Болани парваришлаш нафақаси – имтиёзсиз қандай ҳисобланади

21.07.2020

2007 йил таҳриридаги СКга мувофиқ, болани 2 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш нафақасига ЖШДС солинмаган. Кодекснинг янги таҳририда мазкур имтиёз назарда тутилмаган. «Норма» эксперти Дилором САИДОВА амалдаги нормаларни ҳисобга олган ҳолда нафақани ҳисоблаш ва тўлаш тартибини тушунтириб берди:


– Ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан кейин ишлаётган аёл – нафақа тўланган ҳолда болани 2 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш учун таътил олиш ҳуқуқига эга.

Бунда бюджет соҳасида ишлаётган оналарга у маҳалла орқали тайинланади. Бу ҳолда ариза берувчининг муҳтожлик даражаси нафақаларни тайинлаш учун бош мезон бўлиб ҳисобланади . Қолган ходималарга бундай нафақани корхоналар ўз маблағларидан тўлайдилар .

Бунинг учун ходима (ёки она ўрнини босувчи шахс) унга болани 2 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш учун таътил бериш ва нафақа тайинлашни сўраб ариза бериши керак.

Нафақа уни тайинлаш учун мурожаат қилинган ойдан, бироқ ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кундан олдин бўлмаган муддатдан тайинланади. Тўлиқсиз ой учун нафақа онанинг ёки она ўрнини босувчи шахснинг ушбу ойда таътилда бўлган календарь кунлари сонига мутаносиб улушда тўланади .

Бундай нафақа миқдори ҳар ойда қатъий белгиланган суммада белгиланади. 2020 йилда у 434 000 сўмни ташкил этади .

Болани 2 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш нафақаси ходиманинг бошқа даромадлари жумласига киради . 2020 йилгача ушбу суммаларни солиқ солишдан озод қилиш тарзидаги имтиёз назарда тутилган эди . СКнинг янги таҳририда бундай имтиёз назарда тутилмаган. Жорий таътиллар бўйича у 2020 йил 1 апрелгача амал қилган .

Мисол
Нафақа ҳисоблаш
Ходимага 2020 йил 2 февралдан 5 июнгача (5 июнь ҳам киради) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган. 1 июнда ходима унга болани 2 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш учун таътил бериш ва нафақа тайинлашни сўраб ариза берган.
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили 5 июнда тугайди. 6 июндан болани парваришлаш учун таътил берилади ва нафақа тайинланади.
Июнь ойи учун нафақа суммасини ҳисоблаймиз:
Таътил бошланадиган кун 6 июнга тўғри келади, шу сабабли июнь ойида 25 календарь куни учун нафақа тўланади.
Нафақа суммаси:
434 000 : 30 х 25 = 361 666,67 сўм.
ЖШДСни ҳисоблаймиз:
361 666,67 х 12% = 43 400 сўм.
Тўланадиган нафақа:
361 666,67 – 43 400 = 318 266,67 сўм.

Бундай ҳисоблашларга илк бор тўқнаш келаётган бўлсангиз, қуйидаги солиштирма ахборот сизга қўл келади:

Кўрсаткич

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа

Ишлаётган оналарга болани 2 ёшга тўлгунига қадар парвариш қилиш бўйича нафақа

Нафақа ҳисобланишини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 08.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

Ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

Нафақа ҳисоблаш учун асос

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси

Ходиманинг аризаси

Нафақа ҳисобланадиган давр

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун бир йўла 

Мурожаат қилинган ойдан (бироқ ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кундан олдин бўлмаган муддатдан) бошлаб бола 2 ёшга тўлгунга қадар ҳар ойда 

 

Нафақа миқдори

Ўртача ойлик иш ҳақининг 75%и ёки 100%и – ишга қабул қилинган ёки 12 ойдан ортиқ танаффусдан сўнг меҳнат фаолияти тикланган кундан бошлаб ҳақиқатда ишланган вақтга қараб

2020 йил учун – ойига 434 000 сўм

Тўлов манбаи

Корхона маблағлари

Корхона маблағлари

Нафақа тўланадиган давр учун иш ҳақи тўланиши мумкинми

Йўқ

Ҳа, башарти тўлиқсиз иш куни ёки иш берувчи билан келишувга кўра уйда ишлаганда

Нафақа даромад деб ҳисобланадими

Йўқ, ходиманинг жами даромадига киритилмайди

Ҳа, бошқа даромад деб ҳисобланади

Солиқ солиш

ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди 

2020 йил 1 апрелдан ЖШДС солинади. Ижтимоий солиқ солинмайди

Ҳисоботда акс эттириш

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилмайди

  • ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 6-илованинг 4-устуни;
  • Ҳисоб-китобнинг 012-сатри 

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал