Бир нечта имтиёзни инобатга олган ҳолда ЖШДСни ҳисоблаш ва буни ҳисоботда акс эттириш тартиби қандай бўлади

24.09.2019

Имтиёз ҳуқуқи –4 ЭКИҲ миқдорида чегирмага эга (СКнинг 180-моддаси иккинчи қисми 2-банди)  ходимнинг иш ҳақи январдан августгача бўлган даврда ҳар ойда 1 650 000 сўмни ташкил этди.

Сентябрь ойида у никоҳдан ўтиши муносабати билан 3 000 000 сўм моддий ёрдам олди ҳамда унга 1 800 000 сўмлик совға топширишди.

Январь-сентябрь учун жами даромад 19 650 000 сўмни ((1 650 000 х 9) + 3 000 000 + 1 800 000) ташкил этди.

Ҳисоблашни амалга оширамиз.

1.Имтиёзга эга ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда 4 ЭКИҲ миқдоридаги сумма чегирилади (СКнинг 180-моддаси иккинчи қисми 2-банди): (202 730 х 4) х 9 = 7 298 280 сўм.

2. Бир йил давомида 12 ЭКИҲгача миқдорда кўрсатиладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (СКнинг 179-моддаси 1-банди):   202 730 х 12 = 2 432 760 сўм.

3. Юридик шахслардан бир йил давомида 6 ЭКИҲгача миқдорда олинган совғалар қийматига ЖШДС солинмайди (СКнинг 179-моддаси 14-банди):     202 730 х 6 = 1 216 380 сўм.

4. Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:     14 850 000 – 7 298 280 + 3 000 000 – 2 432 760 + 1 800 000 – 1 216 380 = 8 702 580 сўм.
5. Январь-сентябрь учун солиқни ҳисоблаймиз: 8 702 580 х 12 % = 1 044 309,6 сўм.

6. Январь-августда 805 516,8 сўм миқдорида солиқ ушланган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси 238 792,8 сўмга (1 044 309,6 – 805 516,8) тенг.

7. Январь-сентябрь учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 8 702,58 сўмни (8 702 580 х 0,1 %) ташкил этади.

8. Январь-августда ШЖБПҲга 6 813,5 сўм йўналтирилди, сентябрь ойи учун ажратмалар 1 989,94 сўмни (8 702,58 – 6 712,64) ташкил этади.

9. Бюджетга сентябрь учун  236 802,86 сўм (238 792,8 – 1 989,94) миқдорида солиқ ўтказилади.
10. Ходим қўлга 1 411 207, 2 сўм (1 650 000  – 238 792,8) олади.

Энди электрон ҳисоботда ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобини тўғри тўлдириш зарур. Мазкур ходимдан ташқари корхонада яна 3 киши ишлайди деб фараз қиламиз.

2019 йилнинг январь-сентябрь даври учун корхонада қуйидаги маълумотлар мавжуд:

  • Жами даромад - 96 150 000 сўм;
  • Имтиёзлар суммаси - 10 947 420 сўм (7 298 280 + 2 432 760 + 1 216 380);
  • Имтиёзларни айирган ҳолда солиқ солинадиган МҲЖ - 85 202 580 сўм (96 150 000  – 10 947 420);
  • ЖШДС – 10 224 309,6 сўм (85 202 580 х 12%);
  • ЯИТ – 10 962 000 сўм ((96 150 000 – 3 000 000 – 1 800 000) х 12 %);
  • ШЖБПҲ - 85 202,58 сўм.

Сиз 2019 йилнинг сентябрь ойи учун ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китоби ва унга 5-иловани тўлдириш намунаси билан танишишингиз мумкин.

 Татьяна Лимарева

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал