Хусусий корхона фойдаси ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобида қандай акс эттирилади

17.10.2019

Чорак якунлангач, агар хусусий корхона фойда билан ишлаган, барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаган бўлса, унинг мулкдори фойдани тақсимлаб, уни олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу операцияни солиқ ҳисоботида қандай тўғри акс эттириш лозим? Масалани изчил тарзда кўриб чиқамиз.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин хусусий корхона мулкдори ихтиёрида қоладиган фойда суммаси жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари таркибига киради .

Бу – муҳим! Хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди .

Агар мулкдор фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилган бўлса, унинг олинишини ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобида акс эттиринг:

  • 012-сатрда “Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 176, (дивиденд ва фоизлардан ташқари), 177 ва 178-моддалари)”  (Ҳисоб-китобга 6-илованинг 4-устуни, шунингдек Ҳисоб-китоб шаклига илова қилинадиган шаблон-файлда (Ёйилма) – ҳисобланган сумма сифатида;
  • 030-сатрда “Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри)” – имтиёз суммаси сифатида;
  • 2-илова “Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси”нинг 0310-сатрида имтиёзлар маълумотномасида: Солиқ кодекси бўйича имтиёзлар, СКнинг 179-моддаси: "665 (СКнинг 179-моддаси) 6-банди Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори, фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммаси”ни танланг.

Мисолда кўриб чиқамиз

Хусусий корхона бухгалтерия ҳисоби бўйича консалтинг хизмати кўрсатади.

2019 йил январь-сентябрь ойлари  учун:

  • иш ҳақи ҳисобланди – 22 500 000 сўм;
  • солиқлар ва мажбурий тўловлар ушлаб қолинди:

ЯИТ – 2 700 000 сўм;

ЖШДС – 2 700 000 сўм, шу жумладан ШЖБПҲ – 22 500 сўм;

  • ЯСТ ҳисобланди ва тўланди – 3 800 000 сўм (95 000 000 х 4%).

Ярим йиллик якуни бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин 40 млн сўм миқдорда фойда мавжуд. 2019 йилнинг октябрь ойида мулкдор 20 млн сўм миқдоридаги фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Қолган сумма мулкдор томонидан олинмади.

Яъни мулкий даромад ва имтиёз сифатида ЖШДС ва ЯИТ бўйича солиқ ҳисоботида фақат 20 млн сўмни акс эттириш лозим.

 

 

 

Татьяна Лимарева

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал