2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим

preview

Йиллик ҳисоботларни тайёрлаш даври келди. Ва бухгалтерларга яна осон бўлмайди: солиқ тўловчининг шахсий кабинетида эски шакллар ва тегишинча, 2019 йил учун солиқ ҳисоботини топширишнинг эски муддатлари қолди, солиқ органлари эса ҳисоб-китобларни янги таҳрирдаги кодексда назарда тутилган муддатларда тақдим этишни сўрашмоқда.

Buxgalter.uz 2019 йил учун ҳисоботларни тақдим этиш юзасидан барча муҳим саналарни аниқлаган ҳолда ушбу масалани тушунишга ёрдам беради.

Эътибор беринг
Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади. Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади. Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.

20 ЯНВАРЬ:

  • 2019 йилнинг декабрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2019 йилнинг IV чораги учун  норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоб-китобни топширишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси бюджетга тўланади:

1) банклар томонидан даромадларни тўлаш амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 5 кунидан кечиктирмай;

2) қолганлар томонидан  - норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай ;

  • 2019 йилнинг IV чораги учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини солиқ агентлари томонидан тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендларни ва фоизларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади.

24 ЯНВАРЬ:

  • 2019 йил декабрь ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқ тўлашнинг сўнгги куни;

30 ЯНВАРЬ:

  • 2019 йил учун тўлов манбаидан солиқ солинмаган моддий наф тарзида даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда “тўлов манбаидан солиқ солинмаган моддий наф тарзида даромадлар” ифодасига эътибор беринг. Ўриндошларнинг асосий бўлмаган иш жойи бўйича олинган ва ЖШДС солинган даромадлари бўйича Маълумотномани тақдим этиш шарт эмас.

14 ФЕВРАЛЬ:

  • Ўзбекистон норезидентлари бўлган юридик шахслар томонидан 2019 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқ тўлашнинг сўнгги куни;

15 ФЕВРАЛЬ: 

  • 2019 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни топширишнинг сўнгги куни*;
  • 2019 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ЯИТ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқ  тўлашнинг сўнгги куни*;
  • 2019 йил учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқ тўлашнинг сўнгги куни;
  • 2019 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқ тўлашнинг сўнгги куни*,**;
  • 2019 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солии тўлашнинг сўнгги куни***;
  • 2019 йилнинг  IV чораги учун   ҳисоб-китобини тақдим этиш ва декабрь ойи учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг,   микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса - 2019 йилнинг  IV чораги учун солиқ тўлашнинг сўнгги куни *.

*Бундан қуйидагилар мустасно:

  • йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва бошқа давлат мулкини бошқариш органлари;
  • йиллик молиявий  ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмалар ваколатхоналари;
  • молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари.

**Бундан қуйидагилар мустасно:

  • республикада доимий муассаса орқали фаолият кўрсатадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январига қадар ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майига қадар – йилда бир марта солиқ тўлайдиган деҳқон хўжаликлари.

*** Ҳисобот солиқ давридан кейинги йилнинг 15 февралиган қадар солиқ ҳисоботини тақдим этадиган Ўзбекистон норезидентлари бўлган юридик шахслар бундан мустасно.

Эътибор беринг
15 февралдаги (ишланмайдиган кун) солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлаш муддати 17 февралга кўчирилади.

1 МАРТ:

  • 2019 йил учун фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқ тўлашнинг сўнгги куни.
Эътибор беринг
1 мартдаги (ишланмайдиган кун) солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва 2019 йил учун фойда солиғини тўлаш муддати 2 мартга кўчирилади.

2019 ЙИЛ УЧУН СТАТИСТИКА ҲИСОБОТИ

Stat.uz сайтида “Ҳисобот шакллари” бўлимида сиз фаолият турлари бўйича статистика ҳисоботларини тақдим этиш муддатларини кўришингиз мумкин. Бунда eStat 3.0 дастурни янгилашни юклаб олишни унутманг. Дастурни охирги янгилаш 15.01.2020 йилда чиққан.

Тақдим этиладиган ҳисоботлар рўйхати” хизмати ёрдамида сиз  корхонангиз статистика ҳисоботларининг айнан қайси шаклларини тақдим этиш лозимлигини қайта текшириб олишингиз мумкин. Бу хизматдан фойдаланиш учун сиз рўйхатдан ўтишингиз зарур.  ЭРИ ёрдамида:

1. Тушувчи рўйхатдан ЭРИ эгасини танланг. Бунда СТИР автоматик тарзда қўйилади;

2. ЭРИ пароли ва тасвирдаги кодни кўрсатинг;

3. Шахсий кабинетга киринг, яна бир марта ЭРИ паролини кўрсатинг ва пастда сизнинг корхонангиз бўйича статистика ҳисоботлари шакллари рўйхати уларни тақдим этиш муддатлари билан пайдо бўлади.

Бунда Давстатқўм мазкур хизмат синов режимида ишлаши ва Давстатқўм тўғрисидаги низом ва бошқа НҲҲларга мувофиқ сиздан ҳисоботнинг бошқа турлари ҳам талаб этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради, зарурат бўлганда бу ҳақда сизни рўйхатдан ўтказилган жойдаги ҳудудий давлат статистика органлари хабардор қилади.

 

Татьяна ЛИМАРЕВА