Нима учун ЯТТнинг ёлланма ишчиларини рўйхатдан ўтказишни йўлга қўйиш лозим

preview

Солиқ тўловчининг шахсий кабинети функционали илгаригидек якка тартибдаги тадбиркорга ёллаган ишчиларни рўйхатдан ўтказиш имконини бермайди (мавжуд, бироқ ишламайди). Туман солиқ инспекциялари эса бундай ишчиларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни шахсан бориб топшириш тартибида қабул қилмайди.  Солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА шахсий кабинетдаги техник носозликлар унга асосан қатъий белгиланган миқдордаги ЖШДС тўловчи ЯТТ учун солиқ ҳисоботини тошириш мажбурияти бекор қилинадиган нормани амалга оширишга халақит беради, деб ҳисоблайди.

 

- Президентнинг 15.09.2021 йилдаги “Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ қатъий белгиланган миқдордаги ЖШДС тўловчиси бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар 2021 йил 1 октябрдан бошлаб солиқ ҳисоботини топширишга мажбур эмаслар.

 08.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сон қарорнинг 10-бандига ва Солиқ кодексига мувофиқ тадбиркорларнинг ушбу тоифаси, солиқ агенти сифатида, ёлланма ишчилар бўйича ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини топширади.

 Бироқ, мазкур солиқ ҳисоботидан воз кечиш учун солиқчилар томонидан якка тартибдаги тадбиркорларнинг ёлланма ишчилар учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ тўлаш бўйича мажбуриятнинг бажарилиши маъмурчилигини амалга ошириш имконини берадиган муқобил вариант бўлиши керак.

Ўйлайманки, 31.07.2015 йилдаги 219-сон ВМҚнинг ЯТТларга ёлланма ишчиларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклайдиган нормаси буни тўлақонли ўрнини босиши мумкин  . Умуман, агарда ушбу тизим ишлаганда эди, солиқчиларда ЖШДС ва ижтимоий солиқнинг ўз вақтида ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назорат қилиш учун зарур бўлган барча маълумот мавжуд бўларди.

 My.soliq.uz да шахсий кабинетларда якка тартибдаги тадбиркорларда ишчиларни рўйхатдан ўтказиш учун мўлжалланган интерактив хизмат учун тугма мавжуд, бироқ у ишламайди. Бунда солиқ органлари муаммога лозим даражада эътибор қаратишмаяпти.

Менинг тавсиямга биноан бухгалтер ушбу муаммо билан ДСҚнинг мулоқот ва муаммоларни тезкор тарзда ҳал қилиш учун мўлжалланган “Тадбиркор ва Солиқчи” гуруҳига мурожаат қилди. Унинг мурожаатини кўриб чиқиб, масала ҳал қилинган ва энди якка тартибдаги тадбиркорнинг ишчиларини солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтказиш мумкин, деб жавоб беришди. Бироқ биз илгаригидек буни амалга ошира олмаяпмиз, сабаби хизмат ишламаяпти.

 Туман инспекциялари ЯТТ ишчиларини рўйхатдан ўтказишни рад этаётганликлари ҳам вазиятни мураккаблаштирмоқда.  Яшнобод ва Яккасарой туманларида бизга жавоб беришларича, ДСИ ходимларида бундай ишчиларни рўйхатдан ўтказиш учун йўриқномалар ҳам, техник имконият ҳам мавжуд эмас.

 Ишларнинг бундай ҳолати якка тартибдаги тадбиркорларни нафақат 2021 йил 1 октябрдан кучга кирадиган нормаларни, балки бугунги кундаги ишларнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ташвишланишга мажбур қилмоқда. Солиқчиларда кейинчалик ишчилар рўйхатдан ўтказилмаганлиги юзасидан эътирозлар бўлмайдими?

 Яна бир бор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўловчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ ҳисоботининг топширилиши бўйича мажбуриятнинг бекор қилиниши масаласига қайтишни истардим. Мазкур норманинг амалга оширилиши норматив ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини талаб қиллади. Хусусан - СКнинг 385-386-моддаларига. ЯТТни солиқ агентлари сифатида ўз ишчилари учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот топширишдан озод қилиш зарур. Шунингдек, Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомда ишчиларни рўйхатдан ўтказиш, улар учун ЖШДС ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш  тартибини аниқлаштириш зарур.

 Олег ГАЕВОЙ тайёрлади