Агар ходим иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлса, унинг учун алиментни ким тўлайди

12.06.2020

Агар ходим иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилда бўлса, у тўлайдиган алиментлар билан нима қилиш керак? Ахир бу ҳолатда иш ҳақи ҳисобланмайдику. Бу ҳолда фирма қандайдир харажатлар қилиши керакми? «Норма» эксперти Наталья МЕМЕТОВА жавоб беради:

- Алимент қарздорнинг иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловлардан 29.08.2001 йилдаги 258-II-сон Қонуннинг 64-моддасидаги ижро ҳужжатлари асосида ушлаб қолинади.

Қарздорнинг иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилда бўлиши муносабати билан унда иш ҳақининг мавжуд эмаслиги алимент корхона маблағлари ҳисобидан тўланиши учун асос бўлмайди.

Эътибор беринг

Алиментни ушлаб қолиш, биринчи навбатда, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Шу боис уларни тўлашда ҳеч қандай кечиктириш бўлмаслиги керак.

Амалдаги қонун ҳужжатларига асосан, фақат агар вояга етмаган бола давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлса, суд алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволини ҳисобга олиб, уни алимент тўлашдан озод қилиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

Buxgalter.uz тавсия қилади

Ходимларни иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилга чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш чоғида албатта улар томонидан алимент тўланиши масаласини инобатга олинг. Эҳтимол, масалани ҳал қилишнинг бошқа эҳтиёт қилувчи усуллари мавжуддир. Мисол учун, бундай ходимни:

  • тўлиқсиз иш кунига ўтказиш мумкин (ходим тўлиқ иш кунлари сонида меҳнат қилади, бироқ кунлик иш соатлари камаяди);
  • тўлиқсиз иш ҳафтасига ўтказиш мумкин (иш куни давомийлиги сақланган ҳолда иш кунлари сони камаяди);
  • бир вақтнинг ўзида тўлиқсиз иш ҳафтаси ва тўлиқсиз иш кунига ўтказиш мумкин (кунлик иш соатлари ва ҳафтада иш кунлари сони камаяди).

Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқинг.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал