Тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб қилишда қандай қилиб онлайн-НКМ чекларини бериш талаби бузилмайди

preview

Тўлов тизимларининг электрон чекларида фискал белги пайдо бўлади. Мазкур янги ўзгартиш товар ва хизматлар сотувчилари ҳамда харидорлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларга ҳам тааллуқли бўлади . Шу тариқа Click, PayME, PAYNET ва бошқа шунга ўхшаш тизимлар орқали ўзаро ҳисоб-китобларда онлайн-НКТни қўллаш масаласига нуқта қўйилади. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида:

 

Фискал белги - фискал маълумотларни миллий стандартлар асосида фискал модул ёрдамида ҳосил қилинувчи такрорланмас белгилар тўплами . Айнан у ҳар бир онлайн-НКМ ва виртуал касса чекини такрорланмас фискал  ҳужжатга айлантиради.

Аввалроқ фискал белгининг бўлиши тўғрисидаги талаб фақат онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларига қўйиларди , энди тўлов тизимлари ҳам мазкур жараёнда иштирок этади

Эътиборимизни яна бир янги ўзгаришга қаратамиз: ПҚ-5252, 4-бандига мувофиқ, барча тўлов тизимлари онлайн-НКМ тизимига уланиши шарт. Бошқача айтганда, мобил тўлов тизимлари ва тўловларни  стационар қабул қилиш пунктлари онлайн-НКМ функциясини бажаради, уларнинг чеклари онлайн-НКТ чекларига тенглаштирилади.

Узоқ муддат тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб қилишда онлайн НКТ чекини тақдим қилиш масаласига 06.09.2019 йилдаги ПФ-5813 ва 23.11.2019 йилдаги ВМҚ-943даги нормаларга таянган ҳолда  ДСҚ тасдиқ жавобини берган. Бироқ буни амалиётга қандай татбиқ этиш аниқ белгилаб берилмаган. Тўлов тизимлари ёрдамидаги ҳисоб-китоблар ҳар доим ҳам сотувчи ва харидор учрашган ҳолатда амалга оширилмайди. Улар куннинг ихтиёрий вақтида масофадан туриб бажарилади, бу эса чекни тақдим этишда муаммоларни келтириб чиқаради. Ва ниҳоят, қулай ечим топилди...

Яна нимани тушуниш лозим

Амалий нуқтаи назардан ҳар икки янги ўзгариш кўплаб саволларни келтириб чиқаради. Уларга жавоблар ПҚ-5252  9-бандига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгариш ва қўшимчалар киритилиши билан пайдо бўлади. Хусусан:

  1. Тўлов тизимлари чекларида ҳали акс этмаган онлайн-НКТ чеки учун мажбурий бўлган реквизитларни нима қилиш керак . Шу жумладан,  - МҲИК, штрих-коди?
  2. Тўлов тизимлари орқали ўтказилган тўловларни онлайн-НКМ ва виртуал касса ёки ЭҲФтизимида ўтказишни давом эттириш керакми?
  3. Тўлов тизимлари орқали қабул қилинган тўловлар қандай қилиб солиқ ҳисоботларига киритилади?
  4. Агар тўлов тизимлари маълумотларига ўзгариш киритиш зарурати тўлов тизими ва товар сотувчилари ҳамда хизмат кўрсатувчилар ўртасида тузилган шартномадан келиб чиқса, унда солиқ ҳисоботларидаги мазкур маълумотларни қандай қилиб тузатиш мумкин?

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади