Рекомендации

Йиллик таътил бериш

17.07.2019

Йиллик таътилларни бериш навбати ва вақтини таътиллар жадвалида белгиланг. Ходим ишга қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой ўтгач биринчи иш йили учун меҳнат таътилини олиш ҳуқуқига эга бўлади . Календардаги 6 ойлик даврни эмас, балки ходим бевосита меҳнат фаолиятини амалга оширган иш даврини ҳисобга олинг. Ушбу 6 ой ичида таътил учун стажга киритилмайдиган даврлар бўлса, ходимнинг биринчи таътилдан фойдаланиш ҳуқуқи шу вақтга кўчирилади.

Мисол
Ходим 2018 йил 1 февралдан ишга тушди. Оилавий шароитига кўра икки ой (5 мартдан 5 майгача) иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлди. Бундай таътилда бўлиш вақти, агар у икки ҳафтадан ортиқ давом этса, меҳнат таътили олиш ҳуқуқини берувчи стажга киритилмайди  . Демак, мазкур ходимда биринчи иш йили учун меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи 1 августдан (6 календарь ой ўтгач) эмас, фақат 1 октябрдан (8 календарь ойдан сўнг) юзага келади.
Вазият
Ходим 7 ой ишлагач, таътилга чиқмоқчи бўлди. Кадрлар бўлимида у бир йил ишлаб бериши кераклигини айтдилар. Шу тўғрими?
– Йўқ, нотўғри. Мазкур иш берувчида 6 ой узлуксиз ишлагандан кейин биринчи иш йили учун меҳнат таътилини олиш ҳуқуқи юзага келади  . Таътил жадвал асосида, у мавжуд бўлмаганда эса – тарафларнинг ўзаро келишувига мувофиқ берилади.
Вазият
Ходим 3 ой ишлагач ишдан бўшаб, бошқа компанияга ишга кирди. У ерда 3 ой ишлагач, йил бошидан 6 ой ишлаганини рўкач қилиб, таътил беришларини сўраб ариза ёзди. Меҳнат кодексида 6 ой ишлангандан кейин таътил берилиши қайд этилган. Бироқ бунда битта иш берувчида ишлаш кераклиги айтилмаган. Кадрлар бўлимидагилар ходимга ҳақ тўланадиган таътил эмас, фақат иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин демоқдалар. Бундай вазиятда меҳнат таътилини расмийлаштириш мумкинми?
– Йўқ, мумкин эмас. Иш йили муайян иш берувчида меҳнат шартномасига биноан узлуксиз иш бошланган кундан эътиборан ҳисобланади . Аввалги иш жойлари эътиборга олинмайди. ·

Корхона қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилган, бирлаштирилган, бўлиб юборилган, қайта тузилган, ажратилганда), шунингдек мулкдори алмашганда ушбу қоида амал қилмайди.

Вазият
Давлат унитар корхонаси (ДУК) АЖ шаклида қайта тузилди. Шундан сўнг 7 ой ўтгач, ходимлардан бири таътил беришни сўраб ариза ёзди. Директор АЖда ишлаган даври учун таътил бериш тўғрисидаги буйруқни имзолади. ДУКдаги иши ҳисобга олинмади. Шу тўғрими?
– Йўқ, бу қонунга зид. Юридик шахс унитар корхона ўрнига акциядорлик жамияти шаклида қайта тузилган. Меҳнат муносабатлари ходимларнинг розилиги билан давом этаверган . Қайта тузилгунга қадар ташкилотда ишлаган вақтини деб йиллик таътил олиш ҳуқуқини берувчи меҳнат стажида узилиш бўлмайди. Таътил беришни сўраб ёзилган аризани кўриб чиқаётганда у ҳисобга олиниши керак . ·

Қуйидаги ходимларнинг аризасига кўра иш йили бошлангач 6 ой ўтмасдан олдин таътил беринг:

  • I ва II гуруҳ ногиронларига;
  • 18 ёшга тўлмаган шахсларга;
  • муддатли ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган ва ишга жойлашган ҳарбий хизматчиларга;
  • ўриндошлик асосида ишлаётганларга – асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда;
  • ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда мактабларда, олий ўқув юртларида ва ЎМЎЮда, кадрларнинг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш институтлари ва курсларида ўқиётганларга – агар улар ўзларининг таътилларини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, диплом, курс, лаборатория ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласалар;
  • аёлларга – ҳомиладорлик ва туғиш таътили олдидан ёки ундан кейин;
  • ходимлар сони (штати) қисқарганлиги ёки корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ходимларга.

Вазият

Штат қисқарганлиги муносабати билан аввалги иш жойидаги ишидан озод этилган ходим ташкилотга ишга кирди. 4 ой ишлагач, таътил беришни сўраб ариза ёзди. Иш берувчи унинг илтимосини қаноатлантириши керакми? ·

– Ҳа, керак. Мазкур ходим ишлаганига 6 ой ўтмасдан таътил олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифасига киради . МК 100-м. 2-қ. 1-б.га  мувофиқ, аввалги иш берувчининг у билан тузган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруғидан нусхани тасдиқловчи ҳужжат сифатида тақдим этишини талаб қилиш зарур.

Мактаблар, ЎМЎЮ, олий ўқув юртлари, кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтлари ва курсларининг ўқитувчиларига биринчи иш йили учун таътилни ишлаган вақтидан қатъи назар ёзги таътил даврида беринг .

Биринчи йил 6 ой ишлаган ва таътил беришни сўраб ариза ёзган ходимга уни тўлиқ беринг . Таътил кунларини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисобламанг. Бу қонунбузарлик саналади.

Вазият
Ходим тўлиқсиз иш куни – беш кунлик иш ҳафтасида 4 соатдан ишлаш учун қабул қилинди. У ўзининг иш йили тугагунига қадар таътил беришни сўраб ариза ёзди, уни ишлаган...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro

Помощь