Таътилни узайтириш, бошқа муддатга кўчириш ва қисмларга бўлиш
Таътилни узайтириш ва бошқа муддатга кўчириш
Ходимда таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар таътил бошлангунга қадар келиб чиққан бўлса, ходимнинг аризасига кўра уни бошқа муддатга кўчиринг . У билан таътилдан фойдаланишнинг янги муддатини келишиб, буйруқни расмийлаштиринг.
Бундай сабаблар таътил даврида келиб чиққан ҳолларда буйруқ билан уни тегишли кунлар сонига узайтиринг. Ёки ходим билан келишувга биноан унинг аризаси асосида фойдаланилмай қолган қисмини бошқа муддатга кўчиринг.
Қуйидаги ҳолларда таътилни бошқа муддатга кўчиринг ёки узайтиринг:
- касал бўлганда ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққанда;
- йиллик меҳнат таътили ўқув таътилига тўғри келиб қолганда;
- давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганда, бунда ходимни асосий ишидан озод этиш зарур
.
Шунингдек ходим таътилнинг бошланиш вақти тўғрисида ўз вақтида (камида 15 кун олдин) хабардор қилинмаган ёки унга таътил бошлангунга қадар таътил вақти учун ҳақ тўланмаган бўлса, уни бошқа вақтга кўчиринг .
Ташкилот молиявий сабабларга кўра ходимга таътил бошлангунга қадар таътил вақти учун ҳақ тўлай олмайди. Ходим пул олмасдан таътилга чиқишни хоҳламаяпти. Буйруқ расмийлаштирилган бўлса, у таътил олишдан бош торта оладими?
– Йўқ. Бироқ у таътилни бошқа муддатга кўчиришни талаб қилишга ҳақли. Ходим тегишли ариза берган бўлса, иш берувчи таътилни ходим билан келишилган даврга кўчиришга мажбур .
Таътил ходимнинг касаллиги ёки ҳомиладорлиги сабабли бошқа муддатга кўчирилганда ёки узайтирилганда ундан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини талаб қилинг . Таътилни касаллик варақаси бўйича касал бўлган кунлар сонига қараб узайтиринг ёки кўчиринг.
|
Ходим кейинчалик ишдан бўшатган ҳолда таътил беришларини сўраб ариза ёзган бўлса, таътилни бошқа муддатга кўчириш/узайтириш қоидалари қўлланиладими?
– Таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар таътил бошлангунга қадар келиб чиққан ҳолда фақат таътилни бошқа муддатга кўчириш қоидалари қўлланилади. Таътилни узайтиришга йўл қўйилмайди, сабаби ходим ишдан бўшатилганидан кейин ушбу ҳолат юз берган деб ҳисобланади.
Вазият
Ходим кейинчалик меҳнат шартномасини бекор қилган ҳолда таътил беришларини сўраб ариза ёзди. Буйруқ чиқарилди, ходимдан тилхат олган ҳолда у билан таништирилди. Таътил бошланишига бир неча кун қолганда ходим касал бўлиб қолиб, ишга чиқмади. Бу ҳолда нима қилиш зарур? Таътилни касаллик даврига узайтириш ёки кўчириш керакми? Ходимни қайси кундан ишдан бўшатиш мумкин?
– Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси илова қилинган ходимнинг аризасига кўра таътил буйруқ билан бошқа муддатга кўчирилади. Муддати кўчирилган таътил тугаган кунда меҳнат шартномаси бекор қилинади .
Таътил узайтирилганда ёки бошқа муддатга кўчирилганда ходимга касаллик даври учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўланг. Таътилнинг узайтирилган/бошқа муддатга кўчирилган кунлари учун таътил пулини тўланг.
Ходим касал бўлиб қолган оила аъзосини парваришлаш муносабати билан касаллик варақасини тақдим этганда ҳам таътилни бошқа муддатга кўчиринг ёки узайтиринг. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган парваришлаш кунлари учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўланг.
Ходим асосларга эга бўлганда таътилини узайтиришни ёки бошқа муддатга кўчиришни рад этманг.
Таътил бошқа вақтга кўчирилганда ходим фойдаланмоқчи бўлган даврдаги таътил кунлари учун у бошлангунга қадар ҳақ тўланг.
Агар таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар таътил даврида келиб чиққан ва у бошқа муддатга кўчириладиган бўлса, фақат таътилнинг фойдаланилган қисмига ҳақ тўланг.
