• beta

2019 йил январь учун ЖШДС ва ЯИТ бўйича ҳисоботлар қандай тўлдирилади

18.02.2019

Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (бундан кейин – ЖШДС) ва ягона ижтимоий тўлов (бундан кейин – ЯИТ) бўйича ҳисоботларнинг янги шакллари қабул қилинди. Улар ДСҚ ва МВнинг қарорига 2-иловада келтирилган.

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китоби йил бошидан ортиб борувчи якун билан тўлдирилади. Уни жисмоний шахсларга даромад тўлаш манбаи бўлган корхоналар топширишлари керак.

 

2019 йил 1 январдан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган ЖШДС бўйича ҳисобот даври ой ҳисобланади. Ҳисоб-китоблар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилиши керак.

 

ЯИТ бўйича ҳисобот даври ой ҳисобланади. Ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатлари – ЖШДС бўйича белгиланган муддатда.

 

Иш ҳақидан солиқлар бўйича ҳисоботдаги янгилик

 

2019 йилдан ЖШДС ва ЯИТ бўйича ҳисоб-китобларнинг шакллари бирлаштирилди. ШЖБПҲга ажратмалар тўғрисидаги ахборот ҳам ушбу ҳисобот шаклида қайд этилади. 2019 йил 1 январдан Халқ банкига ШЖБПҲ бўйича ҳисобот топширилмайди.

 

Ойлик ҳисоботнинг янги шакли «Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китоби» деб номланади. Маълумотлар, ҳисоб-китобнинг ўзи ва унга олтита иловадан ташкил топган. my.soliq.uz сайтида ҳисобот коди – 46.

 

Қайси шакллар тўлдирилиши керак

 

Солиқ инспекциясига қуйидагилар тақдим этилади:

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов тўловчиси тўғрисида маълумотлар;

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китоби (йил бошидан ўсиб борувчи тартиб билан тўлдирилади);

 

1-илова. Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари;

 

2-илова. Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси;

 

3-илова. Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби;

 

4-илова. Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидаги даромадлар манбаидан олинган даромадлар тўғрисида маълумот;

 

5-илова. Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, мазкур даромадлар бўйича ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига тўлаб берилган бадаллар тўғрисида маълумот;

 

6-илова. Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган мулкий даромадлар ва мазкур даромадлар бўйича тўлов манбаида ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида маълумот.

 

Диққат!

Фақат маълумотлари мавжуд бўлган иловалар тўлдирилади.

 

Нимадан бошлаш керак

 

Аввал Маълумотларни тўлдиринг. У қуйидаги кўринишда бўлади:

 

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов тўловчиси тўғрисида маълумотларда корхона тўғрисида ахборот (номи, ходимлар сони, хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома, жойлашган ери, почта манзили ва телефони), ҳисоботни тақдим этиш муддати ва ҳисобга олиш жойидаги солиқ инспекцияси номи кўрсатилади.

 

Ҳисоботда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини ЭРИ ёрдамида тасдиқланг.

 

Шаклларни тўлдиришга оид мисолни кўриб чиқамиз.

 

Мисол

 

2019 йил январда жисмоний шахсларга қуйидаги турдаги даромадлар ҳисобланган:

 

 

Ҳисобланган даромадлар турлари

 

Даромад олувчи жисмоний шахслар сони

 

 

Суммалар, сўмда

 

Иш ҳақи (ногиронлар ва бошқа тоифадаги имтиёз эгалари, шунингдек чет элликлар йўқ)

 

20

50 000 000

Бола туғилиши муносабати билан берилган моддий ёрдам

 

1

1 000 000

Бола туғилганда бир йўла бериладиган суюнчи пули

 

1

405 460

Муассиснинг фарзанди учун болалар боғчасига тўлов, кейинчалик ушлаб қолмаслик шарти билан. Муассис ушбу корхонада ишламайди ва ЖШДС ушлаб қолмасликни сўраб ариза ёзди

 

1

2 500 000

Тошкент шаҳридаги майдони 75 кв.м бўлган офис хонаси учун ижара тўлови

 

1

1 400 000

 

2019 йил январь учун ҳисобланган (тўланган) даромадлардан қуйидагилар ушлаб қолинган:

 

Солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар номи

 

Суммалар, сўмда

 

ЖШДС

 

6 180 000 (меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан 6 000 000 сўм, ижара суммасидан 180 000 сўм)

ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар  

меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан 50 000 сўм

бюджетга тўланадиган ЖШДС

 

6 130 000 (меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан 5 950 000 сўм, ижара суммасидан 180 000 сўм)

ЯИТ (корхона харажати) ҳисобланди

6 000 000

 

Даромадларни турлари бўйича таснифлаймиз

 

 

Жисмоний шахсларга тўловлар турлари

 

 

Сумма, сўмда

 

 

Солиқ кодекси бўйича даромад тури

 

 

Солиқ оқибатлари

 

 

Изоҳлар

 

Иш ҳақи

 

50 000 000

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар

ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, ЯИТ солинади

 

 

Бола туғилиши муносабати билан бериладиган моддий ёрдам

1 000 000

Бошқа даромадлар

12 ЭКИҲ доирасида ЖШДС солинмайди , ЯИТ солиш объекти ҳисобланмайди

1 000 000 / 202 730 = 4,93, бу 12 ЭКИҲдан кам

Бола туғилганда бир йўла бериладиган суюнчи пули

405 460

Бошқа даромадлар

ЖШДС солинмайди , ЯИТ солиш объекти ҳисобланмайди

 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади. Бола туғилган санадаги ЭКИҲдан келиб чиқиб 2 ЭКИҲ миқдорида ҳисоблаб чиқарилади

Муассиснинг фарзанди учун болалар боғчасига тўлов, кейинчалик ушлаб қолмаслик шарти билан. Муассис ушбу корхонада ишламайди ва ЖШДС ушлаб қолмасликни сўраб ариза ёзди

 

2 500 000

Моддий наф тарзидаги даромадлар

ЖШДС ва ШЖБПҲ солинади.

ЯИТ солиш объекти ҳисобланмайди

 

Корхона у билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ЖШДС ушлаб қолмаслиги мумкин. Ушбу тўловлардан ҳам ШЖБПҲга ажратмалар ундирилмайди.

ЖШДС ушлаб қолинмаган тақдирда солиқ даври (йил) тугаганидан кейин 30 кун мобайнида ушбу жисмоний шахснинг даромадлари тўғрисида ДСИга маълумотнома тақдим этиш зарур   

Офис хонаси учун ижара тўлови

 

1 400 000

Мулкий даромадлар

ЖШДС солинади, ШЖБПҲга ажратмалар солинмайди. ЯИТ солиш объекти ҳисобланмайди

 

2019 йилда нотурар жойларни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаси – 1 кв.м учун 20 000 сўм.

Шартномага кўра ижара тўлови суммаси – 1 кв.м учун 18 667 сўм (1 400 000 сўм /75 кв.м). Ойлик ижара тўловининг энг кам суммаси 1 500 000 сўмни (20 000 сўм х 75 кв.м) ташкил этиши керак. ЖШДСни ижара тўловининг энг кам суммасидан ҳисоблаймиз: 1 500 000 сўм х 12 % =  180 000 сўм 

 

 

Ҳисоб-китобни тўлдиришга оид намуна

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
ва ягона ижтимоий тўлов
ҲИСОБ-КИТОБИ

(йил бошидан ўсиб борувчи тартиб билан тўлдирилади)

                                                                                                                                  (сўмда) 

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Ҳисобланган даромад суммаси

Ягона ижтимоий тўлов

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

ШЖБПҲга ҳисобланган мажбурий (ихтиёрий) бадаллар суммаси

Жами

Умумбел-гиланган ставка бўйича

Имтиёзли ставка бўйича

 

 

1

2

3

4

5

6

7

8

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (011-сатр + 012-сатр + 013-сатр)

010

55 305 460

х

х

х

х

х

шундан:

 

 

 

 

 

 

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
172-моддаси)

011

50 000 000

50 000 000

50 000 000

 

х

х

шулардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари*

0111

 

 

 

х

х

х

Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 176, (дивиденд ва фоизлардан ташқари), 177 ва 178-моддалари)

012

5 305 460

х

х

х

х

х

шулардан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига асосан жисмоний шахсларлдан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар

0121

2 500 000

х

х

х

х

х

Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида олинган даромадлар (Ҳисоб-китобга 4-илова)

013

 

х

х

х

 

х

Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга
1-илованинг 010-сатри)

020

х

 

 

х

х

х

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга
2-илованинг 010-сатри)

030

х

х

х

х

1 405 460

х

Солиқ солинадиган база

040

х

50 000 000

50 000 000

 

51 400 000

х

Ягона ижтимоий тўлов, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ШЖБПҲга бадаллар ставкаси, фоиз

050

х

х

12

 

12

0,1

Ҳисобот даврида тўланиши лозим бўлган ягона ижтимоий тўлов, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ШЖБПҲга бадаллар суммаси (040-сатр х 050-сатр)

060

х

6 000 000

6 000 000

 

6 168 000

50 000

Ҳисобот даври учун қўшимча ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси (Ҳисоб-китобга 3-иловани 070-сатри)

070

х

х

х

х

12 000

х

ШЖБПҲга ихтиёрий тўланган бадал суммаси

080

х

х

х

х

х

 

Жами ҳисобот даврида тўланиши лозим бўлган ягона ижтимоий тўлов, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ШЖБПҲга бадалларсуммаси (060-сатр + 070-сатр + 080-сатр)

090

х

6 000 000

6 000 000

 

6 130 000

50 000














 

Изоҳ.

* 0111-сатрда тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда чет эллик ходимларга тўланадиган даромадлар, бироқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига доир харажатлар умумий суммасининг 90 фоизидан кам бўлмаган миқдорда кўрсатилади.

 

1-илова. Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари тўлдирилмайди, сабаби бизда ушбу илова билан боғлиқ маълумотлар йўқ.

 

 

Расшифровкани тўлдиришга оид намуна 

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий ҳисоб-китобига
2-ИЛОВА

 

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан

озод этилган даромадлари

ЁЙИЛМАСИ 

(сўмда) 

 

Кўрсаткич номи

Сатр

коди

 

Имтиёзлар

қўлланилган

жисмоний

шахслар сони

 

Даромад

суммаси

Имтиёзлар суммаси – жами (02-сатр + 04-сатр + 05-сатр)

01

х

1 405 460

шу жумладан:

 

х

х

а) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ – жами (03-сатр + 04-сатр):

02

х

1 405 460

– Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 179-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (031–03…-сатрлар йиғиндиси)

03

х

1 405 460

 шу жумладан:

 

х

х

Моддий ёрдам суммалари

031

1

1 000 000

Суюнчи пули

031…

1

405 460

25) давлат пенсиялари

032

 

 

 

033

 

 

30) ёш оила аъзолари томонидан якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари

034

 

 

30) «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкининг, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ипотека банк» АТИБ кредитлари ҳисобига қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурувчи шахслар, шунингдек уларнинг мазкур кредитлар бўйича биргаликдаги қарз олувчи бўлган оила аъзолари томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари

035

 

 

31) Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромад суммалари

036

 

 

31) Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган фуқаролар иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари*

037

 

 

 

03…

 

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 180-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади ) (041–04…-сатрлар йиғиндиси)

04

 

 

шу жумладан:

 

х

х

 

041

 

 

 

042

 

 

 

04…

 

 

б) бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ – жами: (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, санаси, рақами, шунингдек имтиёз банди ва унинг мазмуни кўрсатилади) (051–05… -сатрлар йиғиндиси)

05

 

 

шу жумладан:

 

х

х

 

051

 

 

 

052

 

 

05…

 

 

Ўзбекистон Республикаси норезидентларига қўлланилган солиқ имтиёзлари

 

х

х

Имтиёзлар суммаси – жами (0610-сатр+ 0620-сатр)

0600

 

 

шу жумладан:

 

х

х

а) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ – жами (0610-сатр + 06.. -сатр):

0610

 

 

 

0611

 

 

 

0612

 

 

 

06...

 

 

б) бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ – жами: (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, санаси, рақами, шунингдек имтиёз банди ва унинг мазмуни кўрсатилади) (0620-сатр + 06..-сатрлар йиғиндиси)

0620

 

 

 

0621

 

 

 

0622

 

 

 

06...

 

 

 

* Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари бундан мустасно.

 

Изоҳлар:

1.Ушбу расшифровка йил бошидан ўсиб борувчи тартибда тўлдирилади.

2.Даромад солиғи ставкасини пасайтириш бўйича имтиёзни қўллаш учун  даромад суммасининг имтиёзли қисми кўрсатилади.


 Маълумотнома-ҳисоб-китобни тўлдиришга оид намуна

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий ҳисоб-китобига
3-ИЛОВА

 

Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловинин гэнг кам миқдори
 МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар 

турар жой
(кв. метр)

нотураржой
(кв. метр)

енгил автомобиллар
(дона)

микроавтобуслар,
автобуслар ва юк
автомобиллари
(дона)
 

1

2

3

4

5

6

7

Ижарага берилаётган мол-мулк ўлчов бирлиги

010

х

 

75

 

 

Ойлик ижара тўлови ставкаларининг энг кам миқдори, сўмда*

020

х

 

20 000

 

 

Ҳисобот ойи учун ижара тўловининг энг кам миқдори

030

1 500 000

 

1 500 000

 

 

Ҳисобот ойида мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахсларга тўланган даромадлари

040

1 400 000

 

1 400 000

 

 

Ҳисобот ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қўшимча ҳисобланган суммаси (030-сатр – 040-сатр) х12 фоиз

050

12 000

х

х

х

х

Аввалги ҳисобот даври учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 070-сатри)

060

0

х

х

х

х

Ҳисобот даври учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр + 060-сатр)

070

12 000

х

х

х

х

 

Изоҳ.

Ушбу илова жисмоний шахслардан мол-мулкни ижарага олган юридик шахслар томонидан тўлдирилади.

* Қонунчиликда белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаси кўрсатилади. 

 

4-илова. Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидаги даромадлар манбаидан олинган даромадлар тўғрисида маълумотни ҳам тўлдирмаймиз. Корхонада ушбу тоифадаги жисмоний шахслар йўқ.

 

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги маълумотни тўлдиришга оид намуна

 

 

Жисмоний шахслардан олинадиган

даромад солиғи ва ягона ижтимоий ҳисоб-китобига
5-ИЛОВА

 

Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, мазкур даромадлар бўйича ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига тўлаб берилган бадаллар тўғрисида
МАЪЛУМОТ

 

Т/р

 

Жисмоний шахснинг
Ф.И.О.

 

 

Лавозими

 

 

СТИР

 

 

ЖШШИР

Жами ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар 

шундан, ҳисобот ойида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар 

Даромад солиғи

Ҳисобот ойида ШЖБПҲга тўланган маблағлар суммаси

шундан

Жами ҳисобланган солиқ суммаси 

Ҳисобот даврида ҳисобланган солиқ суммаси

мажбурий бадал

ихтиёрий бадал

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

 1

Абдуллаев Б.С.

директор

512*

*678

312*

*789

 4 000 000

4 000 000

480 000

480 000

76 555

76 555*

0

2

Киреева

Л.Д.

Бош бухгалтер

472*

*987

413*

*123

3 500 000

3 500 000

420 000

420 000

 66 555

66 555*

0













ЖАМИ

50 000 000

50 000 000

6 000 000

6 000 000

143 110

143 110

0

 

Изоҳлар:

6 ва 8-устунлар йил бошидан ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади.

10-устун Халқ банки тизими билан боғланган бўлиб, унда ҳисобот ойида ШЖБПҲга ҳақиқатда тўланган бадаллар суммаси кўрсатилади.

 

*5-илованинг 10, 11, 12-устунларида ҳисобот ойида ШЖБПҲга ҳақиқатда тўланган бадаллар акс эттирилади. 2019 йил январда 2018 йил декабрь учун бадаллар тўланган. ШЖБПҲ ставкаси 2%ни ташкил этган.

 

 

Мулкий даромадлар тўғрисидаги маълумотни тўлдиришга оид намуна

 

 

Жисмоний шахслардан олинадиган

даромад солиғи ва ягона ижтимоий ҳисоб-китобига
6-ИЛОВА

 

Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган мулкий даромадлар ва мазкур даромадлар бўйича тўлов манбаида ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида
МАЪЛУМОТ

 

 

Т/р

Жисмоний шахснинг Ф.И.О.

 

СТИР

Жами жисмоний шахсларга тўланган мулкий даромадлар 

шундан, ҳисобот ойида тўлаб берилган мулкий даромадлар 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

Жами тўлов манбаида ушлаб қолинган солиқ суммаси 

шундан, ҳисобот ойида ушлаб қолинган солиқ

1

2

3

4

5

6

7

1

  Носиров К.З.

573***123

1 400 000

1 400 000

180 000

180 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ЖАМИ

1 400 000

1 400 000

180 000

180 000

 

Изоҳлар:

4 ва 6-устунлар йил бошидан ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади.

5-устунда кўрсатилган даромад бўйича Солиқ кодексининг 184-моддасига асосан тўлов манбаида даромад солиғи ушлаб қолинмаган бўлса, 7-устунга «0» қўйилади.

 

Азизахон Тошхўжаева.

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал