ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида имтиёзли ва имтиёзсиз даромадлар қандай акс эттирилади

02.09.2020

Корхоналар ходимларга иш ҳақидан ташқари мукофотлар, моддий ёрдам ва бошқа даромадларни тўлайди. Уларнинг айримларига нисбатан солиқ имтиёзларини қўллаш мумкин. Қандай қилиб бундай даромадларни солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган даромадларга тўғри тақсимлаш, шунингдек уларни ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттириш мумкинлигини «Норма» эксперти Дилором САИДОВА шартли мисол ёрдамида тушунтириб берди:


– Айтайлик, кичик корхонада 15 нафар штатдаги ходим ишлайди, икки киши ФҲШ шартномаси бўйича расмийлаштирилган.

Бундан ташқари, жорий йил бошидан бери корхона жисмоний шахслардан қуйидагиларни ижарага олади:

  • 200 кв. м нотурар жой, 1 кв. м учун ижара тўлови – ойига 55 000 сўм;
  • иккита «Дамас» автомобили – ойига 1 млн сўмдан.

Штатдаги ходималардан бири болани парваришлаш таътилига чиққан.

2020 йил январь–август ойлари учун қуйидаги даромадлар ҳисобланган:

Номи

2020 йил январдан августгача олинган даромад суммаси

Ш.ж. 2020 йил август ойи учун

Штатдаги ходимларнинг иш ҳақи

212 800 000

26 600 000

Таътил пули

62 400 000

 10 400 000

ФҲШ шартномалари бўйича тўланадиган ҳақ

40 000 000

 5 000 000

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам

84 000 000

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан бериладиган моддий ёрдам

14 000 000

Бир марта тўланадиган мукофот

50 000 000

50 000 000

Болани 2 ёшга тўлгунча парваришлаш нафақаси

3 472 000

434 000

Жой ижараси учун тўлов

88 000 000

11 000 000

Автотранспорт ижараси учун тўлов

16 000 000

2 000 000

ЖАМИ:

570 672 000

105 434 000

Аввалига ушбу кўрсаткичларни меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадларга ва бошқа даромадларга (бошқа даромадлар, моддий наф ва мулкий даромад) бўламиз.

Бу нима учун керак:

1) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларгина ижтимоий солиқ солиш объекти ҳисобланади. У кичик корхона эканлигини инобатга олган ҳолда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун 1%лик имтиёзли ставкани қўллаш учун 2020 йил май–август ойларидаги меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадни алоҳида устунда ажратиб кўрсатамиз ;

2) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларни Ҳисоб-китобга 5-иловада, меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадларни эса 6-иловада акс эттирамиз.

                                                                                                                             (минг сўмда)

 

Даромад тури

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар 

Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар

 

Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларнинг даромадлари деб ҳисобланмайди

Йил бошидан буён, ш.ж.:

Май–август ойлари учун

Август ойи учун

Йил бошидан буён, ш.ж.:

Август ойи учун

Штатдаги ходимларнинг иш ҳақи

212 800

106 400

26 600

 

 

 

Таътил пули

62 400

45 800

10 400

 

 

 

ФҲШ шартномалари бўйича тўланадиган ҳақ

40 000

20 000

5 000

 

 

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам

 

 

 

84 000

 

Қурбон ҳайити муносабати билан бериладиган моддий ёрдам

14 000

14 000

 

 

 

Бир марта тўланадиган мукофот

50 000

50 000

50 000

 

 

 

2 ёшга тўлгунча бериладиган нафақа

 

 

 

 

 

3 472

Нотурар жой ижараси учун тўлов

 

 

 

88 000

11 000

 

Автотранспорт ижараси учун тўлов

 

 

 

16 000

2 000

 

ЖАМИ:

379 200

236 200

92 000

188 000

13 000

3 472

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини фамилияма-фамилия расшифровкалар – 5 ва 6-иловадан бошлаб тўлдира бошлаймиз:

1. 5-иловада ҳар бир ходим ёки ижрочи бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларни кўрсатинг.
2. 6-иловада ҳар бир жисмоний шахс ва даромад кесимида меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадларни акс эттиринг.

 

Диққат
Болани 2 ёшга тўлгунча парваришлаш нафақаси солиқ солиш мақсадида даромад деб ҳисобланмайди, шу сабабли ҳисоботда акс эттирилмайди .

