Рекомендации

Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун меҳнат шартномасини бекор қилиш

18.07.2019

Ходим аввал интизомий жазога тортилган ёки тортилмаганидан қатъи назар, ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун   у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлисиз.

Меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келадиган бундай бир марта қўпол равишда бузиш ҳолатларининг рўйхатини ишлаб чиқиб, корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидаларида (ИМТҚ) қайд этинг    . 

Корхона раҳбарига нисбатан ушбу рўйхатга корхона мулкдори (ваколатли органи) билан унинг ўртасида тузилган меҳнат шартномасини киритинг  .

«Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари» (рўйхат рақами 746, 14.06.1999 йил) асосида ИМТҚни ишлаб чиқинг. Уларни ташкилот раҳбари касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқласин  . Бусиз (шунингдек сизда ходимларнинг вакиллик органи бўлмаса) ички меҳнат тартиби қоидалари юридик кучга эга бўлмайди ва, тегишинча, ходимни уларни бузганлиги учун ишдан бўшатиб бўлмайди.

Қоидаларнинг титул варағида ИМТҚ ходимларнинг вакиллик органи билан келишилганлиги тўғрисидаги баённома санаси ва рақамини қайд этинг.

Ходим билан меҳнат муносабатлари бекор қилинишига олиб келиши мумкин бўлган бир марта қўпол равишда бузиш ҳолатлари рўйхатини ИМТҚга киритинг. Бундай ҳолатлар қуйидагилар бўлиши мумкин:

• ижро интизомини бузиш (иш берувчининг фармойишлари ва топшириқларида кўрсатилган вазифалар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминламаслик);

• узлуксиз ёки иш куни давомида жами  _____соатдан ортиқ прогул қилиш (узрли сабабларсиз ишга чиқмаслик);

• алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келиш, буни гувоҳларнинг кўрсатмалари ёки тиббий хулоса тасдиқлаган бўлса;

• иш жойида корхонанинг мол-мулкини ўғирлаш, буни гувоҳлар тасдиқлаган бўлса;

• тарбия бериш функцияларини бажарувчи ходимнинг мазкур ишни давом эттиришига монелик қиладиган ахлоқсиз хатти-ҳаракатларни содир этиши;

• корхона ходимларининг, шу жумладан қоидабузарнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғилишига олиб келган техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш технологиясини қўпол равишда бузиш;

• ходимнинг меҳнат вазифаларини бузиши, зарар юзага келган пайтда республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг_____бараваридан кўп миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган бўлса;

• меҳнат шартномасида сир сақлаш шарт эканлиги белгиланган тижорат сирининг ходим томонидан ошкор қилиниши;

• пул ёки товар бойликларига бевосита хизмат кўрсатувчи ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлар содир этиши, агар ушбу хатти-ҳаракатлар иш берувчининг унга бўлган ишончи йўқолиши учун асос бўлса;

• шунга ўхшаш бошқа қоидабузарликлар.

Ташкилот фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиқиб бошқа асосларни ҳам киритишингиз мумкин.

Қуйидаги ҳолатларда вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилманг:

•  корхонада ИМТҚ мавжуд бўлмаса;

•  уларни тасдиқлаш тартиби бузилган бўлса;

•  уларда бир марта содир этгани учун ходим билан меҳнат муносабатлари бекор қилиниши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари рўйхати бўлмаса.

Акс ҳолда суд ишдан бўшатиш ҳолатини қонунга хилоф деб топиб, ходимни ишга тиклаши ва ишдан бўшатиш билан унга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини зиммангизга юклаши мумкин.

 

Вазият

Ходим ишга 2 соат кечикиб келди. Тушунтириш хати ёзди, бироқ маъмурият унда кўрсатилган сабабни узрсиз деб топди ва меҳнат шартномасини бекор қилишни таклиф этди. Иш берувчи бундай ножўя хатти-ҳаракат учун ишдан бўшатишга ҳақлими?

– Ҳаммаси ташкилотда тасдиқланган ИМТҚга боғлиқ. Узрли сабабсиз ишга кеч қолиш меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳолатлари рўйхатига киритилган бўлса, бундай айб учун ишдан бўшатиш қонуний бўлади. Бунда қоидаларда ходим узрли сабабларсиз ишда бўлмаган айнан қайси вақт: тўлиқ иш куни, 3 соатдан ортиқ ва ҳ.к. прогул деб тан олиниши белгиланган бўлиши керак. Узрли сабабсиз 2 соат давомида иш жойида бўлмаслик ишдан бўшатишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳолатлари рўйхатига киритилмаган бўлса, иш берувчи ходимга нисбатан бошқа интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли. Масалан, – ҳайфсан ёки жарима  , . ·

 

Айбдор ходим билан тузилган меҳнат шартномасини ножўя хатти-ҳаракат аниқланганидан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқланганидан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан бир ой ичида бекор қилинг .

 

Мисол
2018 йил 11 июнда участка бошлиғи ходимни иш жойида маст ҳолатда топди, бу ҳақда далолатнома тузилди. Ходимнинг тушунтиришларига қарамай, иш берувчи уни ишдан бўшатишга қарор қилди. Бу ҳолатда МК 100-м. 2-қ. 4-б.   бўйича меҳнат шартномасини 2018 йил 11 июлга қадар бекор қилиш зарур эди. Бироқ 2018 йил 13 июнда ходим оёғини синдириб олгани маълум бўлди. 11 июлгача вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёпилмаган эди. Шу тариқа, иш берувчи ходимни ишдан бўшатиши керак бўлган муддат бир ойдан ошиб кетганига қарамай, у «касаллик варақасини» ёпганидан кейин ишдан бўшатилади.

 

Ножўя хатти-ҳаракат корхона раҳбари, унинг ўринбосари, таркибий бўлинма раҳбари ёки ходим бўйсунадиган бошқа мансабдор шахсга маълум бўлган кун, ушбу мансабдор шахс интизомий жазо қўллаш ҳуқуқига эгалигидан қатъи назар, ножўя хатти-ҳаракат аниқланган кун ҳисобланади, кўрсатилган муддат шу кундан эътиборан ўта бошлайди.

Ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб 6 ой ўтгач, жазони қўлламанг. Меҳнат вазифалари...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro

Помощь