2022 йил январь-август учун норезидентлар учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади

preview

2022 йил 1 майдан бошлаб норезидентлар бўлган жисмоний шахсларнинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига 12% ставка бўйича солиқ солинади (дивидендлар, фоизлар ва фрахтдан олинадиган даромадлардан ташқари) . ЖШДСни қандай тўғри ҳисоблаб чиқариш ва Ҳисоб-китобни тўлдиришни buxgalter.uz илтимосига биноан “Infinity Profit Solution” аутсорсинг компанияси мутахассислари Алёна ТРОНОВА ва Анастасия ЗАБОЛОТИНА тушунтиришди:

 

– Вазиятни шартли мисолда кўриб чиқамиз.

Ташкилотда тўрт нафар ходим ишлайди: уч нафар Ўзбекистон резиденти ва 01.04.2022 йилда ишга қабул қилинган бир нафар норезидент. Ҳар бир ходимнинг маоши – 1 млн сўм:

  • 2022 йил январь-август учун резидентларнинг МҲФ 24 млн сўмни ташкил этади;
  • Апрель-август учун  норезидентнинг МҲФ – 5 млн сўм. 
  • Январь-август учун жами МҲФ – 29 млн сўм. 

СКнинг 382-моддаси 3-бандига ўзгартиришлар киритилгунга қадар резидентлар/норезидентлар даромадларидан олинадиган ЖШДС ҳисоб-китоби:

ЖШДС ставкаси

01.05.2022 йилга қадар резидентлар учун ставка – 12%, норезидентлар учун – 20% 

Давр

Январь

Февраль

Март

Апрель

Резидентлар бўлган ходимлар

3 000 000

3 000 000

3 000 000

3 000 000

Норезидент бўлган ходим

 х

 х

 х

1 000 000

ЖШДС суммаси

360 000

360 000

360 000

560 000

 

2022 йил 1 майдан ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда:

ЖШДС ставкаси

01.05.2022 йилдан бошлаб резидентлар ва норезидентлар учун учун ставка – 12% 

2022 йил январь–август учун жами

Давр

Май

Июнь

Июль

Август

Резидентлар бўлган ходимлар

3 000 000

3 000 000

3 000 000

3 000 000

24 000 000

Норезидент бўлган ходим

1 000 000

1 000 000

1 000 000

1 000 000

5 000 000

ЖШДС суммаси

480 000

480 000

480 000

480 000

3 560 000

 

2022 йил январь–август учун ЖШДС, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲнинг йиғма ҳисоб-китоби:

Солиқлар ҳисоб-китоби

ЖШДС

Ижтимоий солиқ

ШЖБПҲ

ЖШДС ставкаси

2022 йил январь–август  –12%

01.05.2022 йилга қадар – 20%

01.05.2022 йилдан – 12%

12%

0,1%

Солиқ тўловчи

Резидентлар бўлган ходимлар

Норезидент бўлган ходим

Барча ходимлар учун

Резидентлар бўлган ходимлар

Норезидент бўлган ходим

Даромад суммаси

24 000 000

1 000 000

4 000 000

29 000 000

24 000 000

5 000 000

Солиқ суммаси

2 880 000

200 000

480 000

3 480 000

24 000

Ихтиёрий асосда *

Жами:

3 560 000

3 480 000

24 000

х

 ___________

* Чет эл фуқароси ихтиёрий асосда Ўзбекистоннинг жамғариб бориладиган пенсия тизими иштирокчиси бўлиши мумкин . Кўриб чиқилаётган мисолда унинг даромадларига ШЖБПҲ солинмайди.

Энди 2022 йил январь–август учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдиришга ўтамиз.

 

1-қадам:

Шаблон-файлни юклаб олинг ва тўлдиринг (ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 5, 6 ва 7-иловалар):

Шаблон-файлни тўлдириш чоғида янги устунларга эътибор беринг – жисмоний шахс тури – “резидент” (1 рақами) ёки “норезидент” (2 рақами):

  • ҳисоб-китобга 5-иловада (шаблон-файлнинг 1-варағи) – бу 7-устун;
  • ҳисоб-китобга 6-иловада (шаблон-файлнинг 2-варағи) – бу 5-устун.

Бизнинг мисолимиз учун Ҳисоб-китобга 5-иловада (шаблон-файлнинг 1-варағи):

  • резидент бўлган ходимлар учун – 1 рақамини;
  • норезидент бўлган ходим учун – 2 рақамини танлаймиз.
Эътибор беринг

ЖШДСнинг 12% ставкасини норезидентлар бўлган жисмоний шахсларга тўғри қўллаш учун уларга 2022 йил 1 майдан кейин ҳисобланган даромадларни кўрсатинг:

  • Ҳисоб-китобга 5-илованинг (шаблон-файлнинг 1-варағи) 12 ва 13-устунларида;
  • Ҳисоб-китобга 6-илованинг (шаблон-файлнинг 2-варағи) 6 ва 7-устунларида – агар мулкий даромадлар, бошқа даромадлар ёки моддий наф тарзидаги даромадлар мавжуд бўлса.

Шунингдек, ЖШДС суммаларини 12% ставкани қўллаган ҳолда кўрсатинг:

  • Ҳисоб-китобга 5-илованинг (шаблон-файлнинг 1-варағи) 14 ва 15-устунларида;
  • Ҳисоб-китобга 6-илованинг (шаблон-файлнинг 2-варағи) 9 ва 10-устунларида.

Бизнинг мисолимизда норезидент бўлган ходимнинг МҲФни акс эттирамиз:

  • Ҳисоб-китобга 5-илованинг (шаблон-файлнинг 1-варағи) 12-устунида – 2022 йил май-август учун норезидентнинг даромади – 4 000  000 сўм;
  • Ҳисоб-китобга 5-илованинг (шаблон-файлнинг 1-варағи) 13-устунида – 2022 йил август учун норезидентнинг даромади – 1 000  000 сўм.

Тегишинча, норезидент бўлган ходимнинг МҲФга нисбатан 12% ставкани қўллаган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммаларини акс эттирамиз:

  • Ҳисоб-китобга 5-илованинг (шаблон-файлнинг 1-варағи) 14-устунида –май-август учун– 480  000 сўм;
  • Ҳисоб-китобга 5-илованинг (шаблон-файлнинг 1-варағи) 15-устунида –август учун– 120  000 сўм.

2-қадам:

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 4-иловани тўлдиринг:

  • Ҳисоб-китобга 4-илованинг 010-сатри 4-устунида норезидентлар бўлган жисмоний шахсларнинг 2022 йил 1 майга қадар ҳисобланган даромадлари суммасини кўрсатинг (бизнинг мисолимизда – 1 млн сўм,
  • Ҳисоб-китобга 4-илованинг 010-сатри 5-устунида норезидентларнинг халқаро ташишларда транспорт хизматлари тақдим этишдан олинадиган даромадлари (фрахтдан олинадиган даромадлар) суммасини кўрсатинг, агар бундай даромадлар мавжуд бўлса;
  • 040-сатрда ЖШДС ставкасини кўрсатинг – 20%.

Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидаги даромадлар манбаидан олинган даромадлар тўғрисида  МАЪЛУМОТ

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

шу жумладан:

меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар ҳамда бошқа даромалар суммалари

халқаро ташишларда транспорт хизматлари кўрсатишдан олинадиган (фрахтдан олинадиган) даромадлар суммаси

1

2

3

4

5

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси

010

1,000,000.00

1,000,000.00

 

шундан бошқа даромадлар (мулкий, моддий наф тарзидаги ва бошқа)

011

   

х

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 060-сатри)

020

   

х

Солиқ солинадиган база (010-сатр - 020-сатр)

030

1,000,000.00

1,000,000.00

 

Даромад солиғи ставкаси, фоиз

040

х

20,00

 

Даромад солиғи бўйича ҳисобланган ва ҳисобот даврида тўланиши лозим бўлган сумма (030-сатр х 040-сатр)

050

200,000.00

200,000.00

 

Изоҳ: 010-сатрда ҳисобланган даромадлар суммаси йил бошидан ўсиб борувчи тартибда тўлдирилади.

 

 3-қадам:

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини ўзини тўлдиринг:

  • Ҳисоб-китобнинг 011-сатри 5-устунида 2022 йил январдан августга қадар 12% ставка бўйича МҲФни акс эттиринг. Бизнинг мисолимизда – 28 000 000 сўм (8 млн сўм х 3 (резидентлар бўлган ходимлар/2022 йил январь-август) + 4 млн сўм (норезидент бўлган ходим/2022 йил май-август));
  • Ҳисоб-китобнинг 0110-сатри 5-устунида жорий ойдаги ходимларнинг умумий МҲФни кўрсатинг (2022 йил август учун). Бизнинг мисолимизда – 4 000 000 сўм;
  • Ҳисоб-китобнинг 013-сатри 5-устунида норезидентлар бўлган ходимларнинг 2022 йил 1 майга қадар (2022 йил апрель учун) даромадларининг умумий суммасини кўрсатинг. Бизда – 1 000 000 сўм;
  • Ҳисоб-китобнинг 050-сатрида солиқлар ставкаларини акс эттиринг: ЖШДС (12%), ижтимоий солиқ (12%), ШЖБПҲ (0,1%);
  • Ҳисоб-китобнинг 040-сатрида 2022 йил январь-август учун ташкилотнинг умумий МҲФ автоматик тарзда акс эттирилади. Бизда бу – 29 000 000 сўм, шундан:

- 28 000 000 сўмга 12% ставка бўйича ЖШДС солинган;

- 1 000 000 сўмга 20% ставка бўйича ЖШДС солинган.

Эътибор беринг

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 4-иловани 2022 йил 1 майга қадар норезидент бўлган жисмоний шахсга ҳисобланган ва тўланган даромадни кўрсатган ҳолда мажбурий равишда тўлдиринг. Фақат шу ҳолда Ҳисоб-китобнинг 013-сатри 7-устунида 2022 йил январь-апрелда норезидент бўлган жисмоний шахснинг даромадларидан 20% ставка бўйича ушлаб қолинган ЖШДС суммаси автоматик тарзда акс эттирилади.

Агар бу амалга оширилмаса, ҳисобот маълумотлари нотўғри тўлдирилади ва 2022 йил январь-август учун ЖШДС суммаси нотўғри ҳисоблаб чиқарилади. Бу мазкур давр учун қўшимча ЖШДС ҳисоблаш хавфини юзага келтиради.

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҲИСОБ-КИТОБИ

(йил бошидан ўсиб борувчи тартиб билан тўлдирилади)

(сўмда)

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Ҳисобланган даромад суммаси

Ижтимоий солиқ

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

ШЖБПҲга ҳисобланган мажбурий (ихтиёрий) бадаллар суммаси

Жами

Умумбел-

гиланган

ставка бўйича

Бошқа ставкалар бўйича

1

2

3

4

5

6

7

8

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (011-сатр + 0111-сатр + 012-сатр + 013-сатр)

010

29,000,000.00

х

х

х

х

х

шундан:

             

Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддаси) (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 11-устуни)

011

28,000,000.00

28,000,000.00

28,000,000.00

 

х

х

шундан, ҳисобот даврида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 12-устуни)

0110

4,000,000.00

4,000,000.00

4,000,000.00

х

х

х

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари*

0111

   0,00

  0,00

 

х

х

х

Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 375 (дивиденд ва фоизлардан ташқари), 376 ва 377-моддалари) (Ҳисоб-китобга 6-илованинг 4-устуни)

012

 

х

х

х

х

х

шундан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига асосан жисмоний шахсларлдан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар

0121

 

х

х

х

х

х

Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида олинган даромадлар (Ҳисоб-китобга 4-илова)

013

1,000,000.00

1,000,000.00

1,000,000.00

 

200,000.00

х

Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри)

020

х



 

х

х

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри)

030

х

х

х

х

 

х

Солиқ базаси

040

х

29,000,000.00

29,000,000.00

 

28,000,000.00

х

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар ставкаси, %

050

х

х

12,00

 

12,00

0,1

Ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар суммаси (040 сатр х 050 сатр)

060

х

3,480,000.00

3,480,000.00

 

3,360,000.00

24,000.00

Филиаллар ва (ёки) алоҳида бўлинмалар ҳамда юридик шахснинг бош офиси томонидан камайтириладиган ижтимоий солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси**

061

х

       

х

Ҳисобот даври учун қўшимча ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси (Ҳисоб-китобга 3-иловани 070-сатри)

070

х

х

х

х

 

х

ШЖБПҲга ихтиёрий тўланган бадал суммаси

080

х

х

х

х

х

 

Жами ҳисобот даврида тўланиши лозим бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар суммаси (060-сатр - 061-сатр + 070-сатр + 080-сатр)

090

х

3,480,000.00

3,480,000.00

 

3,536,000.00

24,000.00