МҲХС
Дата публикации 16.02.2023
АССА “DIPifr-рус” имтиҳонига тайёрланишни ҳарбий хизмат билан тенглаштириш мумкин, деб ҳисоблайди йирик халқаро компаниянинг бош бухгалтери Сейран ОСМАНОВ. Ҳамма ҳам биринчи уринишда имтиҳонни топшира олмайди... Шу боис buxgalter.uz Сейрандан ўз тавсиялари билан ўртоқлашишни илтимос қилди. Унинг баъзи маслаҳатларини ўқитиш ташкилотчиси – “Норма” ПРМ ҳам эътиборга олади: ... 

Дата публикации 16.02.2023
МҲХСга ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқариш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича my.soliq.uzда солиқ ҳисоботи шаклларида топширишнинг турли муддатлари кўрсатилган. Ҳисобот шакли олдида ҳисоб-китобни топшириш муддати сифатида “15.06.2023 й.” сариқ фонда кўрсатилган, худди шу саҳифада шакл остидаги изоҳда – “ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечикмай”, деб кўрсатилган. “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди. ... 

Дата публикации 24.01.2023
“Корхона бухгалтерия ҳисобини БҲМС бўйича юритади ва бир вақтнинг ўзида МҲХСга ўтишни бошлади. Келгуси давр харажатларини (3100-счёт) тан олиш ва уларни давр харажатларига олиб бориш (харажатларга олиб бориш даврийлиги тўғрисида), шунингдек – давр харажатларини ҳисоботда БҲМС ва МҲХС талабларига мувофиқ акс эттириш тартибини тушунтиришингизни сўраймиз”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти департаментининг тадбиркорлик фаолияти субъектлари бухгалтерия ҳисоби услубияти бўлими бошлиғи Асал ХАШИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 14.12.2022
Ўзбек тилидаги МҲХС матнлари Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилгач норматив ҳужжатларга айланди. МҲХСга ўтган барча ташкилотлар уларга амал қилишлари шарт. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун МҲХС ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тўғрисидаги Молия вазирлигининг буйруғи, АВ рўйхат рақами 3400, 2022 йил 13 декабрда кучга кирган. ... 

Дата публикации 06.12.2022
2019 йилдан 16 IFRS «Ижара» стандарти кучга кирган. У ижарачида ижара шартномаларини тан олиш, баҳолаш, тақдим этиш ва ҳисоботда очиб бериш қоидаларига жиддий ўзгартиришлар киритди. Вuxgalter.uz илтимосига кўра «BAKER TILLY TASHKENT» МЧЖ АЖ аудитори, DipIFR АССА Татьяна АНИСИМОВА ижарачилар 16 IFRS ни қандай қўллашлари юзасидан тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 21.11.2022
Маълумки, кичик ва ўрта корхоналар бухгалтерлари 2024 йилдан бошлаб янги Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (МҲМС) бўйича ҳисобни юритишади ва молиявий ҳисоботни тайёрлашади. БҲМС эса, тегишинча, тарихда қолади. МҲМСга асос қилиб “Кичик ва ўрта бизнес учун МҲХС” олинган бўлиб, у БҲМСдан бир қатор қоидалар билан тўлдирилган. Бунда янги стандартга бухгалтерлар Ўзбекистонда дуч келмайдиган қоидалар – гиперинфляция, акция асосида тўлаш ва бошқалар киритилган. Нима учун бундай қоидалар ва умуман МҲМС кераклигини ОТБ маслаҳатчиси Иан РИТЧИЕ тушунтирди: ... 

Дата публикации 07.11.2022
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтилгани муносабати билан бухгалтерларга Ҳисобварақлар режасининг иккита лойиҳасидан бири: буткул янги тузилмага ва рақамларга эга ҳисобварақлар берилган Молия вазирлиги лойиҳаси ҳамда бухгалтерларга яхши таниш бўлган 21-сон БҲМС базасидаги Ўз БАМУ муқобил вариантини танлаш таклиф этилди. Бу ҳақда бу ерда батафсил ёзган эдик. Муҳокама қилиш муддати тугамоқда. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича мутахассислар ушбу иккита лойиҳадан қайси бирини танлайдилар? ... 

Дата публикации 12.10.2022
Бугунги кунда бухгалтерия ҳисобининг 23 та миллий стандартлари (БҲМС), шу жумладан, молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун Концептуал асос тасдиқланиб, рўйхатга олинган. Мазкур БҲМСлар узоқ йиллар давомида концептуал жиҳатдан ўзгартирилмаган. Бугунги кунда мазкур стандартлар эскиргани ва нима учун уни замон талаби даражасига мослаштириш зарурлиги хусусида Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти директори Иброҳим Аҳмадхонов тушунтириш беради. ... 

Дата публикации 07.10.2022
30 сентябрь куни Молия вазирлиги Молиявий ҳисобот миллий стандарти (МҲМС) лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. У 2024 йил 1 январдан бошлаб кичик ва ўрта корхоналар учун бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларининг ўрнини босиши керак. Buxgalter.uz ушбу ҳужжатнинг рус тилидаги таржимаси билан танишишни таклиф этади: ... 

Дата публикации 03.10.2022
Кичик ва ўрта корхоналар бухгалтерлари 2024 йилдан бошлаб янги Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (МҲМС) бўйича ҳисоб юритишади ва молиявий ҳисоботни тайёрлашади. У 1990-йиллар охиридан амалда бўлган бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини алмаштиради. Молия вазирлиги МҲМС лойиҳасини муҳокама учун жойлаштирди. Гап 24 та стандартни битта стандартга механик тарзда бирлаштириш ҳақида эмас, балки МҲХСга мувофиқ БҲМСни уйғунлаштириш бўйича жиддий қадам ҳақида бормоқда. МҲМСга асос қилиб БҲМСдан қатор қоидалар билан тўлдирилган “Кичик ва ўрта бизнес учун МҲХС” халқаро стандарти олинган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 28.09.2022
Молия вазирлиги тамоман янги тузилма ва счётларнинг рақамланиши билан МҲХС бўйича Счётлар режаси лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси (Ўз БАМУ) экспертлари уни диққат билан ўрганиб чиқишди ва бухгалтерларга яхши маълум бўлган 21-сон БҲМС негизида Счётлар режасининг муқобил вариантини тайёрлашди. Улар халқаро стандартларга асосан ахборотни ошкор этиш учун зарур бўлган қўшимча счётларни киритган ҳолда, одатдаги тузилма ва рақамлашни сақлаб қолишди. Ўз БАМУ экспертлари айнан бундай Счётлар режаси халқаро ва миллий стандартлар бўйича счётлар маълумотларининг солиштирилишини таъминлаши мумкин деб ишонишади. Бу МҲХСга анча равон ўтиш ва МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадида автоматлаштирилган дастурларни қайта созлаш харажатларини минималлаштириш имконини беради. ... 

Дата публикации 11.08.2022
Молия вазирлиги тадбиркорлик субъектларини МҲХСни қўллаш жараёнида қўллаб-қувватлаш тўғрисида Ахборот хатини эълон қилди. У Бухгалтерия ҳисобининг намунавий счётлар режаси ва МҲХС асосидаги молиявий ҳисобот шаклларини ўз ичига олади. Бироқ регулятор ҳамма саволларга ҳам жавоб бермаган ва бу аввалгидек тадбиркорларни безовта қилмоқда. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни молиявий маслаҳатчи Анвар РЎЗМАМАТОВ (ACCA DipIFR, CAP) шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 15.07.2022
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро инспекция МҲХСга ўтган корхоналарга 2021 йил учун топширилмаган аудиторлик хулосаси бўйича “суҳбатга таклифнома” йўллади. Мазкур вазиятда солиқ тўловчилар қандай йўл тутиши лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан молиявий маслаҳатчи Анвар РЎЗМАМАТОВ (ACCA DipIFR, CAP) сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 15.06.2022
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида МҲХСга ўтган юридик шахслар учун солиқ ҳисоботи шаклларида Ҳисоб-китобни топширишнинг сўнгги куни белгиланган - 15.06.2022 йил. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан молиявий маслаҳатчи Анвар РЎЗМАМАТОВ (ACCA DipIFR, CAP) шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 30.05.2022
15 июнь яқинлашгани сари Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси МҲХСга ўтган корхоналарни аудиторлик хулосаларини топширишга шоширади. Бироқ, аудиторлик текширувидан ўтишдан олдин, бундай корхоналар МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни топширишлари керак. Бироқ шакллар ҳали тасдиқланмаган. Бинобарин, афтидан, рисоладагидек аудиторлик хулосасини, ҳеч ким муддатида топшира олмайди. Молиявий маслаҳатчи Анвар РЎЗМАМАТОВ buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ тўловчилар бундай вазиятда қандай ҳаракат қилишлари лозимлиги ҳақида сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 26.05.2022
Бутун дунёда ахборот технологиялари ва сунъий интеллект ривожланиши сабабли ҳисоб юритиш жараёнининг катта қисми автоматлашганини кўрамиз. Замон тараққиёти бухгалтерлардан молиявий ҳисоботларни фойдаланувчиларга самарали усулда тақдим этишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директорининг ўринбосари Иброҳим АҲМАДХОНОВ сўзлаб берди. ... 

Дата публикации 08.04.2022
Молия вазирлиги томонидан Бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) «Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар» тасдиқланди (АВ рўйхат рақами №3361, 1.04.2022 й.). Стандарт 2023 йил 1 январдан кучга киради. ... 

Дата публикации 25.02.2022
Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА ва Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директори ўринбосари Иброҳим АҲМАДХОНОВ жавоб беришди: ... 

Дата публикации 25.02.2022
Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА ва Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директори ўринбосари Иброҳим АҲМАДХОНОВ жавоб беришди: ... 

Дата публикации 25.02.2022
Солиқ тўловчилар 2022 йил 1 мартдан кечиктирмай фойда солиғи бўйича ҳисоботларни топширишлари лозим. МҲХС бўйича ҳисоб юритадиган ва ҳисобот топширадиган корхоналар буни қандай амалга ошириши кераклигини МҲХС бўйича экспертлар ҳамда ElectEx компанияси ҳамкорлари Татьяна НАЗАРОВА ва Андрей БАЙРАШЕВ тушунтириб бердилар: ...