Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нақд ҳисоб-китоб бўйича харид қилиш қандай расмийлаштирилади

preview

Улгуржи савдо корхонаси жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нақд ҳисоб-китоб бўйича харид қилади. Бунда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади? Жисмоний шахслар - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотувчилари даромадларидан ЖШДС тўлаш зарурми? 

Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди:

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш қандай расмийлаштирилади 

– Умумий қоидага биноан жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш олди-сотди шартномаси ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади . Олди-сотди шартномасида жисмоний шахснинг ЖШШИРи кўрсатилган бўлиши керак, сабаби уни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилувчи корхонанинг ЖШДС бўйича солиқ ҳисоб-китобларида акс эттириш зарур.

Агар жисмоний шахс йирик ва мунтазам тўловларни олса, солиқ органида битимнинг ҳақиқийлигига нисбатан шубҳа уйғониши эҳтимолига унинг ЖШШИРини паспорти нусхаси билан тасдиқлаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Ҳисобда харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эътироф этиш учун қуйидаги ҳужжатлар зарур бўлади:

  • омбор ходими томонидан маҳсулотларни қабул қилишга кирим ордери ёки юкхати - агар сотувчи маҳсулотларни корхона омборига мустақил равишда олиб келган бўлса. Пулларни тўлаш корхона кассаси орқали чиқиш ордери асосида расмийлаштирилади, унда ҳам олувчининг паспорт маълумотларини кўрсатиш зарур;
  • бўнак ҳисоботи (харид далолатномаси). Уни корхона ходими - моддий жавобгар шахс тўлдиради, агар харид бозорда амалга оширилган бўлса. Бўнак ҳисоботи маълумотлари ҳисобдор шахс томонидан олинган корхона пуллари нималарга ва қандай суммада сарфланганлигини акс эттириши керак. Маҳсулотларнинг ҳақиқатда келиб тушиши эса омбор ходимининг ҳужжати билан тасдиқланади (маҳсулотларни қабул қилишга кирим ордери ёки юкхати).

 

Солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун тўлов жисмоний шахс учун - бу бошқа даромад . Бошқа даромадларни тўлашда солиқ агенти тўлов манбаида ЖШДСни ушлаб қолиши шарт . Бунда бундай даромадга ЖШДС бўйича имтиёз қўлланилади .

Солиқ - бўлмайди, бироқ ЖШДС ҳисоб-китобини тўғри тузиш - тўловларни жисмоний шахснинг жами даромадига киритиш (Ҳисоб-китобга 6-илова) ва ушбу даромадга қўлланилган имтиёзни акс эттириш (Ҳисоб-китобга 2-илова) зарур.

Сотувчидан бошқа ҳеч қандай маълумотлар талаб қилинмайди.

СКнинг илгариги таҳририда имтиёз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга тақдим этилган, олиб сотувчиларга эмас. Уни қўллаш учун жисмоний шахсда ушбу маҳсулотлар етиштирилган ер участкасининг мавжудлигини тасдиқлаш зарур бўлган. СКнинг амалдаги таҳририда имтиёз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг барча сотувчиларига қўлланилади. Ер участкасининг мавжудлигини тасдиқлаш шарт эмас.