2020 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади

19.01.2021
author avatar

Зарема Меналиева

МВ бўлим бошлиғи
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати;
– ҳисоб-китобни тўлдириш тартиби.

Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати  

Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини солиқ бўйича ҳисобга олиш жойида йилда 1 марта, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этинг 

Эслатиб ўтамиз
Йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддати – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун эса – 25 мартидан кечиктирмай .

Кўчмас мулк солиқ бўйича ҳисобга олиш жойида жойлашмаган бўлса, солиқ солиш объекти жойлашган жой бўйича ҳам ҳисоб-китобни тақдим этинг. Бироқ бу қуйидаги мол-мулкка тааллуқли эмас (ҳисоб-китоб солиқ бўйича ҳисобга олиш жойига тақдим этилади):

  • темир йўллар;
  • магистрал қувурлар;
  • алоқа ва электр узатиш линиялари;
  • мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар.

Ўзбекистон норезидентлари бўлган юридик шахслар солиқ ҳисоботини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралига қадар бўлган муддатда тақдим этадилар.

Эслатиб ўтамиз

Қуйидагилар юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан озод қилинади:

  • ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари бўлган ва ходимларининг умумий сонида бундай шахслар камида 50%ни ташкил этадиган юридик шахслар. Бунда ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий МҲТФнинг камида 50%ини ташкил этиши...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro