Банк картадан ортиқча пулни ечиб олган ёки бандлаб қўйган бўлса, қаерга шикоят қилмоқ керак?

preview

Марказий банк истеъмолчидан ортиқча ундирилган банк комиссиясини (воситачилик ҳақини) қайтариш жараёнини назорат остига олганлиги ҳақида хабар берди. Келиб тушган шикоятлар текширилганидан сўнг иккита тижорат банки ортиқча ундирилган комиссия суммаларини мижозларга қайтариш ҳақида фармойиш берилди.  Buxgalter.uz ишнинг тафсилотларига ойдинлик киритди.

 

«Алокабанк»ни текширишга Podrobno.uz порталида эълон қилинган мақола  асос бўлди. МБ Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматининг аниқлашича, ортиқча комиссия банкоматлар орқали маблағларни нақд пул шаклида ечиб олиш пайтида тўлов транзакцияларини таснифлаш тизимидаги носозлик сабабли ундириб олинган.

«Савдогарбанк» АТБдан кредит бериш шартлари – бу яна бир ўрганиш объекти ва МБ аралашувига сабаб бўлди. Кредитларни бериш пайтида банк мижозлар ҳисоб рақамларидан бир марталик тўловлар орқали қўшимча комиссия сифатида маблағлар ечиб олган. Бунда на банк тарифларида, на кредит шартномаларида ушбу қўшимча тўлов келишилмаган.

Жабрланганларга маблағларни қайтариш бўйича фармойишдан ташқари МБ  «Савдогарбанк» АТБга нисбатан яна жарима ҳам қўллаган.

МБ мамлакатимиз тижорат банкларига қуйидагилар учун жавобгарлик ҳақида эслатма берди:

  • истеъмолчилар мажбуриятларини ошириш ва дастурий таъминотдаги муаммолар сабабли уларга зарар етказиш;
  • банк хизматлари тарифлари ва истеъмолчилар билан тузилган шартномаларда кўрсатилмаган тўловларни ундириш.

Қаранг: манба.