Якка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни қандай тўлайди

preview

Жорий йилнинг 1 январидан календарь йилда товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлайдилар. Бунда улар солиқни қандай тўлашни танлашга ҳақли бўлади:

  • қатъий белгиланган миқдорда;
  • жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида

Солиқ тўловчиларнинг алоҳида тоифалари солиқни:

ушбу Кодекснинг 397-моддасида белгиланган тартибда тўлашни танлашга ҳақли

ДСХО қандай хабардор қилинади?

Танланган солиқ тўлаш тартибига ўтиш учун қуйидагиларни амалга оширасиз:

  • унинг давлат рўйхатидан ўтказилиши чоғида кўрсатиш;
  • доимий яшаш жойи бўйича солиқ органларига жорий йилнинг 25 январидан кечиктирмасдан танланган солиқ тўлаш тартиби тўғрисида билдириш хатини тақдим этиш .
Диққат
ДСХОни белгиланган муддатда хабардор қилмаган бўлсангиз, сиз жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида ЖШДС тўловчи ҳисобланасиз.

Солиқ ставкаси

Қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни ҳисоб-китоб қилиш ва тўлаш учун ЯТТнинг фаолият тури ва уни амалга оширадига жойига қараб белгиланган ставка қўлланилади.

2020 йилги қатъий белгиланган солиқ миқдорлари (9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга 13-илова):

Т/р

Фаолият тури

 

 

Қатъий белгиланган бир ойлик сумма (сўмда)

Тошкент

шаҳри

Нукус шаҳар ва вилоят марказлари бўлган шаҳарлар

Бошқа

шаҳарлар

Бошқа аҳоли

пунктлари

1

Чакана савдо:

 

 

 

 

 

озиқ-овқат товарлари ва ноозиқ-овқат товарлари билан

750 000

600 000

300 000

200 000

 

деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан

250 000

150 000

100 000

50 000

 

газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан

250 000

150 000

100 000

50 000

2

Маиший хизматлар

250 000

150 000

100 000

50 000

3

Қадоқлаш ускуналаридан фойдаланмаган ҳолда уй шароитида миллий ширинликлар, қандолат маҳсулотлари, қуртни тайёрлаш

ва сотиш ҳамда миллий нон, патир, попкорн, фрезерда музқаймоқ, салқин ичимликлар, айрон, гўжа, салатлар, тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитида доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва ўтириш жойлари ташкил этмасдан ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда сотиш

225 000

150 000

75 000

50 000

4

Болалар ўйин автоматлари

225 000

150 000

100 000

50 000

5

Бошқа фаолият турлари

225 000

150 000

100 000

50 000

6

Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари:

 

 

3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

150 000

 

 

 

 

3 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

225 000

 

 

 

Жисмоний шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари:

Якка тартибдаги тадбиркор:

Солиқ тўланади:

1. Бир нечта фаолият тури билан шуғулланган тақдирда

Ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида

2. Давлат рўйхатидан ўтказилмаган жойда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда

Иккита ставкадан энг юқориси бўйича:

- рўйхатдан ўтказилган жойда;

- фаолиятни ҳақиқатда амалга ошираётган жойда

3. I ёки II гуруҳ ногирони бўлганда

Фаолият тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, белгиланган ставканинг 50%ини, бироқ бир ойда БҲМнинг 50%идан кўп бўлмаган миқдорда

4. Ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотлари (товарлар, хизматлар) ни ишлаб чиқариш ва реализация қилишда ("Ҳунарманд" уюшмаси аъзоси бўлганда)

Ушбу фаолият тури бўйича солиқ тўланмайди

5. Мол-мулкни ижарага берганда

12%лик ставка бўйича ЖШДС*

6. Болалар ўйин автоматлари билан боғлиқ хизматларни кўрсатади

Ҳар бир жиҳозланган жой (бирлик) учун

*Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибни ҳисобга олган ҳолда

Тўлаш муддатлари

Қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтган жойи бўйича тўланади. Солиқ тўлаш муддати – ҳар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 15 санасидан кечиктирмай.

Фақат ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлсангиз, қатъий белгиланган миқдорда солиқни давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан эътиборан тўлайсиз.

Диққат
Тадбиркорлик фаолиятини муайян муддатга тўхтатган бўлсангиз, ўз фаолиятингизни тўхтатгунингизга қадар тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи органга бу ҳақда ариза беринг ва бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳномани топширинг. Ходимларни ёллаган бўлсангиз, ҳар бир ёлланган ходимга берилган ҳисобга олиш карточкаларини ҳам солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига топширинг.

Бошқа даромадлар бўйича ЖШДС тўлаш

Якка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган солиқ тўланадиган фаолиятдан олинган даромадлари қаторида жисмоний шахсларнинг бошқа турдаги даромадлари бўйича алоҳида ҳисоб юритади. Бу турдаги даромадлар бўйича ЖШДС белгиланган ставкаларда, жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида тўланади.

Даромад тури

Солиқ ставкаси

Солиқ агентида солиқ солинмаган мулкий даромадлар

12%

Фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар*

Солиқ агентида солиқ солинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар

Республикадан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар

Солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар

Дивидендлар ва фоизлар

5 %

* Ижодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ, ҳақиқатда қилинган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларни чегирган ҳолда, бироқ чегирма олинган жами даромад суммасининг 30%идан кўп бўлмаслиги керак. 

Ҳисоб ва ҳисобот

Қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўловчи ЯТТ даромадлар олиш билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатлар ҳисобини қуйидаги тасдиқланган шакллардаги даромадлар ва харажатлар регистрларида юритиши лозим:

1) Солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларни ҳисобга олишнинг ўзига хос жиҳатлари;

2) Товар чеклари китоби.

Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари якка тартибдаги тадбиркор солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органлари томонидан унинг аризаси асосида рўйхатдан ўтказилади.

Диққат
Даромадларни ва харажатларни ҳисобга олиш регистрларини охирги ёзув киритилган пайтдан эътиборан 5 йил мобайнида сақланг. Уларга рақамлар қўйилган, ип ўтказиб боғланган ва тегишли солиқ органининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.

Якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органларига йилнинг ҳар бир чораги якунлари бўйича тақдим этади.

Ҳисоботни тақдим этиш муддати - ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай.

Шохиста ЯКУБОВА,
«
Norma» МЧЖ эксперти.