Ходимни ёки унинг болаларини даволаш ҳақини ЖШДСни ушлаб қолмасдан қандай тўлаш мумкин
Ходим унга кўрсатилган тиббий хизмат ҳақини тўлашни илтимос қилиб, ўз корхонаси раҳбариятига мурожаат қилди. Бундай хўжалик операцияси қандай амалга оширилади ва ҳисобга олинади? Buxgalter.uz тушунтиради:
– Корхона тиббий хизмат кўрсатишга муҳтож бўлган ходими ёки унинг болаларига ёрдам беришга тайёр бўлса, буни қуйидагиларга асосланиб амалга ошириши мумкин:
- харажатларни тўлашни сўраб раҳбар номига ёзилган ходимнинг аризаси;
- соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан берилган ҳужжатлар (шартнома, хизматлар ҳақини тўлаш учун счёт ва ҳ.к.).
Тиббий хизмат ҳақи тўланганини раҳбар буйруғи билан расмийлаштиринг. Буйруқда харажатлар суммасини ва уларнинг ҳақини тўлаш усулини акс эттиринг.
Уларни қуйидаги йўл билан тўлашга ҳақлисиз:
- соғлиқни сақлаш ташкилотининг счётига маблағларни ўтказиш;
- соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида ходимга нақл пул бериш;
- ходимнинг банкдаги ҳисобварағига маблағларни қайд этиш .
Ходимнинг ўзи нақд пулни ололмаса, у оила аъзоларига ёки ота-онасига берилиши мумкин.
Ходимга нақд пул бераётганда ёки унинг банкдаги ҳисобварағига маблағларни ўтказаётганда ходимдан тиббий хизмат ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатларни олинг. Бу касса чеки ёки терминал чеки бўлиши мумкин.
Маблағлардан мақсадли фойдаланилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз солиқ органлари имтиёз тўғри қўлланганини тан олмасликлари мумкин.
Солиқ оқибатлари
Иш берувчининг стационар ва амбулатор тиббий хизмат кўрсатиш учун харажатлари ходимнинг моддий наф тарзидаги даромадларига киради . Уларга қуйидаги солиқлар солинмайди:
Ушбу харажатлар фойда солиғини ҳисоб-китоб қилиш чоғида чегирилмайди .
Қуйидаги ҳолларда ЖШДС бўйича имтиёздан фойдаланишга ҳақлисиз:
- ходим ва унинг болаларига тиббий хизмат кўрсатиш учун маблағлар тўланган ва сарфланган бўлса;
- харажатлар суммасига доир ва улардан мақсадли фойдаланилганини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса.
Бу ҳолда ёрдам миқдори нормага солинмагани сабабли, у қанча миқдорни ташкил этишидан қатъи назар, солиқ имтиёзларини қўллашингиз мумкин.
Тиббий хизмат ҳақи тўланишига асос бўлган соғлиқни сақлаш ташкилотларининг ҳужжатлари маблағ тўланган санадан аввалроқ расмийлаштирилган бўлиши керак.
Солиқ ҳисоботида акс эттириш
Соғлиқни сақлаш ташкилотларининг ҳужжатлари асосида ҳақи тўланган тиббий хизмат кўрсатиш харажатлари суммасини қуйидагиларда акс эттиринг:
1. ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида :
- 012-сатрда;
- банд ва имтиёз мазмунини танлаб, 2-илованинг 0301-сатрида;
- 6-иловада.
2. Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-«Харажатлар» иловаси 0118-сатрининг 3 ва 4-устунларида .
Бухгалтерия ҳисоби
Бухгалтерия ҳисобида ушбу операциялар қуйидагича акс эттирилади:
1. Тўлов соғлиқни сақлаш ташкилотининг счётига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
|
Тиббий хизмат кўрсатиш учун маблағ ўтказилди |
||
Ходимнинг даромади ҳисобланадиган тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун корхона харажатлари акс эттирилди |
6740* |
|
Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан хизматлар кўрсатилгани акс эттирилди |
6740* |
|
Илгари берилган аванс ҳисобга олинди |
2. Нақд пул берилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
|
Нақд пул маблағлари берилди |
||
Ходимнинг даромади ҳисобланадиган тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун корхона харажатлари акс эттирилди |
6740* |
|
Илгари берилган аванс ҳисобга олинди |
6740* |
3. Маблағлар ходимнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
|
Пул маблағлари ходимнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказилди (тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш шарти билан) |
||
Ходимнинг даромади ҳисобланадиган тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун корхона харажатлари акс эттирилди |
6740*
|
|
Илгари берилган аванс ҳисобга олинди |
6740*
|
* Ҳисобварақлар ишчи режасига 6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш» счётини киритиш тавсия этилади.
Олег ЦОЙ,
«Норма» эксперти.
- Ходимнинг даволаниши учун КПК орқали ҳақ тўлаш ва ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми?
- Даволаниш учун қандай ёрдамга солиқлар солинади, қайсиларига – солинмайди
- «Картотекада» ЭҲФ оператори билан қандай ҳисоблашиш ёки уни алмаштириш мумкин
- 2021 йилдаги 12 та НҲҲнинг хусусий тиббиёт соҳасига таъсири
- Ижтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми