31 август иш вақти ҳисоб-китобига қандай таъсир кўрсатади

preview

Фуқаролар жорий йилда Мустақиллик кунини нишонлай олишлари учун дам олиш куни 2020 йил 29 августдан 31 августга кўчирилди . Иш ҳафтаси тури – 5-кунлик ёки 6-кунлик иш ҳафтасидан қатъи назар, 31 август – барча ташкилотлар учун ишланмайдиган кун. Бюджет ташкилотларида ушбу қўшимча ишланмайдиган кун ходимларнинг йиллик меҳнат таътили муддатини бир кунга қисқартириш ҳисобига компенсация қилинади. Бошқа мулкчилик шаклидаги ташкилотларда – молиявий аҳволи ва жамоа шартномаси ёки касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатлар билан белгиланади.

Буларнинг барчасини қандай қилиб иш вақти ҳисоб-китобида акс эттириш ҳақида кадрлар масалалари бўйича “Норма” эксперти Валерия ЛЯНДРЕС гапириб берди:

- 5-кунлик иш ҳафтаси учун таътил кунлари ҳисоб-китобига 2020 йил 29 ва 31 август киради, сабаби улар – ўзаро алмашиниладиган ва тегишинча, шанба ва душанба ҳисобланади .

6-кунлик иш ҳафтаси учун 31 август таътилни қисқартириш ҳисобига компенсация қилинган тақдирда таътил ҳисоб-китобига киради ва тегишинча, агар қўшимча дам олиш куни бўлса, кирмайди.

Эслатиб ўтамиз: қўшимча дам олиш кунлари муносабати билан таътил кунларини қисқартиришда таътил муддати 15 иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

Ойнинг охирги иш куни – 29 август – қисқартирилган иш куни ҳисобланмайди.

Меҳнат вазирлиги томонидан 2020 йил учун тасдиқланган иш вақти тақвимига асосан:

1. Иш кунлари сони:

  • 5-кунлик иш ҳафтасида – 21 кун;
  • 6-кунлик иш ҳафтасида – 25кун.

2. Иш вақти ҳисоб-китоби (соатда):

  • 5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 168 соат;
  • 6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 165 соат;
  • 36-соатли иш ҳафтасида – 150 соат.

Ишлаб чиқариш узлуксиз бўлган ташкилотларда 30 августдан 1 сентябрга қадар даврдаги ишлар дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар ҳисобланади ва камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши керак.

Иш вақти Иш вақти Иш вақти /publish/doc/text161583_31_avgust_ish_vaqti_hisob-kitobiga_qanday_tasir_kursatadi