан кейин инвентарлаш комиссияси ТМҚ инвентарлаш рўйхатлари тўғри тўлдирилганлигини текширади. Агар эътироз бўлмаса, маълумотлар инвентарлашга ишлов бериш дастурига киритилади. Агарда рўйхатларда камчиликлар аниқланса, санаш ва инвентарлаш комиссиялари биргаликда товарни қайта санаб чиқишади.

8. Инвентарлаш комиссияси инвентарлашга доир барча ҳужжатларни кейинчалик ишлов бериш учун корхона бухгалтериясига топширади.

9. Инвентарлаш натижалари ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасида тафовут аниқланган тақдирда бухгалтерия ходимлари инвентарлаш натижаларининг назорат текширувини ўтказиш ташаббуси билан чиқишлари мумкин.

Инвентарлаш бошлангунга қадар нима қилиш керак?

1) Электрон шаклда максимал даражада тўлиқ номенклатура маълумотномаси – артикуллар/штрихли-код/номи келтирилган устунлар билан жадвални шакллантириш. Бу рўйхат омборда мавжуд бўлган барча ТМҚ ўз ичига олиши керак.

2) Инвентарлашни ўтказиш бошланишидан бир кун олдин  товар-моддий қийматликларни тайёрлаш:

  • идентификация қилиш учун зарур яхши ўқиладиган кодлари, ишлаб чиқарувчи артикуллари мавжудлиги юзасидан омборда ТМҚ мавжудлигини текшириш;
  • топилган маркировкасиз ёки яхши ўқилмайдиган штрих-кодли товарларни  маркировкалаш;
  • стеллажлар оралиғидаги ўтиш йўлини бўшатиб қўйиш. Ўтиш йўллари ходимлар, юкловчи машина ўтиши, зина ўрнатиш ва ҳоказо учун қулай бўлиши керак;
  • ёрлиқдаги штрихли-коднинг ТМҚнинг ҳақиқатдаги артикулига тўғрилигини таъминлаш;
  • қайта санаш даврида ТМҚни омбор биносининг бўш жойларига жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.

3) Инвентарлашни ўтказишга жалб қилинган ходимлар ва улар автотранспортининг объектга киришини таъминлаш ва рухсатнома расмийлаштириш.

4) Инвентарлашнинг бошланиши ва уни ўтказиш вақтида ишга жалб қилинган омбор ходимларининг ҳозир бўлишини таъминлаш, ходимлар вазифаларини тақсимлаш.

5) Омбор ходимлари инвентарлаш комиссияси аъзоларига инвентарлаш  лозим бўлган ТМҚ артикуллари бўйича маслаҳат беришлари, инвентарлаш жараёнида юзага келадиган саволлар бўйича сўралган ахборотни зудлик билан тақдим этишлари шарт.     

6) Қайта санаш бошланадиган санада объектда техник инвентарь (нарвонлар, бўш қутилар ва товарга етишишни таъминлайдиган бошқа ёрдамчи махсус техника)  билан таъминлаш.

Инвентарлашни ўтказишга қандай тайёрланиш ҳақида, барча ҳужжатлар намуналарини бу ерда ўқинг.

Татьяна ЛИМАРЕВА

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал