1 июлдан бюджет ташкилотларида шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартиби ўз кучини йўқотади

06.05.2021

1 июлдан бошлаб  бюджет ташкилотларида шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибини белгиловчи 02.04.1999 йилдаги 154-сон  ВМҚ  29.04.2021 йилдаги 258-сон  ВМҚга асосан ўз кучини йўқотади.


Эслатиб ўтамиз, белгиланган меъёрлар доирасида шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсацияга ЖШДС солинмайди .

Компенсация меъёрлари  02.04.1999 йилдаги 154-сон ВМҚнинг 3- иловасига мувофиқ тасдиқланди. 

Молия вазирлиги 29.04.2021 йилдаги 258-сон ВМҚга мувофиқ  3 ой муддатда янги НҲҲ лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш  учун масъулдир. Яъни, янги ҳужжат августгача қабул қилиниши, аввалгиси эса июлдан бошлаб амал қилмаслиги мумкин.

Хизмат автотранспортига қўйиладиган янги талаблар тўғрисида 29.04.2021 йилдаги 258-сон ВМҚнинг шарҳини бу ерда ўқинг. 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь