Рекомендации

Алоҳида ҳолатларда реализация қилишдан даромад қандай аниқланади

14.04.2021
author avatar

Дильшод СУЛТАНОВ

Молия вазирининг ўринбосари
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияномада:

– узоқ муддатли контрактлар бўйича даромадлар;
– чет эл валютасида ифодаланган даромадлар;
– воситачилик хизматларини кўрсатишдан даромадлар;
– сотишдан кейинги хизмат кўрстиш шарти билан реализация қилиш;
– товар (хизмат)ларни таннархдан паст нархда реализация қилиш;

 

Узоқ муддатли контрактлар бўйича даромадлар

Узоқ муддатли контарктлар бўйича даромадларни ҳисобга олиш маълумотлари асосида даромадни бир меъёрда эътироф этиш принципини инобатга олган ҳолда тақсимланг. Бу контрактлар бўйича, ишлар:

  • узоқ муддат (бир солиқ давридан ортиқ) давомида бажарилади

ва

  • контрактлар шартларида хизматларни босқичма-босқич топшириш назарда тутилмаган .

Эслатиб ўтамиз, фойда солиғи бўйича солиқ даври – йил.

Бир пайтнинг ўзида ҚҚСни ҳисоблаш учун Солиқ Кодекси узоқ муддатли (бир солиқ давридан ортиқ) контрактлар бўйича айланмани ҳар бир календарь ойнинг охирги кунига аниқлаш мажбуриятини юклайди .

ҚҚС бўйича солиқ даври – ой.

Buxgalter.uz рекомендует

ҚҚС ва фойда солиғини аниқлаш даврийлигининг турлилигини ҳисобга олган ҳолда, узоқ муддатли контрактлар бўйича даромадни ҳар ойда аниқланг. Агар контрактни бажариш муддати бир ойдан ошса, унда буюртмачига ҳар ой бажарилган ишлар бўйича ҳисобварақ-фактуралар ва далолатнома расмийлаштириб, тақдим этиш шартини контрактда белгилаб қўйинг.

Даромадни, қилинган харажатларни контракт бўйича жами харажатлар суммасидаги улушидан келиб чиққан ҳолда аниқланг .

Узоқ муддатли контракт бўйича ойлик даромад суммасини аниқлаш учун:

  • контрактни бажариш бошлангандан эътиборан қилинган харажатларнинг контракт бўйича жами харажатлар суммасидаги улушини (солиштирма миқдорини) ҳисобланг;
  • ой охиридаги даромадни, харажатларнинг ҳисоб-китоб қилиб топилган солиштирма миқдорини контракт бўйича жами даромад (контракт нархи) суммасига кўпайтмаси орқали аниқланг;
  • ушбу контракт бўйича аввал эътироф этилган (ҳисобга олинган) даромадларни чегиринг .

Ойлик даромад суммасини қуйидаги формула бўйича аниқланг:

До = Ҳб : Ҳк х Дк – Даэ,

бу ерда:
До – ойлик даромад;
Ҳб – контрактни бажариш бошлангандан эътиборан қилинган харажатлар;
Ҳк – контракт бўйича жами харажатлар;
Дк – контракт бўйича даромад;
Даэ – контракт бўйича аввал эътироф этилган даромад.

 

Контракт бўйича даромад – бу шартноманинг ҚҚС чегирилган қийматидир.

Контрактни бажариш учун қилинган харажатларни у бўйича смета ёки калькуляцияга мувофиқ аниқланг.

Ойлик харажатларни аниқлаш учун 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебети бўйича ишлаб чиқариш таннархини шакллантиринг. Агар контаркт бўйича сметада белгиланган бўлса, ёрдамчи ишлаб чиқариш (2310-счёт) ва умумишлаб чиқариш харажатларини (2510-счёт) таннархга киритинг.

Агар сметада ишлаб чиқариш таннархига нисбатан фоиз сифатида белгиланган устама (бошқа) харажатлар мавжуд бўлса, бу ҳисоб-китоб тартиби ҳақиқий устама харажатларини аниқлаш учун ҳам қўлланилиши мумкин.

Моҳиятан бу контракт бўйича харажатларга тўғри келадиган давр харажатларининг (9400-счётлар гуруҳи) бир қисмидир.

Даромадни аниқлашнинг бундай тартибига қуйида келтирилган турдаги ишларни бажаришда риоя этинг:

  • қурилиш-монтаж;
  • қурилиш-таъмирлаш;
  • ишга тушириш-созлаш;
  • лойиҳа-қидирув;
  • илмий;
  • бошқа узоқ муддатли (бир йилдан ортиқ) технологик циклли.
Мисол
Узоқ муддатли контракт бўйича даромадни аниқлаш
Ташкилот узоқ муддатли контракт бўйича 2 300 млн сўмлик, шу жумладан ҚҚС 15%, ишларни бажармоқда. Ишларни бажариш муддати – 20 ой. Смета бўйича ишлар таннархи – 1 400 млн сўм. Смета бўйича устама харажатлар – 200 млн сўм. Смета бўйича жами харажатлар суммаси – 1 600 млн сўм.

Контаркт бажарилишининг биринчи ойида: контракт бўйича ишлаб чиқариш харажатлари 70 млн сўм; давр харажатлари – 30 млн сўм.

Ҳисобот ойи учун контракт бўйича хақиқий харажатларни аниқлаймиз.

Смета бўйича устама харажатлар:

200 : 1400 х 100 = 14,3 % таннархга нисбатан.

Контракт бўйича хақиқий устама харажатлар:

70 х 14,3 % = 10 млн сўм.

Ҳисобот ойида контракт бўйича харажатлар:

70 + 10 = 80 млн сўм.

Ҳисобот ойи учун контракт бўйича даромадни (соф тушумни) аниқлаймиз:

80 : 1 600 х (2 300 : 1,15) = 100 млн сўм.

Ташкилот ҳисобот ойи учун контракт бўйича ҳисобварақ-фактурада қуйидагиларни акс эттиради:

ҚҚСсиз тушумни – 100 млн сўм;

ҚҚСни – 15 млн сўм;

ҚҚС ҳисобга олинган тушумни – 115 млн сўм.

Бухгалтерия ҳисоби

 

Хўжалик операциясининг
мазмуни

Сумма,
минг сўм.

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Бажарилган ишларнинг ишлаб чиқариш таннархи

70 000

2010

Харажатларни ҳисобга олувчи счётларга корсчётлар (0200

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro

Помощь