Ким 2021 йил III чорак учун молиявий ҳисобот топшириши керак

preview

2021 йилнинг 9 ойи учун солиқ ҳисоботи бўйича барча солиқ тўловчилар ҳисобот  топширишди. Бироқ солиқ органларига топшириладиган молиявий ҳисобот ҳам бор.  Ким ва қандай муддатларда III чорак якунлари бўйича ҳисобот топшириши зарурлигини “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:

 

Чораклик молиявий ҳисоботни ким топширади

- ЭҲФ, электрон ҳисобот ва бошқа тизимлардаги кўп сонли янгиликлар туфайли раҳбарлар ва бухгалтерлар, асосан, ажратишнинг “солиқ мезонига” - “1 млрд сўмдан ортиқ тушум”га эътибор қаратадилар. Бунда корхоналарни кичик бизнес субъектлари жумласига киритиш мезонларини ҳисобга олишмайди. Натижада чораклик молиявий ҳисобот бўйича ўз вақтида ҳисобот топширмаслик хавфи мавжуд.

Корхоналарни кичик бизнес субъектлари жумласига киритиш учун мезонлар - бу :

1) статистика органлари томонидан йил якунлари бўйича бериладиган  ИФУТ;

2) ходимларнинг ўртача йиллик сони.

Агар корхона 2020 йил якунлари бўйича ўзининг асосий фаолият тури (ИФУТ) бўйича кичик корхона ёки микрофирма  мезонларига мос келадиган ходимлар сонига эга бўлса, 2021 йил учун молиявий ҳисоботни у солиқ органларига фақат йил якунлари бўйича тақдим этади .

Эътибор беринг
Сизда 2020 йил учун ИФУТ коди ўзгарганлиги ва сизнинг корхонангиз кичик бизнес субъектлари жумласига киришини stat.uz сайтида “KТЯДРдан маълумотлар” хизмати ёрдамида текшириш мумкин.

Агарда сизнинг ташкилотингиз кичик бизнес субъектлари жумласига кирмаса, молиявий ҳисоботни йил давомида ҳар чоракда топшириш зарур. Бунда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар чораклик молиявий ҳисоботни топширишдан озод этилган, ҳатто улар “кичик” тоифага кирмаган тақдирда ҳам.

Эътибор беринг
  • Юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари чораклик молиявий ҳисоботни топширмайди, балки фақат молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир маротаба - ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этади.
  • Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари молиявий ҳисоботни йилда 1 маротаба - ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этади.
Вазият
Агар корхона 2021 йил давомида ходимлар сони чегарасидан ошган бўлса, чораклик молиявий ҳисоботни топшириш зарурми
Агар 2020 йил якунлари бўйича статистика органлари корхонага “кичик” мақомни беришган бўлса, молиявий ҳисоботни у солиқ органларига фақат 2021 йил якунлари бўйича тақдим этади.
Бутун 2021 йил давомида бундай корхона микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига киради.
Агар корхона 2021 йил якунлари бўйича ходимларнинг ўртача йиллик сони чегарасидан ошса, унга 2022 йил учун - “микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайди” мақоми берилади. Ва молиявий ҳисоботни 2022 йил давомида у ҳар чоракда тақдим этади.

Ходимларнинг ўртача йиллик сонини қандай аниқлаш ҳақида бу ерда батафсил ўқинг.

 

ННТлар чораклик молиявий ҳисобот топширадими

Нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган фойдани ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайди .

“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг қоидаларидан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик фаолияти ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган тадбиркорлик субъекти микрофирма ёки кичик корхона деб номланиши мумкин.

Шу тариқа, нотижорат ташкилоти ходимларнинг ҳар қандай сонида тадбиркорлик субъекти сифатида малакаланиши мумкин эмас. Тегишинча, Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг таснифлагичи ННТларига татбиқ этилмайди.

Бунда ННТлари бухгалтерия ҳисоби субъектлари ҳисобланади ва ходимларининг сонидан қатъи назар чораклик асосида молиявий ҳисоботни тақдим этиши керак.

ННТлар учун 9 ой учун ҳисоботни тақдим этиш муддати - жорий йилнинг 25 октябридан кечиктирмай .

 

Чораклик ҳисобот қачон тақдим этилади

Молиявий ҳисобот тасдиқланган Қоидаларга мувофиқ тўлдирилади.

Уни 2021 йил III чорак учун солиқ органларига тақдим этиш муддатлари :

  • жорий йилнинг 25 октябрига қадар (ҳисобот даври тугагандан кейинги ойнинг 25 санасига қадар) - кичик ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар жумласига кирмайдиган хўжалик юритувчи субъектлар учун;
  • жорий йилнинг 11 ноябрига қадар (ҳисобот чораги тугагандан сўнг 40  кун мобайнида) - вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар учун.

Чораклик молиявий ҳисобот қуйидагилардан иборат :

  • бухгалтерия баланси - 1-сон шакл;
  • молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шакл;