Norezidentlarga koʻrsatiladigan vositachilik хizmatlarini rasmiylashtirish, hisobga olish va ularga soliq solish

20.12.2021
author avatar

Irina PODOLSKAYa

soliq maslahatchisi
author avatar

Oleg SOY

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– норезидентлар билан воситачилик битимларини ҳужжатли расмийлаштириш;
– норезидентлар билан воситачилик битимларининг божхона расмийлаштируви;
– ташқи савдо шартномалари бўйича курс фарқларини ҳисобга олиш;
– норезидентлар билан воситачилик операцияларига солиқ солиш.

 

Норезидент билан воситачилик битимини ҳужжатлар ёрдамида расмийлаштириш

Норезидентларга воситачилик хизматларини кўрсатар экансиз, экспорт хизматларини амалга ошираётган бўласиз.

Экспорт хизматлари – Ўзбекистон юридик ёки жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахсига кўрсатиладиган жойидан қатъи назар хизмат кўрсатишдир .

Экспорт контрактларига ўз кучингиз билан хизматларни кўрсатишга доир хорижий валютада тузилган қуйидаги контрактлар тенглаштирилади:

  • ХМИ, донор мамлакатлар, хорижий давлатлар ҳукуматлари, бошқа норезидентлар маблағлари ҳисобига Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича халқаро тендерларда иштирок этиш натижалари бўйича контрактлар;
  • хизматлардан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш шарти билан бевосита шартнома шартларида норезидентлар билан тузилган контрактлар.

Воситачилик шартномасини тузиб бўлгач у ҳақдаги маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритинг .

Воситачилик тусидаги шартномани тузишда нимага эътибор қаратиш кераклиги ҳақида тавсияда ўқинг.

Эътибор беринг

Сиз ташқи савдо контрактини тузаётганингиз сабабли унда қуйидагиларни албатта кўрсатишингиз керак:

  • ҳисоб-китоблар қайси тартибда ва қандай валютада амалга оширилишини;
  • томонлар келишувга тинч йўл билан эришмаган тақдирда низолар қайси судда ҳал қилинишини.
lock

Davomini oʻqish uchun Buxgalter Pro ga obuna boʻling