Қачон совғаларга ЖШДС солиниши керак

preview

“Компания мижозларига (дистрибютерлар – жисмоний шахсларга) компания бренди туширилган ёдгорликлар совға қилган ҳолда, уларни йил якунланганлиги билан табриклади. Ушбу акция лоялликни ошириш, янги мижозларни жалб қилган ҳолда сотувларни ошириш, тадбиркорлик фаолиятини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган. Компания ҳар бир совғадан ЖШДС тўлаши керакми?”. 

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди:

 

Агар бу реклама акцияси бўлса

Агар сиз реклама акцияси доирасида жисмоний шахсларнинг чекланмаган доирасига ёдгорлик маҳсулотларини берсангиз, бу уларнинг даромади деб тан олинмайди, сабаби маҳсулотнинг аниқ олувчисини аниқлашнинг имкони йўқ.

 

Совғалар муайян шахслар учун бўлса

Агар ёдгорликларни бериш бўйича ҳужжатларда унинг аниқ олувчиси (жисмоний шахс) кўрсатилган бўлса, у тўлов манбаида ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромад олади .

Совғани олувчи – сизнинг корхонангиз ходими эмаслиги боис, унинг ёзма аризасига биноан сиз ЖШДСни ушлаб қолмасликка ҳақлисиз. Бу ҳолда:

  • йил тугаганидан кейин 30 кун ичида солиқ органларига тўлов манбаидан солиқ солинмаган моддий наф тарзида даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотномани тақдим этинг ;
  • жисмоний шахс-олувчи даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этиши керак .

Бошқа вариант – корхона жисмоний шахс учун ЖШДСни тўлаши мумкин.