25 ёшдан ошмаган ходимлар учун ижтимоий солиқ суммасини қайтариш (йўриқнома)

preview

2021 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар корхоналар 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қайтариб олишлари мумкин (20.04.2021 йилдаги ПФ-6208-сон Фармон). Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, УЖ (УК)да давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно.  My3.soliq.uz да “Ижтимоий солиқ суммасини қайтариш” хизмати ёрдамида қандай тўғри ариза беришни “Infinity Profit Solution” аутсорсинг компанияси мутахассислари Дилором ХУДАЙБЕРДИЕВА ва Алёна ТРОНОВА тушунтиришди:


- Солиқни қайтариш учун учта муҳим шарт мавжуд:

1) солиқнинг ўрни қопланадиган ҳисобот ойида ходим 25 ёшга тўлмаган бўлиши керак;

2) ходим 6 ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши керак, еттинчи ойдан бошлаб эса солиқни қайтаришни сўраш мумкин;

3) иш берувчи белгиланган тартибда узлуксиз ижтимоий солиқни тўлаши керак.

Мисол
25 ёшга тўлмаган ходим учун ижтимоий солиқни ҳисобга олган ҳолда МҲЖ ҳисоб-китоби

 

Корхонада 4 нафар ходим ишлайди. МҲЖ - 4 млн сўм (ҳар бир ходимга 1 млн сўмдан). 1998 йилда туғилган бир нафар ходим 05.03.2021 йилда ишга жойлашди.

Ходим - 25 ёшга тўлмаган, у 6 ой ишлаган, корхона ижтимоий солиқни ўз вақтида тўлаган. Бинобарин, 2021 йил октябрдан бошлаб корхона ушбу ходим учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

 

Кўрсаткичлар

Март 

Апрель 

Май 

Июнь 

Июль 

Август 

Сентябрь 

Октябрь

Ноябрь

Декабрь

Ўсиб борувчи якун билан

МҲЖ

3,818*

4,0

4,0

4,0

4,0

4,0

4,0

4,0

4,0

4,0

39,818

Ижтимоий солиқ ставкаси

12%

12%

12%

12%

12%

12%

12%

12%

12%

12%

 

Солиқ суммаси

0,458**

0,480

0,480

0,480

0,480

0,480

0,480

0,480

0,480

0,480

4,778

25 ёшга тўлмаган ходим учун тўланган солиқ суммаси

0,98

0,120

0,120

0,120

0,120

0,120

0,120

0,120

0,120

0,120

360 минг сўмни қайтариб олиш мумкин 

* 2021 йил март учун МҲЖ 3 млн 818 минг сўмни (1 млн х 3 нафар ходим + 0, 818 минг сўм, чунки янги ходим тўлиқ бўлмаган ойда ишлаган) ташкил қилади:

** Март учун ижтимоий солиқ суммаси: 120 минг х 3 нафар ходим + 98,160 минг сўм (янги ходим учун) = 458, 160 минг сўм.

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҲИСОБ-КИТОБИ

(йил бошидан ўсиб борувчи тартиб билан тўлдирилади)

(сўмда)

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Ҳисобланган даромад суммаси

Ижтимоий солиқ

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

ШЖБПҲга ҳисобланган мажбурий (ихтиёрий) бадаллар суммаси

Жами

Умумбел-

гиланган

ставка бўйича

Бошқа ставкалар бўйича

1

2

3

4

5

6

7

8

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (011-сатр + 0111-сатр + 012-сатр + 013-сатр)

010

39,818,000.00

х

х

х

х

х

шундан:

             

Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддаси) (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 9-устуни)

011

39,818,000.00

39,818,000.00

39,818,000.00

 

х

х

шундан, ҳисобот даврида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 10-устуни)

0110

4,000,000.00

4,000,000.00

4,000,000.00

 

х

х

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари*

0111

     

х

х

х

Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 375 (дивиденд ва фоизлардан ташқари), 376 ва 377-моддалари) (Ҳисоб-китобга 6-илованинг 5-устуни)

012

 

х

х

х

х

х

шундан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига асосан жисмоний шахсларлдан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар

0121

 

х

х

х

х

х

Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида олинган даромадлар (Ҳисоб-китобга 4-илова)

013

         

х

Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри)

020

х

     

х

х

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри)

030

х

х

х

х

10,807,212.00

х

Солиқ базаси

040

х

39,818,000.00

39,818,000.00

    0,00

29,010,788.00

х

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар ставкаси, %

050

х

х

12,00

 

12,00

0,1

Ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар суммаси (040 сатр х 050 сатр)

060

х

4,778,160.00

4,778,160.00

 

3,481,294.56

32,410.98

Филиаллар ва (ёки) алоҳида бўлинмалар ҳамда юридик шахснинг бош офиси томонидан камайтириладиган ижтимоий солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси**

061

х

       

х

Ҳисобот даври учун қўшимча ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси (Ҳисоб-китобга 3-иловани 070-сатри)

070

х

х

х

х

 

х

ШЖБПҲга ихтиёрий тўланган бадал суммаси

080

х

х

х

х

х

 

Жами ҳисобот даврида тўланиши лозим бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар суммаси (060-сатр - 061-сатр + 070-сатр + 080-сатр)

090

х

4,778,160.00

4,778,160.00

 

3,448,883.58

32,410.98


“Ижтимоий солиқ суммасини қайтариш” хизмати қандай ишлайди

1-қадам: my3.soliq.uz сайтида “Хизматлар” - “Солиқ мажбуриятлари” ҳаволаси - “Ижтимоий солиқ суммасини қайтариш” ҳаволаси” бўлимига киринг:

 

Очилган ойнада автоматик тарзда иш берувчи тўғрисидаги маълумот шакллантирилади:

2-қадам: ижтимоий солиқ суммаси ўрнини қоплаш даврини кўрсатинг:

Бизнинг мисолимизда давр қуйидагини ташкил қилади: 2021 йил октябрдан декабрга қадар. *

Эътибор беринг
Иш берувчи томонидан 2022 йил декабрь учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси ўрнини қоплаш учун ариза беришнинг сўнгги муддати - 2023 йил 1 апрель!

Сизда корхонанинг охирги 6 ой давомида узлуксиз ишлаган 25 ёшгача бўлган ходимларининг рўйхати ва ижтимоий солиқ суммаси автоматик тарзда шакллантирилади.

________________________

* 2022 йил учун аризани алоҳида бериш керак бўлади!

3-қадам: ижтимоий солиқ ставкаси ва суммаси ҳамда юридик шахснинг банк реквизитлари тўғрилигини текширинг, шундан кейин “Аризани шакллантириш” тугмасига босинг. Натижада аризанинг ўзи ва унга илова расмийлаштирилади. Аризани сақлаш ва чоп этиш мумкин.

4-қадам: “Аризани жўнатиш” тугмасига босинг:

“Жўнатилган аризалар” бўлимида сиз аризанинг ҳолати, унинг ижрочиси ва кўриб чиқиш муддатлари тўғрисидаги маълумотни топасиз.

Солиқ қўмитаси сизнинг аризангизни 5 иш куни ичида кўриб чиқади. Агар у барча қоидалар бўйича тузилган ва солиқни қайтаришнинг барча шартларига риоя қилинган бўлса, 1 иш куни ичида унга хулоса тузишади ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначиликка юборишади.

 

Фойда солиғи тўловчилари учун

Фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсадларида қайтариш суммасини жами даромадга киритинг. Қуйидаги тавсияда бу ҳақда батафсил ўқинг: