Рекомендации

Кундалик (сменалар ўртасида) дам олиш

07.08.2019

Ҳар бир ходимга ишнинг тугаши билан кейинги куни (сменада) иш бошланиши ўртасида муддати 12 соатдан кам бўлмаган кундалик дам олиш вақтини белгиланг  .

Мисол
Ходимга соат 8.00 дан соат 20.00 гача, иш вақтига кирмайдиган бир соатлик тушлик танаффус билан 11 соатлик иш сменаси белгиланган. Смена тугаган пайтдан то кейинги куни бошлагунига қадар ходимнинг дам олиш вақти 12 соатни (соат 20.00 дан соат 8.00 гача) ташкил этади. МКнинг 128-моддаси бузилмаган.

Ходимни иш вақтидан ташқари вақтда ишга жалб этганда ҳам ушбу қоидага риоя этинг.

Вазият
Ходим учун соат 9.00 дан соат 18.00 гача, бир соатлик тушлик танаффус билан саккиз соатлик иш куни белгиланган. Иш берувчининг фармойиши бўйича уни иш вақтидан ташқари 4 соатга, соат 22.00 гача ишда қолдирдилар. Кейинги куни ходим одатдагидек· соат 9.00 да ишга келди. Бу ҳолда қонунчилик талабига риоя этилганми? – Йўқ, бузилган. Иш вақтидан ташқари ишнинг тугаши билан кейинги куни иш бошланиши ўртасида ходимнинг дам олиш вақти атиги 11 соатни, яъни талаб этилган даражадан 1 соат кам вақтни ташкил этган. Масалани ҳал этиш вариантлари: 1. Кейинги куни ходим кечроқ (камида 1 соатга) ишга келишини белгилаш. 2. Иш вақтидан ташқари ишнинг тугаши билан кейинги куни иш бошланиши ўртасида танаффус вақти камида 12 соатни ташкил этиши учун иш вақтидан ташқари соатлар сонини чеклаш. Масалан, ходимни иш вақтидан ташқари 4 соатга эмас, балки 3 ёки ундан камроқ соатга жалб этиш.

Ҳар ҳафта дам олиш

Ходимларга ҳар ҳафталик дам олиш кунлари беринг:

  • беш кунлик иш...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro

Помощь