 

 

 

Ҳисоб-китобга 6-илова

Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган мулкий (дивиденд ва фоизлардан ташқари), моддий наф тарзидаги ва бошқа даромадлар ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида маълумот

 

Т/р

 

Жисмоний шахснинг Ф.И.О.

 

СТИР

 

Жами ҳисобланган даромадлар 

 

шундан, ҳисобот даврида ҳисобланган даромадлар  

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

Жами ҳисобланган солиқ суммаси  

шундан, ҳисобот даврида ҳисобланган солиқ суммаси  

ЖАМИ 

188 000 000,00

13 000 000,00

11 360 442,00

240 000,00

1

2

3

4

5

6

7

1

ходим –моддий ёрдам

жисмоний шахс СТИРи

6 000 000

0

108 603

0

2

ходим  –моддий ёрдам

жисмоний шахс СТИРи

6 000 000

0

108 603

0

15

жисмоний шахс  –нотурар жой ижараси

жисмоний шахс СТИРи

88 000 000

11 000 000

7 920 000

0

16

жисмоний шахс –автомобиль ижараси

жисмоний шахс СТИРи

8 000 000

1 000 000

960 000

120 000

17

жисмоний шахс  –автомобиль ижараси

жисмоний шахс СТИРи

8 000 000

1 000 000

960 000

120 000

3. ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 4-иловани тўлдириш керак эмас, чунки мисол шартларидан келиб чиқилса, корхонада норезидент жисмоний шахслар ишламайди.

 4. 3-«Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби» иловасида ижарага олинган мол-мулк билан боғлиқ маълумотларни кўрсатинг. Бунда 2020 йил июлдан декабргача 3-илованинг 020-сатрида ижара тўловининг энг кам ставкаларини кўрсатиш керак эмас.

 

Диққат
2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар мол-мулкини (бинолар ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ солиш мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади .

 

 

 

 

 

 

Ҳисоб-китобга 3-илова

Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби

 

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Жами

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар

нотурар жой (кв. м)  

енгил автомобиллар
(дона)

Тошкент ш.

Нукус ш. ва вилоят марказларидаги шаҳарлар

бошқа аҳоли пунктлари

1

2

3

7

8

9

10

Мол-мулк ўлчов бирлиги

010

х

200

 

 

2

Ойлик ижара тўлови ставкаларининг энг кам миқдори, сўмда

020

х

0

 

 

0

Ҳисобот ойи учун ижара тўловининг энг кам миқдори

030

0

0

0,00

0,00

0

Ижара шартномасига биноан ҳар ойлик ижара тўлови

040

12 000 000

11 000 000

 

 

1 000 000

Ҳисобот ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қўшимча ҳисобланган суммаси ((030-сатр – 040-сатр) х 12%))

050

0

0

0,00

0,00

0

Аввалги ҳисобот даври учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 070-сатри)

060

0

х

х

х

х

Ҳисобот даври учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр + 060-сатр)

070

0

х

х

х

х

5. 2-«Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси» иловасида солиқ солишдан озод қилинган даромадлар ва асосни кўрсатинг.

Мисолимизда корхона қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун 14 нафар ходимга 6 млн сўмдан моддий ёрдам тўлаган.

Солиқ солинмайдиган моддий ёрдам суммаси МҲЭКМнинг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилган . 01.02.2020 йилдан МҲЭКМ 679 330 сўмни ташкил этади.

Солиқ солинмайдиган даромаднинг энг юқори суммаси – 7,5 х 679 330 сўм = 5 094 975 сўм.

Тўланган моддий ёрдам суммаси солиқ солинмайдиган даромаднинг энг юқори суммасидан кўп бўлгани сабабли 905 025 (6 000 000 – 5 094 975) сўмлик фарққа ЖШДС солиниши лозим.

 

Диққат
Моддий ёрдамнинг имтиёзли энг юқори суммасининг оширилиши алоҳида имтиёз ҳисобланмайди, шу сабабли СК 378-моддасида қайд этилган имтиёзни танланг.

 

2-илованинг 0301-сатрида СК 378-моддасида қайд этилган имтиёзни танланг ва моддий ёрдам олган ходимлар сони ва солиқ солинмайдиган даромаднинг умумий суммаси 71 329 650 сўмни (5 094 975 х 14) кўрсатинг.

2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага берганда ЖШДС ҳам тўламайдилар . Шу сабабли июль–август ойларидаги кўчмас мулк ижараси учун тўловни имтиёз сифатида акс эттиринг.

