Қандай қилиб ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида имтиёзли ставкани ногиронлар-ходимларнинг МҲЖга нисбатан қўллаш мумкин

22.06.2020

Солиқ қўмитаси яна ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклини ижтимоий солиқ бўйича қуйидаги иккита имтиёзни бир вақтда хатосиз қўллаш имконияти учун қайта кўриб чиқади:

  • корхона ходимлари-  ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар МҲЖга нисбатан ;
  • микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – 2020 йилнинг май-июнь ойлари даврида 1%, Президентнинг 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармонининг 4-бандига асосан.

Бухгалтерлар ҳозирнинг ўзида қандай йўл тутишлари лозим? Buxgalter.uz саволларига ДСҚ юридик шахсларга солиқ солиш бошқармаси бош мутахассиси Ойбек АЗИМБОЕВ жавоб берди:

- ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шакли ижтимоий солиқнинг иккита ставкаси – умумбелгиланган 12% ва ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланувчи солиқ тўловчилар учун - 4,7% имтиёзли ставкани қўллаш учун мўлжалланган эди .

Президентнинг 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармони чиққандан кейин микрофирмалар ва кичик корхоналар учун яна битта 1%ли имтиёзли ставка пайдо бўлди.

Жорий шартларда, Ҳисоб-китоб шакли ўзгартирилмагунча, бухгалтерларга иккинчи имтиёзли ставкани қўллаш учун даромаднинг имтиёзли қисмини Ҳисоб-китобга 1-иловада МҲЖ ва умумбелгиланган ставкага нисбатан фоизли нисбатда акс эттиришни тавсия қиламиз.

Мисол
1-иловада имтиёзли даромадни 4,7% ставка бўйича акс эттириш
Ходимлар-ногиронларнинг МҲЖ 10 000 000 сўмни ташкил этади.
Ҳисоб-китобга 1-иловада МҲЖнинг 60,83%и акс эттирилади:
(12 – 4,7) : 12 х 100 = 6 083 000 сўм.
Даромаднинг қолган қисмига 12% ставка бўйича солиқ солинади. Бунда ижтимоий солиқ:
(10 000 000 – 6 083 000) х 12% = 470 040 сўмни ташкил этади.
Эътибор беринг
Бундай қарор солиқ бўйича унча катта бўлмаган ортиқча тўловни беради.

Таклиф қилинаётган қарор унча катта бўлмаган хато билан натижа олиш имконини беради.  Агарда ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклида ижтимоий солиқнинг барча учта ставкасини  –  12%, 1% ва 4,7%ни қўллаш мумкин бўлганда – ходимлар-ногиронлар МҲЖ бўйича ҳисоб-китоб бундай тарзда бўларди:

10 000 000 х 4,7% = 470 000 сўм.

Бироқ жорий вазиятда, агар фоиз, солиқ органлари мутахассислари тавсия қилганидек, батафсил ҳисобланса, қуйидаги ҳосил бўлади:

(12 – 4,7) : 12 х 100) = МҲЖнинг 60,84%и  = 6 084 000 сўм.

Даромаднинг қолган қисмига 12% ставка бўйича солиқ солинади. Бунда ижтимоий солиқ қуйидагини ташкил этади:

(10 000 000 – 6 084 000) х 12% = 469 920 сўм.

Кўриб турганимиздек, хато ёки сиз ижтимоий солиқни бюджетга ортиқча тўлашингизга (470 040 – 470 000 = 40 сўм), ёхуд уни тўлиқ тўламаслигингизга (469 920 – 470 000 = – 80 сўм) олиб келади. Шу боис умид қиламизки, Ҳисоб-китоб шакли тузатилади ва бухгалтерлар уни хатосиз тўлдиришлари мумкин бўлади.

Олег ГАЕВОЙ,

Татьяна ЛИМАРЕВА

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал