Ижтимоий солиқ қаерга киритилади

18.09.2020

Корхонанинг харажатлари муайян гуруҳлар (элементлар)га киради ёки активлар қийматига киритилади. Ижтимоий солиқни қаерга киритишни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:

- Корхонанинг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари ижтимоий солиқнинг солиқ солиш объектидир. Шу боис улар меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари сингари харажатлар элементларига киради .

Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари ва ижтимоий солиқ қуйидагиларга киритилиши мумкин:

  • харид қилинадиган (ўз эҳтиёжлари учун барпо этиладиган) активлар таннархига;
  • маҳсулотлар (хизматлар) таннархига;
  • давр харажатларига;
  • активларнинг чиқиб кетиши бўйича харажатларга.

1. Харид қилинадиган (ўз эҳтиёжлари учун барпо этиладиган) активлар таннархига киритиладиган тўловлар

Активни сотиб олишда  ташиш, ортиш-тушириш, монтаж қилиш билан банд бўлган ходимларга ҳисобланган иш ҳақи суммалари унинг бошланғич қийматида ҳисобга олинади. Тегишинча, ушбу иш ҳақидан ижтимоий солиқ ҳам активнинг бошланғич қийматига киритилади .

Вазият
Қурилиш материалларини сотиб олиш
Корхона 10 000 минг сўмлик қурилиш материалларини сотиб олади. Уларни тушириш билан банд бўлган ишчиларга 2 500 минг сўм иш ҳақи ҳисобланди, ижтимоий солиқ 300 минг сўмни ташкил этди.
Сотиб олинган материалларни тушириш учун ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш суммалари ва ижтимоий солиқ материаллар таннархига киритилиб, у 12 800 минг сўмни (10 000 + 2 500 + 300) ташкил этади.
Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма

минг сўм

Счётлар

корреспонденцияси

Тасдиқловчи ҳужжатлар
Дебет Кредит
1

Етказиб берувчидан келиб тушган

материаллар кирим қилинди

10 000 1050 6010 Юкхати, ҳисобварақ-фактура
2

Материалларни тушириш учун иш ҳақи

ҳисобланди

2 500 1050 6710 Иш ҳақи ҳисоблаш қайдномаси
3

Ходимлар иш ҳақидан ижтимоий солиқ

ҳисобланди

300 1050 6520 Иш ҳақи ҳисоблаш қайдномаси

Асосий воситаларни харид қилиш бўйича харажатлар 0820-“Асосий воситаларни харид қилиш” счётида капитализация қилинади. Шу жумладан – капитал қўйилмаларни ўзлаштиришда банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари ва ундан ижтимоий солиқ.

Узоқ муддатли активларни барпо этишда уларнинг қиймати корхона томонидан ушбу мақсадлар учун қилинган харажатлардан шаклланади. Улар жумласида – уларни барпо этишда банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари ва ушбу ходимлар иш ҳақига ҳисобланган ижтимоий солиқ .

Вазият
Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш
Корхона ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун дастурий таъминот ишлаб чиқади. Ишлаб чиқишда банд бўлган ходимларнинг иш ҳақи ойига 20 000 минг сўмни ташкил этади. Ижтимоий солиқ – 2 400 минг сўм. Ушбу харажатлар капитализация қилинади. Дастурий таъминот тайёр бўлган пайтда жамланган қўйилмалар номоддий актив эътироф этилган ҳолда унинг қийматига ўтказилади.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

Тасдиқловчи ҳужжатлар
Дебет Кредит
1

ДТ ишлаб чиқувчиларга иш ҳақи

ҳисобланди

20 000 0830 6710 Иш ҳақи ҳисоблаш қайдномаси
2

Иш ҳақидан ижтимоий солиқ

ҳисобланди

2 400 0830 6520 Иш ҳақи ҳисоблаш қайдномаси
3 Номоддий актив кирим қилинди   0430 0830 Қабул қилиш далолатномаси

2. Маҳсулотлар (хизматлар) таннархига киритиладиган тўловлар

Ишлаб чиқариш ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, шунингдек ундан ижтимоий солиқ тайёр маҳсулотлар (хизматлар) таннархига киради .

Вазият
Маҳсулотлар ишлаб чиқаришга харажатлар
Ишлаб чиқариш ходимларига ой учун қуйидагилар ҳисобланди:
  • Ишбай нархлар бўйича иш ҳақи – 56 000 минг сўм;
  • Таътил пуллари – 9 000 минг сўм.
Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига 7 800 минг сўм миқдорида ижтимоий солиқ ҳисобланди.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

Тасдиқловчи ҳужжатлар
Дебет Кредит
1

Ишлаб чиқариш ходимларига иш ҳақи ва

таътил пуллари ҳисобланди (56 000 +

9 000)

65000 2010 6710 Иш ҳақи ҳисоблаш қайдномаси
2 Ижтимоий солиқ ҳисобланди 7 800 2010 6520 Иш ҳақи ҳисоблаш қайдномаси

3. Давр харажатларига киритиладиган тўловлар

Меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий солиқ қисмида қуйидагилар давр харажатларига киради:

  • маҳсулотларни (хизматларни) реализация қилиш билан боғлиқ харажатлар ;
  • бошқарув ходимларига харажатлар ;
  • компенсация ва рағбатлантириш тусидаги тўловларга харажатлар .
Вазият
Иш ҳақи ва ижтимоий солиқ давр харажатлари таркибида
Сентябрь ойи учун ходимларга 200 млн сўм миқдорида иш ҳақи ҳисобланди, шу жумладан:
  • ишлаб чиқариш ходимларига – 115 000 минг сўм;
  • сотиш бўлими ходимларига – 25 000 минг сўм;
  • маъмурий-бошқарув ходимларига – 45 000 минг сўм;
  • бир йўла мукофот – 15 000 минг сўм.
Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

Тасдиқловчи ҳужжатлар
Дебет Кредит
1 Ишлаб чиқариш ходимлари иш ҳақи ҳисобланди 115 000 2010 6710

Иш ҳақи ҳисоблаш

қайдномаси

2

Ижтимоий солиқ ҳисобланди

(115 000 х 12%)

13 800 2010 6520
3 Сотиш бўлими ходимларига иш ҳақи ҳисобланди 25 000 9410 6710
4

Ижтимоий солиқ ҳисобланди

(25 000 х 12%)

3 000 9410 6520
5 Маъмурий-бошқарув ходимларига иш ҳақи ҳисобланди 45 000 9420 6710
6

Ижтимоий солиқ ҳисобланди

(45 000 х 12%)

5 400 9420 6520
7 Мукофот ҳисобланди 15 000 9430 6710
8

Ижтимоий солиқ ҳисобланди

(15 000 х 12%)

1 800 9430 6520

 

Эътибор беринг

Агар битта ходим бўйича турлича ҳисоблашларни амалга оширсангиз, меҳнатга ҳақ тўлашга харажатларни ва ижтимоий солиқни харажатлар гуруҳи (элементлари) бўйича тўғри тақсимланг.

Масалан, ишлаб чиқариш ходимига бир йўла мукофот ҳисоблашда уни бошқа операция харажатларига киритиш зарур, шу билан бир вақтда унинг асосий иш ҳақи маҳсулотлар (хизматлар) таннархига киритилади. Ижтимоий солиқ ҳам тегишлича тақсимланади.

Бошқа мисол: ишлаб чиқариш ва маъмурий лавозимларни бирга олиб боришда ходимнинг иш ҳақи ва ижтимоий солиғи ишлаб чиқариш ва маъмурий харажатларга тақсимланиши керак.

Бу – муҳим, сабаби акс ҳолда маҳсулотлар (хизматлар) таннархи бузиб кўрсатилади, бу ҳисобот даври учун молиявий натижани нотўғри аниқлашга сабаб бўлади.

 

4. Узоқ муддатли активларнинг чиқиб кетишида тўловлар

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишида демонтаж қилиш ва чиқиб кетиш билан боғлиқ бошқа амалларни бажараётган  ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга харажатлар ва ижтимоий солиқ пайдо бўлиши мумкин.

Чиқиб кетиш бўйича харажатлар активни чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижани аниқлашда ҳисобга олинади .

Вазият
Ускунани сотиш
АВ таркибида бўлган ускунани сотишда, корхона уни демонтаж қилишда харажатлар қилди. Шу жумладан – ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга харажатлар – 5 000 минг сўм, ижтимоий солиқ – 600 минг сўм.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

Тасдиқловчи ҳужжатлар
Дебет Кредит
1

Ускунани сотиш учун демонтаж қилган

ходимларга иш ҳақи ҳисобланди

5 000 9210 6710

Иш ҳақи ҳисоблаш

қайдномаси

2 Ижтимоий солиқ ҳисобланди 600 9210 6520

Иш ҳақи ҳисоблаш

қайдномаси

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал