Ижарадан олинган даромадлардан ЖШДС қандай қайтарилади

06.08.2020

Президентнинг ПФ-6029-сон Фармонига мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришда ЖШДС тўламайдилар. Шунингдек бинолар ва автотранспортини ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ солиш мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади. «Норма» эксперти Дилором САИДОВА турли вазиятларда ушбу имтиёзларни қўллашнинг амалий жиҳатларини тушунтириб берди: 


– «ПФ-6029-сон Фармон билан тақдим этилган имтиёзлар жисмоний шахслар ўртасида тузилган ижара шартномаларига ҳам, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида тузилган ижара шартномаларига ҳам татбиқ этилади. Иккала вариантни кўриб чиқамиз.


1. Ижарага олувчи – жисмоний шахс

Ижара шартномаси жисмоний шахслар ўртасида тузилса, ЖШДС тўлаш учун жавобгарлик ижарага берувчи зиммасига юклатилади. Ижарага берувчи шартнома тузилган санадан бошлаб 10 кундан кечиктирмай уни ДСХОда рўйхатдан ўтказади .

Шундан сўнг Ижарага берувчи жисмоний шахснинг шахсий ҳисобварағи карточкасида тўланадиган солиқ суммаси ҳар ой ҳисобланади. Тўлаш муддати – даромад олинган ойдан кейинги ойнинг 15-санасигача .

2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришда ЖШДС тўламайдилар . Имтиёзни қўллаш учун ДСХОга мурожаат қилиш керак эмас. Солиқ органларининг тушунтиришига кўра, ДСҚ дастурий маҳсулоти ёрдамида тегишли даромадлар бўйича ЖШДСни автоматик ҳисоблаш тўхтатиб турилади.

Шунингдек ижарага берувчи, ПФ-6029-сон Фармонда тавсия этилганидек, 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар жисмоний шахсларга солиқ солиш мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тўхтатиб турилиши муносабати билан ижара тўловлари қийматини камайтириши мумкин. Қайта расмийлаштирилган ижара шартномаларини солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ёки ДСИда ўз қўли билан расмийлаштириш мумкин. 


2. Ижарага олувчи – юридик шахс

Ижара шартномаси жисмоний ва юридик шахс ўртасида тузилган бўлса, вазият ўзгача тус олади. Ижарага олувчи юридик шахс ижарага берувчи жисмоний шахсга даромад тўлаш чоғида солиқ агентига айланади ва ушлаб қолинган ЖШДСни чегирган ҳолда жисмоний шахсга даромадни ўтказади .

ПФ-6029-сон Фармон эълон қилингач, юридик шахс жисмоний шахсга мулкий даромадни тўлаш чоғида 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар солиқ ушлаб қолмайди. ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида мулкий даромадни имтиёз тарзида кўрсатиш керак бўлади.

Буни батафсил кўриб чиқамиз.

 

1-вазият
Юридик шахс жисмоний шахс билан нотурар жойни ижарага бериш шартномасини тузди. Ойлик ижара тўлови – 2 млн сўм:

Кўрсаткичлар

ЖШДС ҳисоб-китобида қандай акс эттирилади

01.01.2020 й. – 30.06.2020 й.

01.07.2020 й. – 31.12.2020 й.

Ойлик ижара тўлови

Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар

Ҳисоб-китобнинг 012-сатри

2 000 000 х 6

2 000 000 х 6

Имтиёз

Бошқа НҲҲга мувофиқ имтиёзлар

Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0501-0510-сатрлари

2 000 000 х 6

ЖШДС бўйича солиқ базаси

Ҳисоб-китобнинг 040-сатри

(автоматик равишда чиқарилади)

2 000 000 х 6

0

ЖШДС ставкаси

Ҳисоб-китобнинг 050-сатри 7-устуни

12%

12%

ЖШДС суммаси 

Ҳисоб-китобнинг 060-сатри 7-устуни

240 000 х 6

0

Тўлаш учун сумма

1 760 000 х 6

2 000 000 х 6

Шунингдек 2020 йилнинг иккинчи ярмида юридик шахслар жисмоний шахснинг мулкий даромадидан ЖШДСни ҳисоблаш чоғида энг кам ижара ставкаларидан келиб чиқмайдилар. ЖШДС ҳисоб-китобига 3-«Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби» иловасини тўлдираётганда фақат 060-«Аввалги ҳисобот даври учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 070-сатри)» сатрини тўлдириш лозим.

 

2-вазият
Юридик шахс йил бошидан буён жисмоний шахсдан майдони 200 кв. м омборхонани ижарага олади.
1 кв. м учун ойлик ижара тўлови 20 000 сўмни ташкил этади, бу энг кам ставкадан паст.
Бухгалтер солиқни энг кам ставка – 25 000 сўмдан келиб чиқиб ҳисоблаган:
  • ЖШДС – 600 000 сўм (25 000 х 200 х 12%);
  • жисмоний шахсга тўлаш учун – 3 400 000 сўм (20 000 х 200 – 600 000).
Ойлик қўшимча ҳисобланган солиқ суммаси 120 000 сўмни ((25 000 –20 000) х 200 х 12%), январь–июнь ойлари учун – 720 000 сўмни (120 000 х 6) ташкил этган.
Иккинчи ярим йиллик учун бухгалтер ижарага берувчига ЖШДС ушлаб қолмасдан бутун ижара суммасини ўтказади.
Имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби қандай тўлдирилишини 1-вазиятда кўрсатдик. Энди Ҳисоб-китобга 3-иловани тўлдирамиз:

Кўрсаткичлар

Сатр коди

2020 йил июнь ойи учун

2020 йил июль ойи учун

Мол-мулк ўлчов бирлиги (кв. м)

010

200

200

Ойлик ижара тўлови ставкаларининг энг кам миқдори, сўмда

020 

25 000

0

Ҳисобот ойи учун ижара тўловининг энг кам миқдори

030

5 000 000

0

Ижара шартномасига биноан ҳар ойлик ижара тўлови

040

4 000 000

4 000 000

Ҳисобот ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қўшимча ҳисобланган суммаси ((030-сатр – 040-сатр) х 12%)

050

120 000

0

Аввалги ҳисобот даври учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 070-сатри)

060

600 000

(120 000 х  

 5 ой)

720 000 (120 000 х 6 ой)

Ҳисобот даври учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр + 060-сатр)

070

720 000

720 000


Ортиқча тўланган ЖШДСни жисмоний шахсга қандай қайтариш мумкин

Ижара тўлови пасайтирилганидан сўнг ёки солиқ аванс тарзида тўланганда жисмоний шахснинг шахсий ҳисобварағида ортиқча тўлов юзага келган бўлса, ортиқча тўланган сумма унинг аризасига кўра ҳисобрақамига қайтарилиши ёки жорий йил учун ҳисобланган ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашга йўналтирилиши мумкин.

Ижарага олувчи юридик шахс бўлса, у аниқлаштирилган солиқ Ҳисоб-китобини тақдим этиб, ортиқча ушлаб қолинган солиқ суммасини ижарага берувчи жисмоний шахсга қайтаради.

Амалиётда корхоналар одатда ижара тўловини ойма-ой тўлайдилар, бироқ бир йил, чорак ёки бир неча ой учун олдиндан тўлаш ҳоллари ҳам учраб туради.

Эслатиб ўтамиз
Тўлов манбаида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси солиқ агенти томонидан солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда тўланади ва солиқ агентининг ҳисоботида ўша даврда акс эттирилади .
3-вазият
Корхона йил бошида нотурар жойни 1 йилга ижарага олиш тўғрисида
жисмоний шахс билан шартнома тузган. Шартнома суммаси – 60 млн сўм.
Ижарага олувчи корхона бухгалтери 2020 йил январда:
  • ЖШДСни чегирган ҳолда бутун ижара муддати учун 52,8 млн сўмни (60 – 60 х 12%) дарҳол тўлаган;
  • 7,2 млн сўм (60 млн х 12%) солиқни ушлаб қолиб, жисмоний шахсга мулкий даромадни тўлаш билан бир вақтда бюджетга ўтказган;
  • ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида жисмоний шахснинг бошқа даромади ва ЖШДСни акс эттирган.
ПФ-6029-сон Фармон эълон қилингач, бухгалтер 2020 йилнинг иккинчи ярми учун ортиқча ушлаб қолинган ЖШДС суммасини жисмоний шахсга қайтариши керак. Бунинг учун камайтириш томон ЖШДС қайта ҳисоб-китобини топшириш лозим.
Бунда қуйидагиларни унутманг:
  • ушбу имтиёз 2020 йил 1 июлдан бошлаб амал қилади. Шу давргача ПФ-6029-сон Фармон бўйича имтиёзни акс эттирсангиз, дастур хато қилганингизни кўрсатади. Шу сабабли мулкий даромад суммасини икки қисмга: солиқ солинадиган ва имтиёзли даромадга бўлиш зарур;
  • ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан тўлдирилади, шу сабабли 2020 йил январь–июнь ойлари учун қайта ҳисоб-китобни топшириш лозим.
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида мулкий даромадни кўрсатиш керак:
  • январь–июнь ойлари учун – 30 млн сўм (5 млн х 6 ой);
  • июль ойи учун – 2020 йил июль–декабрь ойлари учун суммани – 30 млн сўм (5 млн х 6 ой), бир вақтнинг ўзида Ҳисоб-китобга 2-иловада ПФ-6029-сон Фармонга мувофиқ имтиёзни кўрсатган ҳолда.
Шунингдек Ҳисоб-китобга илова қилинадиган фамилияма-фамилия Расшифровкадаги (ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 6-илова) маълумотларни ўзгартириш зарур.
2020 йил январь ойи учун ЖШДС ҳисоб-китобидаги бошланғич маълумотлар ва ПФ-6029-сон Фармон бўйича имтиёзлар ҳисобга олинган мулкий даромад акс эттирилган жадвални илова қиламиз:

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби сатрлари

2020 йил январь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқнинг дастлабки ҳисоб-китоби

ЖШДС ва ижтимоий солиқнинг қайта ҳисоб-китоби

2020 йил июль ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби

2020 йил январь ойи учун

2020 йил февраль-июнь ойлари учун

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар

Ҳисоб-китобнинг 012-сатри

60 000 000

30 000 000

30 000 000

60 000 000

Бошқа НҲҲга мувофиқ имтиёзлар

Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0501-0510-сатрлари

30 000 000

Солиқ базаси

Ҳисоб-китобнинг 040-сатри

(автоматик равишда чиқарилади)

60 000 000

30 000 000

30 000 000

30 000 000

ЖШДС ставкаси

Ҳисоб-китобнинг 050-сатри 7-устуни

12%

12%

12%

12%

ЖШДС суммаси

Ҳисоб-китобнинг 060-сатри 7-устуни

7 200 000

3 600 000

3 600 000

3 600 000

 

Жисмоний шахслар даромадларининг фамилияма-фамилия расшифровкаси (ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 6-илова):

2-устунда жисмоний шахснинг Ф.И.О., 3-устунда жисмоний шахснинг СТИРи

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси

(4-устун)

60 000 000

30 000 000

30 000 000

60 000 000

шундан ҳисобот даврида ҳисобланган даромад суммаси (5-устун)

60 000 000

30 000 000

0

30 000 000

Ҳисобланган ЖШДСнинг умумий суммаси

(6-устун) 

7 200 000

3 600 000

3 600 000

3 600 000

шундан ҳисобот даврида ҳисобланган ЖШДС суммаси (7-устун)

7 200 000

3 600 000

0

0

Buxgalter.uz тавсия қилади
Солиқ базасини камайтириш томон аниқлаштирилган ҳисоб-китобни тақдим этаётганда – уни жўнатиш билан параллель равишда – солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «Солиқ органларига мурожаат қилиш» хизмати орқали ёзма мурожаат йўлланг. Унда ПФ-6029-сон Фармонга ҳавола қилиб, ЖШДСни қайта ҳисоб-китоб қилишнинг сабабини тушунтиринг.
Диққат
Илгари тақдим этилган ҳисоб-китоблар билан солиштирганда солиқ суммаларини камайтириш томон аниқлаштирилган ҳисоб-китоблар тақдим этилганда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан эътиборан 3 кун ичида камерал солиқ текшируви ўтказилади .

Ижарага берувчининг даромадидан ортиқча ушланган солиқ суммаси унинг ёзма аризасига асосан – келгуси тўловлар ҳисобидан бюджетга ўтказилиши лозим бўлган солиқ суммаси ҳисобидан, корхона жисмоний шахснинг аризасини олган кундан эътиборан 3 ой ичида қайтарилиши лозим ».

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал