Ижтимоий солиқнинг иккитадан ортиқ ставкаси қўлланилганда, ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби қандай тузилади

preview

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклига уни тўлдириш чоғида 1%лик имтиёзли ставкани танлаш имтиконияти киритилди. Бироқ бухгалтерларда корхона ҳисобот даврида бир вақтнинг ўзида ижтимоий солиқнинг иккитадан ортиқ ставкасини қўллаган бўлса, ҳисобот қандай тўлдирилади  деган  савол пайдо бўлди. Мазкур ҳолатда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида  «Норма» эксперти Дилором САИДОВА buxgalter.uz учун махсус тушунтириш берди:

– Илгари buxgalter.uz ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шакли ижтимоий солиқ бўйича иккита имтиёзли ставкани бир вақтнинг ўзида тўғри қўллаш имкониятини яратиш мақсадида қайта кўриб чиқилиши ҳақида ёзган эди. Бироқ ҳозирга қадар шакл янгиланмаган. Шу боис 2020 йил июнь ойи учун Ҳисоб-китоб китобини тўлдиришда ДСҚ юридик шахсларни солиққа тортиш бошқармаси бош мутахассиси Ойбек АЗИМБОЕВ жавобига асосланамиз.

Ҳисоб-китобни шартли мисол маълумотлари асосида тўлдирамиз. Айтайлик, корхона кичик бизнес субъекти жумласига киради, у ерда асосий ходимлардан ташқари, ногиронлар ва чет эллик жисмоний шахслар меҳнатидан фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз
  • Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишлайдиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг МҲТФга 4,7%лик ставка бўйича солиқ солинади ;
  • 2020 йил май–июнь ойларида микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 12%дан 1%гача пасайтирилган .

Корхонада биринчи ярим йиллик учун қуйидаги кўрсаткичлар мавжуд:

                                                                                                                                                          минг сўмда

 

Январь–апрель

Май–июнь

Жами

МҲТФ, жами

200 000

90 000

290 000

ундан:

 

 

 

ногиронларга

82 500

35 000

117 500


Айтайлик жисмоний шахсларга меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ташқари бошқа даромадлар тўланмаган.

Биринчи ярим йилликда ижтимоий солиқни ҳисоблашда учта ставкани қўллаймиз: 12%, 4,7% ва 1%.

Эътибор беринг
Корхонада чет эллик фуқаролар ишласа, уларнинг МҲТФга умумбелгиланган 12%лик ставка бўйича ижтимоий солиқ солинади, бироқ 2020 йил май-июнь ойларида 1%лик ставка қўлланилган.

Ҳисоб-китоб қилиш қулай бўлиши учун қўлланиладиган ижтимоий солиқ ставкалари кесимида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича даромадларни тақсимлаб жадвал тузамиз:

                                                                                                                                                        минг сўмда.

      Ойлар/ Ставкалар

12%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадлар

4,7%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадлар

1%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадлар

Январь–апрель

117 500

82 500

Май–июнь

35 000

55 000

Жами:

117 500

117 500

55 000

Солиқ ставкаси

12%

4,7%

1%

Солиқ суммаси

14 100

5 522,5

550

Солиқ суммаси, жами:        (14100 + 5 522,50 + 550) = 20 172,5

Амалдаги ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклида ижтимоий солиқнинг қуйидаги ставкаларини кўрсатиш мумкин:

  • умумбелгиланган – 12%;
  • бошқа – 4,7%, 1%, 25%, 7%.

Мураккаблиги шундан иборатки, бугунги кунда бир вақтнинг ўзида бошқа иккита ставкани кўрсатишнинг имкони йўқ. ДСҚ вакили Ойбек АЗИМБОЕВ бундай ҳолатда Ҳисоб-китобга 1-иловада солиқ солинмайдиган даромад қисмини кўрсатиш орқали 1%лик имтиёзли ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни акс эттиришни тавсия қилди.

Қуйидаги савол туғилиши мумкин: нима учун 1%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад танланади? Ахир, мисол учун 4,7%лик ставкани олиш мумкин эди-ку?

2020 йилдан бошлаб ногирон ходимлар учун 4,7%лик солиқ ставкаси имтиёз ҳисобланмайди, бу СКда белгиланган доимий ставкадир. 4,7%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни танлайдиган бўлсак, уни 1-иловада акс эттира олмаймиз, сабаби имтиёзлар рўйхатида бундай ставка мавжуд эмас.

Шу боисдан айнан 1%лик имтиёзли ставка бўйича солиқ солинадиган МҲТФ танланади , уни Ҳисоб-китобга 1-иловада акс эттирамиз:

  • ходимлар бўйича жами МҲТФни, ногирон ходимлардан ташқари, биринчи ярим йилликда Ҳисоб-китобнинг «Умумбелгиланган ставкаси бўйича» 011-сатрида 5-устунда акс эттирамиз: 117 500 + 55 000 = 172 500 минг сўм;
  • ногирон ходимларнинг МҲТФни Ҳисоб-китобнинг «Бошқа ставкалар бўйича» 011-сатрида 6-устунда акс эттирамиз: 117 500 минг сўм;

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ

ҲИСОБ-КИТОБИ

(йил бошидан ўсиб борувчи тартиб билан тўлдирилади)

(сўмда)

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Ҳисобланган

даромад

суммаси

Ижтимоий солиқ

Жисмоний

шахслардан

олинадиган даромад

солиғи

ШЖБПҲга ҳисобланган

мажбурий

(ихтиёрий)

бадаллар

суммаси

Жами

Умумбел-

гиланган

ставка

бўйича

Бошқа ставкалар бўйича

1

2

3

4

5

6

7

8

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (011-сатр + 0111-сатр + 012-сатр + 013-сатр)

010

290 000 000,00

х

х

х

х

х

шундан:

 

 

 

 

 

 

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддаси) (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 6-устуни)

011

290 000 000,00

290 000 000,00

117 500 000 + 55 000 000 = 172 500 000

117 500 000,00

х

х

  • корхона май-июнь ойларида ижтимоий солиқнинг имтиёзли ставкасидан фойдаланган ҳолда мазкур ойлар учун даромаднинг қандай қисми имтиёзли ҳисобланишини аниқлаймиз. Даромаднинг имтиёзли қисмини ҳисоб-китоб қилиш учун коэффициентни аниқлаймиз:

(12% – 1%) : 12% х 100% = 91,66%.

 

Эътибор беринг

Коэффициент чексиз рақам кўринишида 91,66666(6)% бўлди. Сумма кўпайиш томонга яхлитланса, 91,67% ҳосил бўлади. Бунда солиқнинг камайишига олиб келадиган даромаднинг имтиёзли қисмини кўпайтирамиз.

Шу боисдан солиқ камайиши ва пеня ҳосил бўлиши хавфининг олдини олиш учун кичик хатоликка қарамай коэффициентни камайиш томонга яхлитлашни тавсия этамиз.

 

 

91,67% коэффициентни қўллашда хатолик

91,66% коэффициентни қўллашда хатолик

1%лик ставка бўйича солиқ солинадиган ходимларнинг МҲТФ

55 000 000

55 000 000

Солиқ солинмайдиган сумма

55 000 000 х 91,67% = 50 418 500

55 000 000 х 91,66% = 50 413 000 

Солиқ базаси

4 581 500

4 587 000

Умумбелгиланган ставка

12%

12%

Солиқ суммаси

549 780

550 440

1%лик ставка қўлланилганда солиқ суммаси

550 000

550 000

Хатолик суммаси

- 220

440

Мазкур коэффициент ходимларнинг май-июнь ойлари учун МҲТФга нисбатан қўлланилади, ногирон ходимлар бундан мустасно: 55 000 х 91,66% = 50 413,00 минг сўм;

  • ҳосил бўлган суммани Ҳисоб-китобга 1-«Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари» иловасида кўрсатамиз:

а) 0301-сатрда – имтиёз тури танланади - «7851 – 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармоннинг 4-банди. Белгилансинки, 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналарга (акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилади»;

Ҳисоб-китобга 1-илова

Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари

Тўлов турлари

Сатр

коди

Сумма

Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари, жами (020-сатр + 030-сатр)

010

50 413 000,00

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари - жами (0201 - 02..-сатрлар йиғиндиси)

020

0,00

шу жумладан:

 

 

иш берувчининг ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлигига бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш тарзидаги, Солиқ кодексида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча харажатлари

0201

 

пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган жисмоний шахслар томонидан бу ишларни бажарганлик учун олинган даромадлар

0202

 

 

0203

 

 

0204

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари (0301 - 03...-сатрлар йиғиндиси)

030

50 413 000,00

шу жумладан:

х

х

7851 – 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармоннинг 4-банди. Белгилансинки, 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналарга (акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилади

0301

50 413 000,00

 

0302

 

б) 1-илованинг 0301-сатри қиймати автоматик тарзда Ҳисоб-китобнинг 020-сатрида акс этади, бунда солиқ базаси ва солиқ суммаси камаяди. +440 сўм  миқдоридаги хато ҳисобланган ижтимоий солиқ 1%лик ставка қўлланилганда олинган солиқ суммасига тенг бўлади.

 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ

ҲИСОБ-КИТОБИ

(йил бошидан ўсиб борувчи тартиб билан тўлдирилади)

(сўмда)

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Ҳисобланган

даромад

суммаси

Ижтимоий солиқ

Жисмоний

шахслардан

олинадиган даромад

солиғи

ШЖБПҲга ҳисобланган

мажбурий

(ихтиёрий)

бадаллар

суммаси

Жами

Умумбел-

гиланган

ставка

бўйича

Бошқа ставкалар бўйича

1

2

3

4

5

6

7

8

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (011-сатр + 0111-сатр + 012-сатр + 013-сатр)

010

290 000 000,00

х

х

х

х

х

шундан:

 

 

 

 

 

 

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддаси) (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 6-устуни)

011

290 000 000,00

290 000 000,00

117 500 000 + 55 000 000 = 172 500 000

117 500 000

х

х

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари*

0111

0,00

0,00

 

х

х

х

Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 375 (дивиденд ва фоизлардан ташқари), 376 ва 377-моддалари) (Ҳисоб-китобга 6-илованинг 4-устуни)

012

 

х

х

х

х

х

шундан солиқ агенти билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар

0121

 

х

х

х

х

х

Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида олинган даромадлар (Ҳисоб-китобга 4-илова)

013

0,00

0,00

 

 

0,00

х

Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри)

020

х

50 413 000,00

50 413 000,00

х

х

х

 

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри)

030

х

х

х

х

0,00

х

Солиқ базаси

040

х

239 857 000,00

122 087 000,00

х

29 000 000,00

х

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар ставкаси, %

050

х

х

12

4.7

12

0,10

Ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар суммаси (040 сатр х 050 сатр)

060

х

20 172 940,00

14 650 440,00

5 522 500,00

34 800 000,00

290 000,00

Филиаллар ва (ёки) алоҳида бўлинмалар ҳамда юридик шахснинг бош офиси томонидан камайтириладиган ижтимоий солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси**

061

х

0,00

 

 

 

х

Ҳисобот даври учун қўшимча ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси (Ҳисоб-китобга 3-иловани 070-сатри)

070

х

х

х

х

0,00

х

ШЖБПҲга ихтиёрий тўланган бадал суммаси

080

х

х

х

х

х

 

Жами ҳисобот даврида тўланиши лозим бўлган ижтимоий солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ШЖБПҲга бадаллар суммаси (060-сатр - 061-сатр + 070-сатр + 080-сатр)

090

х

20 172 940,00

14 650 440,00

5 522 500,00

34 510 000,00

290 000,00