Ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида тафовутлар аниқланган тақдирда нима қилиш шарт

preview

Агар ходимнинг ташкилот ҳужжатлари ҳисоботларида кўрсатилган Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (Ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи) билан паспортидаги (ID-карта) ЖШШИР мос келмаса нима қилиш зарур? 

Buxgalter.uz  ДСҚнинг тавсияларини жамлаб, Халқ банкида юзага келган вазият юзасидан солиқ маслаҳатчиси Гульнара Эргашевадан изоҳ олди.


ДСҚ нимани тавсия этади 

ДСҚ хабарномасида: аввал тақдим этилган солиқ ҳисоб-китобларида ходимларнинг ЖШШИР  билан боғлиқ хатоликлар аниқланса, ҳисоб-китобларни қайта топшириш тавсия қилинади, дея қайд этилган.

Шахсий кабинетларга ходимнинг ЖШШИР (Ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи) билан бирга тарқатилган қиёсий жадвалда қуйидаги  тавсиялар келтирилган:

1) солиқ ҳисоботида кўрсатилган  ЖШШИР бўйича маълумотларни диққат билан текшириб кўринг;

2) зарур ҳолатда ҳисоботга тузатишлар киритинг ва қайта ҳисоб-китобни топширинг;

3) агар солиқ ҳисоботидаги ЖШШИР нотўғри кўрсатилган бўлса, ЖШШИР билан Ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини бир-бирига мувофиқлаштириш учун  Халқ банкининг ходим  яшаш жойидаги бўлимига мурожаат қилинг.

Жума куни ДСҚнинг расмий телеграм-каналида қуйидаги матн эълон қилинди:

-ташкилотингиз ходимининг манфаати йўлида солиқ ҳисоботидаги маълумотлар номутаносиблигининг олдини олиш учун ҳисоб маълумотларни тўғри  ЖШШИРга мувофиқ келтиришингизни сўраймиз. Зарур ҳолларда – ҳисоботга ноаниқликлар аниқланган давр учун тузатишлар киритинг;

- ЖШШИР билан Ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини бир-бирига тўғри келмаган тақдирда, солиқ тўловчи мустақил равишда Халқ банкига мурожаат қилиши лозим.

ЖШДС ҳисоб-китобини қайта топшириш шарт эмас

Гульнара Эргашева, солиқ маслаҳатчиси: - “Эътибор беринг, барча ҳолатларда ҳисоботларни қайта топширишни тавсия этиш  тавсия характерига эга. Бунда Солиқ қўмитаси қайси давр учун ҳисоботларни қайта топшириш керак эканлигини аниқ кўрсатмайди”.

СКнинг 83-моддасига мувофиқ, ҳисоботдаги хатолар ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси камаймаган бўлмаса,, солиқ тўловчи аввал тақдим этган солиқ ҳисоботига зарур тузатишларни киритиш ва солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишга ҳақли.

Қатъий равишда айтганда, бир ёки бир нечта ходимларнинг Ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақамларидаги хато  солиқ суммаси камайишига олиб келмайди, табиийки, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича ҳисоботни қайта топшириш талаб этилмайди.

Бироқ солиқ идораси эътибор берадиган жуда муҳим “мустасно” ҳолат ҳам мавжуд: солиқ ҳисоботидаги ЖШШИР билан боғлиқ ноаниқликлар ходимларингиз даромадлари тўғрисидаги маълумотлар номувофиқлигига олиб келади. Бу улар учун ёшга доир ижтимоий пенсия ва нафақалар ажратилишида йўқотишларни олиб келади. Шунингдек, уларда давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматлардан фойдаланишда муаммолар туғдиради.

Бунда, солиқ ҳисоботини қайта топшириш керак, мақсадга мувофиқ бўлади.

Қайси давр учун ҳисоботлар қайта топширилади? Мантиқан олиб қаралса, хатоликлар аниқланган давр учун. Аммо, СКнинг 84 ва 88-моддаларидан келиб чиқиб, сўнгги 5 йил учун қайта ҳисобот топшириш мумкин. Бундан зиёд давр учун ҳисоботларни тўғрилашнинг техник жиҳатдан имкони йўқ.

Бунда, агар аввал ишдан бўшаган ходимларнинг ЖШШИР бўйича маълумотлари тўғри келмаса, нима қилиш кераклиги мавҳумлигича қолмоқда. Чунки, ДСҚ тарқатган жадваллардан амалда фаолият юритаётган ходимлар тўғрисида маълумотлар ўрин олган

ЖШШИР билан номувофиқлик аниқланган ходимлар Халқ банкига шахсан мурожаат этишлари лозим.

ЖШШИР билан маълумотларда номувофиқлик аниқланган жисмоний шахслар хатоларни бартараф этиш учун Халқ банкининг яқин бўлинмаларига мурожаат қилишлари лозим. Албатта ўзлари билан биометрик паспорт ёки ID-карта бўлиши керак.

Лазизбек РАВШАНОВ, «Xalqbank» Ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи бўлими етакчи мутахассиси: “Мазкур муаммога дуч келган шахс қанча тез Халқ банкининг ихтиёрий филиалига мурожаат қилса, шунча тез хатолар бартараф этилади ва келгусидаги муаммоларнинг олди олинади. 1 августгача тўғрилаш мақсадга мувофиқ”

Ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи сифатида амалдаги биометрик паспорт ёки ID-картадаги  ЖШШИР танланади. Аввалги Ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги бадаллар янги рақамга ўтказилади. Бадалларнинг йўқолиши эҳтимолдан йироқ.

Ходимларининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақамларидаги (ЖШШИР) номувофиқликлар аниқланган корхоналар ўтган давр учун шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи  бўйича ҳисоботларни топшириш шарт эмас.  Бухгалтердан, ходим Халқ банкига мурожаат қилиб, маълумотларга тузатиш киритганидан сўнг, жорий ва келгуси ҳисоботлар учун унинг амалдаги биометрик паспорт ёки ID-картадаги  ЖШШИР рақамларини кўрсатиш талаб этилади.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасидан изоҳ

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ишонч телефони мутахассиси buхgalter.uz билан суҳбатда: “Ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ажратмалар ҳисобланмаган йиллар давлат пенсияси ва нафақаси белгилаш учун зарур бўлган стажга киритилмайди. Амалиётда давлат пенсияси ва нафақаси белгилаш бўйича мурожаатчиларнинг ЖШШИР маълумотларидаги аввалги номутаносибликлар ҳам  аниқланган. Бундай ҳолатда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимлари мазкур номутаносибликларни бартараф этишга ёрдам берганлар”, дея аниқлик киритди.

Олег ГАЕВОЙ