Айтайлик, ходим бу даврда касал бўлиб қолганлиги муносабати билан таътилини узайтираётган бўлса, касаллик вақтига таътил кунлари каби ҳақ тўланмайди. Ходим бу давр учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини олади. Агар ходим таътилга чиқишдан аввал улар учун таътил пулини олиб бўлган бўлса, таътил узайтирилаётган қолган кунлар учун ҳақ тўланмайди.
Мисол
Таътилни қисмларга бўлиш (кичик бўлим номи)
Ходимнинг аризаси асосида таътилни қисмларга бўлишингиз мумкин. Бунда унинг бир қисми 12 иш кунидан кам бўлмаслиги лозим . Ходим йиллик таътилнинг ушбу қисмидан жорий иш йилида албатта фойдаланиши керак. Қолган кунларини ходимнинг хоҳишига кўра иш йилининг охиригача беринг ёки кейингисига кўчиринг. Бу ҳақда буйруқни расмийлаштиринг.
Таътилни қисмларга бўлиш ҳақида бу ерда ўқинг.
1-мисол
Ходимнинг йиллик меҳнат таътили – 25 иш куни. Таътилни қуйидаги тарзда қисмларга бўлиш:
1) таътилнинг 15 кунидан режалаштирилган ойда фойдаланиш, иккинчи қисмини (10 кун) эса иш берувчи билан келишувга кўра жорий иш йили давомида бошқа вақтга кўчириш;
2) таътилнинг 12 иш кунидан жорий иш йилида фойдаланиш, қолган 13 кунини кейинги иш йилига кўчириш мумкин.
2-мисол
Йиллик таътил – 15 иш куни. Ходим таътилни қисмларга бўлган ҳолда беришни: таътилнинг 5 кунини шу йили расмийлаштириш, қолган 10 кунини эса кейинги иш йилига кўчиришни сўраб ариза ёзди. Иш берувчи илтимосни рад этди, сабаби таътилнинг 12 иш кунидан ошадиган қисминигина бошқа иш йилига кўчириш мумкин. Бу ҳолда иш берувчи ҳақли.
Ходимнинг таътилни қисмларга бўлиш ҳақидаги илтимосини қаноатлантириш ёки қаноатлантирмасликни иш берувчи ўз хоҳишига кўра ҳал этади.
Таътилни бир томонлама тартибда, ходимнинг розилигисиз қисмларга бўлманг. Бу қонунга хилоф. Иш берувчи жавобгарликка тортилиши мумкин.
Кадрлар бўлими _____________________________ (Ф.И.О.) аризасига мувофиқ меҳнат таътилини бошқа муддатга кўчириш тўғрисидаги буйруқ лойиҳасини тайёрласин ______________________________ (имзо) «___» __________ 20___ йил |
Корхона раҳбарига
________________________ (ходимнинг лавозими) ________________________ дан (ходимнинг Ф.И.О.)
|
АРИЗА
Белгиланган муддатда таътилнинг бошланиш вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинмаганим сабабли Меҳнат кодексининг 145-м. 4-қ. асосида меҳнат таътили бошланиш санасини «___»____________ 20_____ йилга кўчиришингизни сўрайман.
Ходимнинг Ф.И.О. _____________________
(имзо)
«____» ___________ 20___ й.
Кадрлар бўлими _____________________________ (Ф.И.О.) аризасига мувофиқ таътилни қисмларга бўлиш тўғрисидаги буйруқ лойиҳасини тайёрласин ______________________________ (имзо) «___» __________ 20___ йил |
Корхона раҳбарига
________________________ (ходимнинг лавозими) ________________________ дан (ходимнинг Ф.И.О.)
|
АРИЗА
Оилавий шароитимга кўра менга берилиши лозим бўлган меҳнат таътилини икки қисмга бўлиб, улардан бирини «____» ___________ 20___ йилдан бошлаб ______ иш куни давомида беришни, қолган қисмини эса ___________ ойига кўчиришни сўрайман.
·
Ходимнинг Ф.И.О. _____________________
(имзо)
«____» ___________ 20___ й.
Кадрлар бўлими _____________________________ (Ф.И.О.) аризасига мувофиқ таътилни узайтириш тўғрисидаги буйруқ лойиҳасини тайёрласин ______________________________ (имзо) «___» __________ 20___ йил |
Корхона раҳбарига
________________________ (ходимнинг лавозими) ________________________ дан (ходимнинг Ф.И.О.)
|
АРИЗА
Меҳнат таътили вақтида касал бўлиб қолганлигим сабабли таътилни ______ календарь кунига узайтиришингизни сўрайман (яна бир вариант: …таътилнинг ____ кунини жорий йилнинг сентябрь ойига кўчиришни сўрайман). «___» ____________ 20___ йилдаги №___ вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини илова қилаяпман.
Ходимнинг Ф.И.О. _____________________
(имзо)
«____» ___________ 20___ й.
__________________________________
(ташкилот бланкасида)
№_________
БУЙРУҚ
«____» ____________ 20____ й. |
|
|
«Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик сабабли йиллик ҳақ тўланадиган таътилни бошқа муддатга кўчириш тўғрисида»
_______________ (ходимнинг лавозими, Ф.И.О.) йиллик меҳнат таътили пайтида вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганлиги («__» __________ 20 йилдан «___» ______________ 20 йилгача) сабабли
БУЮРАМАН:
1. ___________ (ходимнинг Ф.И.О.) таътилининг ____ календарь куни бошқа муддатга кўчирилиб, «___» – «___» ________ 20___ йилда берилсин.
2. Бош бухгалтер _____________ (Ф.И.О.) таътил учун тўланган ҳақни қайта ҳисоб-китоб қилсин.
Асос:
1. __________ (ходимнинг Ф.И.О.) аризаси.
2. «___» ____________ 20__ йилдаги №___ вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси.
Корхона раҳбари |
________________ |
________________ |
|
(имзо) |
(Ф.И.О.) |
М.Ў.(муҳр мавжуд бўлганда) |
|
|
Буйруқ билан танишдим |
________________ |
_________________ |
|
(ходимнинг имзоси) |
(ходимнинг Ф.И.О.) |
|
|
|
«___»_________ 20___й.
___________________________________
(ташкилот бланкасида)
№_________
БУЙРУҚ
«____» ____________ 20____ й. |
|
|
«Йиллик ҳақ тўланадиган таътилни узайтириш тўғрисида»
________________ (ходимнинг Ф.И.О.) асосий меҳнат таътилида бўлган вақтида касал бўлиб қолган оила аъзосини парваришлаш зарурлиги сабабли Меҳнат кодексининг 145-м. 1-қ. 2-хатб. асосида
БУЮРАМАН:
_____________ (ходимнинг Ф.И.О.) асосий меҳнат таътили «__» __________ 20 йилдан «___» ______________ 20 йилгача _____ календарь кунига узайтирилсин.
Асос:
1. __________ (ходимнинг Ф.И.О.) аризаси.
2. «___» ____________ 20__ йилдаги №___ вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси.
Корхона раҳбари |
________________ |
________________ |
|
(имзо) |
(Ф.И.О.) |
М.Ў.(муҳр мавжуд бўлганда) |
|
|
Буйруқ билан танишдим |
________________ |
_________________ |
|
(ходимнинг имзоси) |
(ходимнинг Ф.И.О.) |
|
|
|
«___»_________ 20___й.
____________________________
(ташкилот бланкасида)
№_________
БУЙРУҚ·
«____» ____________ 20____ й. |
|
|
«Таътилни қисмларга бўлиш тўғрисида»
________________ (ходимнинг Ф.И.О.) асосий меҳнат таътилини МКнинг 146-м.га мувофиқ қисмларга бўлиш тўғрисидаги «___»____________ 20__ йилдаги аризаси асосида
БУЮРАМАН:
- ___________ (ходимнинг Ф.И.О.) асосий меҳнат таътили икки қисмга бўлинсин. Бир қисми «__» – «__» ____________ 20_ йилда _____ иш куни давомида берилсин. Қолган қисми кейинги иш йилига кўчирилсин ва кейинги меҳнат таътилига қўшилсин.
- Кадрлар бўлими бошлиғи ___________ (Ф.И.О.) таътиллар жадвалига ўзгартиришлар киритсин.
Асос:
Ходимнинг «___» _________ 20_ йилдаги аризаси.
Корхона раҳбари _____________________ _____________________
(имзо) (Ф.И.О.)
М.Ў.(муҳр мавжуд бўлганда)
Буйруқ билан танишдим ______________________ ходимнинг Ф.И.О.
(имзо)
«___» _____________ 20___ й.