Умид ҲАМРОЕВ иш берувчилар ижтимоий солиқни компенсация қилиши бўйича иккита саволни аниқлаштирди

23.04.2021

Жорий йилнинг  1 майидан бошлаб юридик шахслар 25 ёшга тўлмаган шахслар учун меҳнатга ҳақ тўлашга харажатлардан тўланган ижтимоий солиқни қоплаш ҳуқуқига эгалар (20.04.2021 йилдаги ПФ-6208-сон Фармон). Buxgalter.uz бу ҳақда бу ерда ёзган. Ушбу нормага тааллуқли иккита саволни Молия вазирлиги бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ қўшимча тушунтирди:

 

- Юридик шахслар 25 ёшга тўлмаган ходимлар учун ижтимоий солиқни тўламаслик ҳуқуқига эгами?

- Йўқ. Юридик шахслар ижтимоий солиқни тўлиқ миқдорда ҳисоблашлари ва тўлашлари керак. У фақат 25 ёшга тўлмаган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш тарзидаги харажатлардан улар ишга кирганининг 7-ойидан бошлаб қопланади. Яъни, дастлабки 6 ой учун тўланган ижтимоий солиқ  компенсация қилинмайди. Бу 6 ойдан кам муддатга ишга қабул қилинган шахсларга ҳам тааллуқли.


- 2021 йил май ойида 2021 йил апрель учун меҳнатга ҳақ тўлаш даромадларидан ҳисобланган ижтимоий солиқ тўланган. Юридик шахс май ойида апрелда ҳисобланган, бироқ майда тўланган, 25 ёшга тўлмаган шахслар МҲЖдан олинган солиқ суммасини қоплашга мурожаат бериши мумкинми?

 - Йўқ, мумкин эмас, сабаби жорий йилнинг майидан 2022 йил декабрга қадар меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари бўйича ҳисобланган ижтимоий солиқ компенсация қилинади.


Вазият. Ходим 25 ёшга тўлганда бир ой давомида ижтимоий солиқни қоплаш

 

Ходим корхонада 2020 йил 1 мартдан буён ишлайди. 2021 йил 15 июлда у 25 ёшга тўлади. У 6 ойдан кўп ишлаган, шу боис унинг меҳнатга ҳақ тўлаш даромадларидан тўланган ижтимоий солиқ суммасини 2021 йил май ва июнь учун қоплаш мумкин. Июлда ходим 25 ёшга тўлади, шу боис унинг июль ойи учун иш ҳақидан ижтимоий солиқ энди қопланмайди. Бунда у қайси санада 25 ёшга тўлганлиги муҳим эмас.

 

Эътибор беринг
25 ёшдан кичик ходимлар учун Давлат бюджетидан ижтимоий солиқни қоплашнинг асосий шартлари ҳақида бу ерда ўқинг.

 

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь