Alohida turdagi operatsiyalar boʻyicha zararlarni koʻchirish va soliq hisobotida aks ettirish

14.04.2021
author avatar

Dilshod Sultonov

moliya vazirining oʻrinbosari
author avatar

Natalya MEMETOVA

«Norma» eksperti
Эътибор беринг
Тавсия 2021 йил учун янги ҳисобот шаклларини ҳисобга олган ҳолда янгиланди.

Тавсияда:

– операцияларнинг айрим турлари бўйича зарарларни ўтказиш хусусиятлари;
– мол-мулк мажмуи сифатидаги корхоналар ёки юридик шахс устав фондидан улушлар чиқиб кетишидан кўрилган зарарлар;
– ишончли бошқарув шартномаси бўйича кўрилган зарарлар;
– биргаликдаги фаолият шартномаси бўйича кўрилган зарарлар;
– хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан зарарлар;
– муомалада бўлмаган қимматли қоғозлар ва муддатли битимларнинг  молиявий воситаларига доир операцияларидан кўрилган зарарлар;
– фойда солиғи ҳисоб-китобининг 7-иловасини тўлдириш тартиби.

Операцияларнинг айрим турлари бўйича зарарларни ўтказиш хусусиятлари  

Операцияларнинг айрим турлари бўйича зарарларни ўтказиш ўзига хос хусусиятларга эга  Бу операциялар:

  • мол-мулк мажмуи сифатидаги корхоналар ёки юридик шахс устав фондидан улушларнинг бошқача чиқиб кетишлари ёки сотилишлари бўйича;
  • ишончли бошқарув шартномаси бўйича;
  • биргаликдаги фаолият шартномаси бўйича;
  • хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан;
  • муомалада бўлмаган қимматли қоғозлар ва муддатли битимларнинг  молиявий воситаларига доир.

Ушбу турдаги операциялар бўйича даромад ва харажатларнинг ҳисобини алоҳида юритинг.

Ушбу операциялар бўйича зарарлар, улар олинган йилдан кейинги 10 йил давомида...

lock

Batafsil oʻqish uchun Buxgalter Pro ga obuna boʻling