Жисмоний шахсга 2020 йил июль–август ойлари учун 22 000 000 сўм (11 000 000 х 2) мулкий даромад ҳисобланган. Ушбу суммани 2-илованинг 0501-сатрида кўрсатинг.

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари

ЁЙИЛМАСИ

Кўрсаткич номи 

Сатр коди

Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони  

Даромад суммаси  

Имтиёзлар суммаси – жами (020-сатр + 050-сатр)

010

X

93 329 650

шу жумладан:

 

X

X

а) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ – жами (030-сатр + 040-сатр):

020

X

71 329 650

– Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301–03…-сатрлар йиғиндиси)

030

X

71 329 650

шу жумладан:

 

X

X

7660 – 1-банд 3-хатбоши моддий ёрдам суммалари ушбу Кодекснинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда, – солиқ даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,22 бараваригача миқдорда;

0301

14

71 329 650

 

0302

 

 

….

….

….

….

б) бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ – жами: (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, санаси, рақами, шунингдек имтиёз банди ва унинг мазмуни кўрсатилади) (0501–05… -сатрлар йиғиндиси),

050

X

22 000 000

шу жумладан:

 

X

22 000 000

7937 – 22.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармон 1-банди «а» кичик банди 3-хатбошиси. 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олган даромадларидан солиқ тўлашдан озод этилиши белгилансин

0501

1

22 000 000

 

0502

 

 

 

 

 

 

6. Ҳисоб-китобга 1-«Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари» иловасини тўлдирманг, сабаби мисолимизда ижтимоий солиқ бўйича имтиёзли даромадлар йўқ.

7. Энди ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдирамиз.

Корхона 2020 йил май ойидан бошлаб ижтимоий солиқ ставкаси 1%гача камайтирилган кичик тадбиркорлик субъектларига киради . Шу сабабли Ҳисоб-китобда:

  • 5-устун 011-сатрда 2020 йил январдан апрелгача меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар – 143 000 000 сўмни, 6-устунда 2020 йил майдан августгача – 236 200 000 сўмни кўрсатинг;
  • 3-устун 011-сатрдаги умумий сумма Ҳисоб-китобга 5-илованинг 6-устунига мос келиши керак;
  • 012-сатрда йил бошидан меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар – 188 000 000 сўмни кўрсатинг;
  • дастур 2-илованинг 010-сатридаги қийматни автоматик равишда 030-сатрга ўтказади ва Ҳисоб-китобнинг 040-сатрида солиқ базасини ҳисоблайди;
  • 050-сатрда солиқ ставкаларини кўрсатинг. Бунда солиқ суммаси Ҳисоб-китобнинг 060-сатрида автоматик равишда ҳисобланади, ШЖБПҲ суммаси бундан мустасно.

Ҳисобланган ШЖБПҲ суммасини қўлда қайд этиш лозим. ШЖБПҲ фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ҳисобланади ва 379 200 сўмни (379 200 000  х 0,1%) ташкил этади;

  • мисолимизда корхонанинг алоҳида бўлинмалари йўқ, шу сабабли Ҳисоб-китобнинг 061-сатри тўлдирилмайди.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ

ҲИСОБ-КИТОБИ

(йил бошидан ўсиб борувчи тартиб билан тўлдирилади)

(сўмда)

 

Кўрсаткичлар  

 

Сатр коди 

 

Ҳисобланган даромад суммаси  

Ижтимоий солиқ 

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи  

 

ШЖБПҲга ҳисобланган мажбурий (ихтиёрий) бадаллар суммаси  

Жами

Умумбелгиланган ставка бўйича 

Бошқа ставкалар бўйича 

1

2

3

4

5

6

7

8

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (011-сатр + 0111-сатр + 012-сатр + 013-сатр)

010

567 200 000,00

х

х

х

х

х

шундан:

 

 

 

 

 

 

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадлар
(Ҳисоб-китобга 5-илованинг 6-устуни)

011

379 200 000,00

379 200 000,00

143 000 000,00

236 200 000,00

х

х

Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар (Ҳисоб-китобга 6-илованинг 4-устуни)

012

188 000 000,00

х

х

х

х

х

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри)

030

х

х

х

х

93 329 650,00

х

Солиқ базаси

040

х

379 200 000,00

143 000 000,00

х

473 870 350,00

х

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар ставкаси, %

050

х

х

12

1

12

0,10

Ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар суммаси (040-сатр х 050-сатр)

060

х

19 522 000,00

17 160 000,00    

 2 362 000,00

56 864 442,00

379 200,00

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал