Рекомендации

Синов муддати

02.10.2019

Ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини ва қандай натижаларга эришишини текшириб кўрмоқчи бўлсангиз, ходимнинг меҳнат шартномасига дастлабки синовни ўташ ҳақидаги шартни киритишингиз мумкин  .

Меҳнат шартномаси дастлабки синов шарти билан тузилса, қониқарсиз натижа кўрсатган ходимни синов муддати тугагунга қадар 3 кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, соддалаштирилган тартибда ишдан бўшатиш мумкин бўлади  . Акс ҳолда ходим синовдан ўтган деб ҳисобланиб, бундан кейин у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга умумий асосларда йўл қўйилади  .

Эътибор беринг
Меҳнат шартномасига дастлабки синов ҳақидаги шартни киритиш иш берувчининг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқидир.

МК 87-моддаси 1-қисмига  мувофиқ ходим ҳам синов муддати тугагунга қадар 3 кун олдин иш берувчини ўз қарори ҳақида ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эканлигини ҳисобга олинг. У бунинг сабабини изоҳламаслиги мумкин, иш берувчи эса синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина шундай қилишга ҳақли бўлади.

Сиз ходимни дастлабки синовсиз ҳам ишга қабул қилишингиз мумкин, бироқ унинг ишидан қониқмаганингизда шартномани 87-моддага  мувофиқ, яъни огоҳлантириш йўли билан бекор қила олмайсиз. Меҳнат шартномасини бошқа асосларга кўра бекор қилишингизга тўғри келади.

Ходимни дастлабки синовдан ўтказиб ишга олишга қарор қилган бўлсангиз, унинг муддатини ўз хоҳишингизга кўра белгиланг, бироқ у 3 календарь ойдан ошиб кетмасин. Ходимнинг розилиги билан ҳам ушбу чекланган муддатни узайтириб бўлмайди  . Аниқ синов муддатини меҳнат шартномасида белгилаб, ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқда кўрсатинг

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro

Помощь