ДСҚ чет элликлар учун даромадлар тўғрисидаги маълумотномани тўлдириш бўйича саволларга жавоб берди

preview

“Чет эллик ходимга даромадлари тўғрисида маълумотнома зарурми” материали мавзусининг давомида buxgalter.uz саволлар билан Давлат солиқ қўмитаси мутахассисларига мурожаат қилди. Уларга ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бош давлат солиқ инспектори Шуҳрат ҲАИТБАЕВ жавоб берди:


- ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига қайси иловада ЖШШИР мавжуд бўлмаган чет эллик-солиқ резидентини кўрсатиш зарур?

- ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 5-иловада ҳар бир жисмоний шахсга ҳисоблаб чиқариладиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ШЖБПҲ (жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси рақами) кўрсатилган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Чет эллик ихтиёрий асосда Ўзбекистоннинг жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этиши мумкин. Бундай ҳуқуққа эга бўлиш учун, чет эл фуқаролари Ўзбекистон ҳудудида доимий яшашлари керак .

Эътибор беринг!
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 5-иловага киритиш учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) олиш учун чет эллик паспорти билан яшаш жойидаги ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилиши керак .

- Агар чет элликнинг даромади, илгаригидек, ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 4-иловада кўрсатилган бўлса (20%), ортиқча тўланган солиқни чет эллик ўзига декларация асосида қайтариб олиши керакми? Декларация билан бирга тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ тўғрисидаги маълумотномани қоғоз шаклида келтириш мумкинми, ахир чет эллик бўйича маълумотлар my.soliq маълумотлар базасида мавжуд эмас (сабаби улар Ҳисоб-китобга 4-иловада кўрсатилган)?

- СКнинг 391-моддасига асосан  солиқ даврида Ўзбекистоннинг резиденти мақомини олган солиқ тўловчи ушбу солиқ даврида норезидент мақомида тўлаган солиқ суммасини қайта ҳисоб-китоб қилишга ва қайтариб олишга ҳақли.

Ортиқча тўланган суммани қайтариш солиқ тўловчи солиқ даври якунида солиқ декларациясини тақдим этган тақдирда яшаш жойи (турган жойи) бўйича ҳисобга қўйилган солиқ органи томонидан амалга оширилади.

Декларацияга мазкур солиқ даврида резидент мақомини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиш зарур. Солиқ тўловчи тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ тўғрисидаги маълумотномани қоғоз шаклида декларация билан бирга тақдим этиши мумкин.


- Умуман декларация топширишда маълумотнома қатъий солиқ органлари сайтидан чоп этилиши кераклиги ҳақида талаб мавжудми?

- Тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ тўғрисидаги маълумотнома ДСҚнинг 24.02.2022 йилдаги рўйхатт рақами 3221-сон қарори билан тасдиқланган шакл бўйича тақдим этилиши керак.

Виктория БЕЗГИНА тайёрлади